94
Тарихга назар ташласак, пахтачилик комплексидаги энг қимматли ўтмишдош экин бўлган беда бир
неча бор репрессияга учраганлигининг гувоҳи бўламиз.
Булар Чор Россияси истилоси, иккинчи
жаҳон уруши йиллари, 1960 йили деҳқончиликда ўт-далали деҳқончилик тизимини танқид қилиш
баҳонаси билан бедазорларни ѐппасига ҳайдалиши, айрим туманларда буткул йўқотилиши, 70-80-
йилларда эса беда майдонларини қайта тикланиши. Шунингдек, республикамиз сиѐсий мустақилликка
эришгандан сўнг, таҳликали озиқ-овқат хавфсизлиги, ғалла мустақиллигини таъминлаш мақсадида,
фавқулодда ҳолат беда ва ғўза майдонлари жадал равишда кескин қисқартирилиб, ғўза : ғалла интенсив
навбатлаб экиш дехқончилик системасига ўтилди. Натижада, 1996 йиллардан бошлаб пахтачилик
комплексида беда салмоғи деярли қолмади [2].
Шукрки, бундай фавқулодда ҳолат ортда қолди. Жуда қисқа тарихий даврда, деярли 85-90% ғаллани
четдан келтирадиган Ўзбекистон, тўлиқ ғалла мустақиллигига эришиб, ғалла экспорт қилувчи давлатлар
қаторидан ўрин олди. Ана энди давлатимиз раҳбарияти томонидан босқичма-босқич ғўза ва бошоқли дон
экинлари майдонларини қисқартирилиши, оптимиллаштирилиши давом этмоқда. Жумладан, 2015 йил 29
декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентининг 2460-сонли қарори. Бу қарорда
босқичма-босқич равишда 2020 йилгача 220,5 минг гектар ғўза ва ғалла майдонларини қисқартирилиши,
бу деҳқончилик тизимидаги тарихий бурилиш даврини бошланиши ҳисобланади.
Хулоса тариқасида шуни таъкидлаш лозимки, мустақилликнинг илк энг ташвишли, озиқ-овқат
хавфсизлигига кучли ҳавф солинаѐтган даврда Юртбошимизнинг узоқни кўзлаб юритган сиѐсатлари,
пахта майдонларини кескин қисқартирилиши, ғўза ва ғалла экин майдонларини деярли тенглаштирилиши,
интенсив навбатлаб экиш тизимига ўтилиши, мамлакатни ўз дони ва нонига эга қилди ҳамда бу борадаги
боғлиқлик, қарамликдан буткул озод этилди.
Демак, ўта таҳликали даврда интенсив ғўза : ғалла навбатлаб экиш системаси ўз вазифаси ва
функциясини бажарди. Тўғаноқ бўлиб келаѐтган ғўзанинг вилт касалликлари ҳамда тупроқнинг
агрофизик муаммолари бироз орқага чекинди. Республика иқтисодий кўрсаткичлари ўсиб бориши бўйича
етакчи давлатлар ўнлигидан муносиб жой эгаллади.
Эндиги вазифа, мутасадди ташкилотларнинг ҳозирги талаб ва шароитларга жавоб берувчи, тупроқ
унумдорлигини тикловчи, ҳимояловчи деҳқончиликнинг янги тизимини яратиш ѐки мавжудини
такомиллаштиришнинг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳукуматимиз ҳукмига ҳавола этиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки бу ҳаѐт ва давр талаби. Бунинг натижасида тупроқ экологияси,
унумдорлиги, ўсимликлар ҳимояси ва карантини, асосий ҳамда такрорий экинлар ҳосилдорлиги ва
сифатини ортиши, шунингдек, чорвачиликнинг озуқа ва бошқа муаммолари ҳамда келажак авлодга
соғлом ер қолдириш масаласи ижобий ҳал этилиши мумкин. Демак, ерларимизнинг фитосанитари бўлган
беда экини амалиѐтда ўзининг муносиб ўрнини топишда ѐрдамга муҳтож, унга эътибор берайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: