Лаззатли -
эрта - ўртапишар нав, нихоллари униб чиққандан кейин 75-80 кунда пишади.
Қовун мевасини кўриниши Оқ уруғ 1157 навига ўхшаш. Қовуннинг ўртача вазни 3-4 кг, шакли чўзинчоқ,
усти силлиқ, оқ сариқ рангли, у ер бу ерида узунчоқ сариқ доғлари бор. Тўри йирик катакли.
Пўсти юпқа, қаттиқ. Этини ўртача қалинлиги 4,5 см, оқ рангли, карсиллайди, серсув, ширин. Қанд
миқдори 14-16%. Ҳосилдорлиги гектарига 28-30 тонна. Ун шудринг касаллигига 100% чидамли. Узоқ
масофага ташишга чидамлилиги ўртача. Сирдарѐ, Жиззах, Тошкент вилоятларида районлаштирилган.
Бошқа вилоятларда ҳам экишга тавсия қилинади.
Олтин тепа
– ўртапишар, уруғи униб чиққандан қовуни пишгунча 85 - 90 кун ўтади. Қовун
меваси Йирик ичи қизил навига ўхшаш. Қовуни чўзинчоқ, катталиги ўртача, оғирлиги 3,3-4,0 кг.
Мевасининг усти силлиқ, ранги қўнғир - яшил. Гуллари қорамтир яшил узуқ йўлли, тўри сидирға.
Пўсти ўртача қалин, қаттиқ. Эти қизил, карсиллайдиган, хуштаъм, таркибидаги қанд миқдори 14-
15%. Ҳосилдорлиги гектарига 28-35 тонна. Ун шудринг касаллигига 100% чидамли. Ташишга
чидамлилиги ўртача. Ҳамма вилоятларда районлаштирилган.
Суюнчи-2
- ўртапишар, ниҳоллар пайдо бўлгандан сўнг меваси 83 - 87 кунда пишади.
Қовун меваси Шакар-палак-2580 навига ўхшаш. Меваси чўзинчоқ-тухумсимон, оғирлиги 2,0 - 2,5
кг, юзаси силлиқ, тўри тўлиқ, майда катакли, қовунга кул ранг тус беради. Пўсти оқиш - лимон
рангда, тўқ яшил қўшалоқ жимжима йўли бор. Эти қизил, карсиллайди, серсув, ширин.
Қанд миқдори 13,0-14,0%. Ҳосилдорлиги гектарига 20-25 тонна. Ун шудринг касаллигига 100% чидамли.
Қорақалпоғистон республикаси, Сирдарѐ, Тошкент вилоятларида районлаштирилган. Бошқа вилоятларда ҳам
экишга тавсия этилади.
Олтин водий
-
ўртапишар нав, нихоллари униб чиққандан кейин 86 - 93 кунда меваси
пишади. Қовун ташқи кўрнишидан Шакар палак -554 навига ўхшаш. Қовуннинг ўртача
оғирлиги 2,0 - 4,1 кг, шакли чўзинчоқ тухумсимон, усти силлиқ, оч яшил рангда, тўқ яшил доғлари
бор, тўри тўлиқ. Пўсти қаттиқ, мағзи оқ рангда. Қанд моддаси 13-14%. Ҳосилдорлиги гектарига 22-30 тонна.
Мевалари узоқ масофага ташишга ўртача чидамли. Ун шудринг касаллигига 100% чидамли.
Ҳамма вилоятларда районлаштирилган.
Тўѐна
- кечпишар, меваси қишда сақланадиган нав. Нихоллари униб чиққанидан кейин
меваси 105-115 кунда етилади. Меваси ташқи кўринишидан Қўй бош - 476 навига ўхшаш. Қовуни
йирик, тухумсимон, ўртача катталикда. Оғирлиги 4 - 6 кг. Усти текис, узаѐтганда ранги қўнғир
кулранг тусда бўлади, етилгач – сарғиш- қўнғир рангга киради, тўри дағал, тўлиқ, таркибида
10
-11%
қанд бор. Ҳосилдорлигигектарига 35-40 тонна. Ун шудринг касаллигига 100% чидамли. Меваси уч
ойгача сақланади, ташишга чидамли. Ҳамма вилоятларда районлаштирилган.
Селекция ишларининг кейинги босқичларида янги яратилган касалликларга чидамли навлар
билан касалликларга чидамсиз навларни чатиштириш ва якка танлаш усулида қуйидаги навлар яратилди.
Гурлан
- кечпишар, ниҳоллари у н и б ч и қ қ а н д а н к е й и н 1 0 8 - 1 2 0 к у н д а м е в а с и
е т и л а д и . Қовуни йирик, текис, ранги сариқ, қора рангли узуқ йўллари бор, тўри дағал, тўлиқ.
Таркибидаги қанд миқдори 9-10%. Ҳосилдорлиги гектарига 40-45 тонна. Ун шудринг касаллигига 100%
чидамли. Меваси уч-тўрт ойгача сақланади, ташишга чидамли. Ҳамма вилоятларда районлаштирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |