[
ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар]
[
ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидан келиб чиқадиган устувор вазифалар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида билдирилган чуқур таҳлил ва баҳолар, минтақавий ва глобал даражадаги ташаббуслар бугунги кунда энг долзарб аҳамиятга эга бўлиб, бу мамлакатимизда ҳамда халқаро жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилмоқда ва қизғин қўллаб-қувватланмоқда.
Илгари сурилган ҳар бир таклиф ва аниқ ташаббуслар бутун инсониятни ўйлантириб келаётган долзарб ҳамда ўткир муаммоларни ҳал этишга қаратилган чақириқдир.
Уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка атрофлича етказилиши, бу борада белгиланган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент ҳамда депутатлар назоратини ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган барча ташаббуслар ва таклифларни ҳар томонлама муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 23 сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган аниқ таклиф ва барча ташаббуслар тўлиқ қўллаб-қувватлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ишчи гуруҳ зиммасига:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган таклифлар ва ташаббусларнинг амалга оширилишини таъминлашга қаратилган «Йўл харитаси»нинг ижросини тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли таъминлаш;
нутқда илгари сурилган таклифлар, ташаббуслар ва баёнотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш вазифалари юклатилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А.Кадиров ва Девони раҳбари М.Миралимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида баён этилган таклифлар ҳамда ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, бу борада депутатларнинг интервьюларини ташкил этиш бўйича Медиа-режа ишлаб чиқсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига, қўмиталар ҳамда комиссияларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқининг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган ўз йиғилишларини ўтказиш тавсия этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббуслар бўйича амалга оширилаётган ишларни ўз сайловчиларига атрофлича етказиш, бу борада кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
8. Ушбу Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 сентябрь,
484-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2020 йил 30 сентябрдаги 484-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқидан келиб чиқадиган устувор вазифаларни бажариш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
1.
|
А.Х. Саидов
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари
|
2.
|
Д.Х. Файзиева
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси (ЎзЛиДеП)
|
3.
|
А.У. Аслонов
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Ёшлар масалалари бўйича комиссияси раиси (ЎзЛиДеП)
|
4.
|
К.Ў. Тожиев
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси («Миллий тикланиш» ДП)
|
5.
|
У.Э. Рахмонова
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси («Миллий тикланиш» ДП)
|
6.
|
М.А. Варисова
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Оила ва аёллар масалалари бўйича комиссияси раиси (ХДП)
|
7.
|
З.Т. Шадиева
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси (ХДП)
|
8.
|
Н.А. Джанибекова
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси («Адолат» СДП)
|
9.
|
Қ.А. Джураев
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари («Адолат» СДП)
|
10.
|
М.Б. Тиркашева
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси (Экологик партия)
|
11.
|
О.И. Литвинова
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси (Экологик партия)
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2020 йил 30 сентябрдаги 484-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқида илгари сурилган таклифлар ва ташаббусларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»