Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet351/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Тадқиқот усуллари
Мас Кеунинг конвергент чатиштириш усулларидан фойдаланилди [1; 351 
б.], Б.А.Доспехов [2; 351 б.] услубига кўра математик-статистик ишловлардан ўтказилди, доминантлик 
даражаси G.M.Beil ва R.E.Atkins [3; 35-37-б.] ишларида келтирилган S.Wright формуласи бўйича 
ҳисобланди. 
Тадқиқот натижалари ва уларнинг таҳлили.
Тадқиқотларимизда конвергент дурагайлашнинг 
трансгрессив рекомбинациялаш ҳамда бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш асосидаги тўлиқсиз 
қайта чатиштириш усули асосида яратилган юқори авлод оила ва тизмаларнинг асосий қимматли хўжалик 
белгиларининг барқарорлашуви ва шаклланиши қиѐсий таҳлил қилинди.
Трансгрессив рекомбинациялаш асосидаги конвергент дурагайларнинг 1 дона кўсакдаги пахта 
вазни 5,4 г (О-179-188) дан 6,1 г (О-363-364) гача, бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз 
қайта чатиштиришлар орқали яратилган конвергент оилаларда 5,9 г (О-965-966) дан 6,3 г (О-233-234, О-
97-100) оралиқда бўлди. Ажратиб олинган тизмалар эса белги бўйича андоза С-6524 нави (5,6 г) га тенг 
ѐки ундан устун бўлганлиги намоѐн бўлди. Фақатгина Т-814-15/07 тизмаси ушбу кўрсаткич бўйича 
бирмунча паст 5,3 г натижани кўрсатди. 1 дона кўсакдаги пахта вазни бўйича энг юқори кўрсаткичга эга 
бўлган О-363-364 (6,1 г), О-233-234 (6,3 г), О-97-100 (6,3 г) оилаларни ва Т-482-83/07 (6,1 г) тизмани 
белгини яхшилашда генетик-селекцион тадқиқотларда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Шу ўринда, 1 дона 
кўсакдаги пахта вазнини яхшилашда бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта 
чатиштиришлар асосидаги конвергент чатиштириш усулининг трансгрессив рекомбинациялаш асосидаги 
конвергент чатиштириш усулига нисбатан самаралироқ эканлигини қайд этиб ўтиш лозим. 
1000 дона чигит вазни кўрсаткичи бўйича трансгрессив рекомбинациялаш асосидаги конвергент 
дурагайларнинг барчаси (оила О-357-362 (114 г) дан ташқари)) андоза навидан (121,3 г) устунликни 
намоѐн этишди. Белги бўйича энг юқори кўрсаткич О-363-364 оиласида қайд этилиб, 142,7 г натижа қайд 
этилди. Бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта чатиштиришлар орқали яратилган 
О-965-966 (131,0 г) оила, Т-482-83/07 (143,2г) тизмасида 1000 дона чигит вазни бўйича устунлик намоѐн 
бўлди. Қолган ашѐлар эса белги бўйича андоза С-6524 (121,2 г) навига тенг ѐки ундан устун бўлганлиги 
қайд этилди. Трансгрессив рекомбинациялаш асосидаги конвергент чатиштиришлар орқали яратилган 
оилаларнинг ушбу белги бўйича бирмунча устунлиги намоѐн бўлди. Демак, ушбу белгини яхшилашда 
трансгрессив рекомбинациялаш асосидаги конвергент чатиштириш усули самаралироқ ҳисобланади. 
Тола узунлиги белгиси бўйича трансгрессив рекомбинациялаш асосидаги конвергент оилалардан 
О-109-110 юқори натижа кўрсатиб, 38,7 мм тола узунлиги қайд этилди. Ажратиб олинган барча оила ва 
тизмалар орасидан фақатгина бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш принципи ва тўлиқсиз қайта 
чатиштиришлар орқали яратилган конвергент О-233-234 оиласида бирмунча паст (29,3 мм) натижа 
кўринди. Трансгрессив рекомбинациялаш принципи асосида яратилган конвергент оилаларда тола 
узунлиги бўйича 32,2 мм (О-363-364) дан 38,7 мм (О-109-110) гача, бирлашган трансгрессив 
рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта чатиштиришлар орқали яратилган конвергент оилаларда эса 29,3 мм 
(О-233-234) дан 33,7 мм (О-97-100) гача, ажратиб олинган тизмаларда 33,5 мм (Т-814-15/07) дан 35,9 мм 
(Т-484-85/07) гача бўлган натижалар қайд этилди. Демак, трансгрессив рекомбинациялаш принципи 
асосидаги конвергент чатиштириш усули ушбу белгини яхшилашда самарали эканлигини қайд этиш 
мумкин. 
Тола чиқими бўйича бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш принципи ва тўлиқсиз қайта 
чатиштиришлар орқали яратилган конвергент оилаларда 40,6 (О-233-234) фоиздан 40,3 (О-117-120)
фоизгача бўлган ижобий натижа кузатилган бўлса, трансгрессив рекомбинациялаш асосидаги конвергент 
оилалар орасида белги бўйича энг юқори кўрсаткич О-363-364 оиласи кузатилиб, 39,2% ни ташкил этди. 
Демак, тола чиқими бўйича белгини яхшилашда бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз 
қайта чатиштиришлар асосидаги конвергент чатиштириш усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади. Тизмалар орасидан белги бўйича нисбатан юқори кўрсаткич Т-484-85/07 тизмасида 38,1 
фоизга тенг бўлган натижа қайд этилди.
Хулоса.
1 дона кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит вазнини оширишда трансгрессив 
рекомбинациялаш асосидаги конвергент О-363-364 оиласидан, бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш 
ва тўлиқсиз қайта чатиштиришлар орқали яратилган конвергент О-97-100 оила ва Т-487-88/07 тизмасидан, 
1 дона кўсакдаги пахта вазнини оширишда бирлашган трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта 
чатиштиришлар орқали яратилган конвергент О-233-234 оиласи ҳамда 1000 дона чигит вазнини 


345 
оширишда О-965-966 оилаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Тола узунлигини яхшилашда 
трансгрессив рекомбинациялаш асосида яратилган конвергент О-109-110 оила ва Т-494-95/07 тизмасидан 
амалий селекция жараѐнларида фойдаланиш тавсия этилади. Тола чиқимини яхшилашда бирлашган 
трансгрессив рекомбинациялаш ва тўлиқсиз қайта чатиштиришлар орқали яратилган конвергент О-233-
234, О-117-120 оилаларидан ҳамда Т-494-95/07 тизмасидан белгиларни яхшилашда амалий селекция 
жараѐнида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   347   348   349   350   351   352   353   354   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish