Ўзбекистон республикаси олии ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


«МАВЖУД БЎЛМАГАН ҲАЙВОН» МЕТОДИКАСИ



Download 0,82 Mb.
bet10/43
Sana23.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#156499
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43
Bog'liq
Proektiv metodikalar

«МАВЖУД БЎЛМАГАН ҲАЙВОН» МЕТОДИКАСИ
Ушбу методика ўз мазмунига кўра проектив методикалар каторига киради. Унинг ёрдамида шахснинг муайян хусусиятлари на психик ҳолатлари ҳақида маълумот тўплаш мумкин. Методика йўналтирувчи характерга эга бўлганлиги сабабли, у тадқиқот батареясига кирувчи методикалардан бири сифатида қўлланилади. Методика ёрдамида:

  • ўз-ўзига баҳо бериш хусусияти;

  • текширилувчининг ўз ҳолатидан қониқмаслиги, атрофдагилар томонидан етарлича тан олинмаслик;

  • ўзига ишонмаслик, кўркинч, журъатсизлик каби сифатлар;

  • инсоннинг фаолиятга йўналганлиги;

  • фикрлаш хусусиятлари;

  • эгоцентризм;

  • шахснинг агрессивлиги;

  • хавотирланиш ва ҳимоя реакциялари;

  • шахснинг ижодий имкониятлари каби жиҳатларини ўрганиш мумкин.

Методика универсал характерга эга. Уни турли ёшдаги, турли ривожланиш даражасига эга бўлган синалувчиларда ўтказиш мумкин. Бу ерда энг муҳими тадқиқотчи томонидан расм ва унинг деталларини тўғри тавсифлашдир. Методикани ўтказиш учун оқ ёки саргиш (силлиқ бўлмаган) қогоз ва ўртача юмшоқликдаги қора қалам керак бўлади. Рангли қаламлар, ручка, фламастер, ўчирғичдан фойдаланиш мумкин эмас.
Кўрсатма: «Мавжуд бўлмаган ҳайвонни ўйлаб топиб, унинг расмини чизинг ва унга ном қўйинг». Методикани индивидуал тарзда ўтказиш тавсия қилинади. Уни ўтказиш давомийлиги чегараланмаган.
Расм элементлари ва уларни тавсифланииш
Нормада расм вертикал қўйилган варақнинг ўртасида жойлашган бўлади. Агар расм варакнинг юқори чеккасига яқин ҳолатда бўлса, бу ўзига юқори баҳо бериш; жамиятда эгаллаган мавқеидан норозилик, атрофдагилар томонидан етарлича тан олинмаслик; лавозимга кўтарилиш ва тан олинишга нисбатан эътироз; ўз-ўзини тасдиқлашга интилиш белгиси ҳисобланади.
Агар расм варақнинг қуйи қисмида жойлашган бўлса, буни ўзига нисбатан ишончсизлик, ўзига паст баҳо бериш, қатъиятсизлик, тушкунлик сифатида; жамоада бирор мавқени эгаллашга интилмаслик; тан олиниш ҳамда ўз-ўзини эътироф этиш мавжуд эмаслиги сифатида баҳолаш мумкин.



Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish