Намойишкорлик, очиқлик - кактусда бўртиб чиқиб турган ўсимталарнинг борлиги, шаклнинг жимжимадорлиги.
Ёпиклик, эҳтиёткорлик - кактус контури бўйича ёки ичида зигзагларнинг жойлашуви.
Оптимизм - ёрқин ранглардан фойдаланиш (рангли қаламлар вариантида), «хурсанд» кактусларни ифодалаш;
Хавотирланиш - қора ранглардан фойдаланиш (рангли қаламлардан фойдаланиш вариантида), узуқ-юлуқ чизиқлар ёрдамидаги ички штриховкаларнинг кўплиги;
Аёллик хусусиятлари - безакларнинг, гулларнинг, юмшоқ чизиқ ва шаклларнинг борлиги.
«ФИЛ» РАСМИ ТЕСТИ
Одамнинг жисмоний, ахлоқий ва эмоционал ҳолатини баҳолаш имконини берадиган диагностиканинг турли методлари мавжуд. Шундай методлардан бири «Фил» номли расмли методика ёрдамида одамни тадқиқ қилиш мумкин.
Тадқиқ қилинмоқчи бўлган одамга бир варақ оқ қоғоз берилади ва фил расмини чизиш сўралади. Дарахт расмини чизаётиб одам ўз ҳаётини у билан ифода қилганидек, фил расмини чизаётиб, ҳам у ўзини, ўз муаммоларини ва ҳаётга бўлган ўз қарашларини ифодалайди.
Агар филнинг қулоғи, кўзи, огзи, хартумининг учи ва умуман сезги органлари билан боғлиқ томонларини ҳаммаси аниқ чизилган бўлса. демак, ушбу расмни чизган одам ҳаётга етарлича сезгир, уни кўра олиш ва эшита олиш қобилиятига эга.
Сезги органлари, шу жумладан хартуми чизилган, лекин эътиборсизлик билан чизилган. Энг муҳим қисм, яъни филнинг оёгида тирноқлари йўқ. Бу шундан далолат берадики, бу одам палапартиш, тартибли эмас, пухта эмас, ҳаёт сифатига алоҳида эътибор бермайди, ҳаётда кичикроқ нарсаларни кўрмайди.
Агар оёқлар ҳам эътиборсизлик билан чизилган бўлса, бу шундан далолат берадики, бу одам асосли ўйламайдиган одам.
Расмнинг ташқи кўриниши мантиқий пропорционал, ҳақиқий филни умумий кўриниши билан мос келса, демак, расмни чизган одамда меъёр ҳисси бор, ҳаётга комплекс ёндоша олади, гармония нима эканини билади.
Тўртта оёғи ҳам бир хил узунликда бўлса, бу одамнинг ҳаётда етарлича мустаҳкамлигидан, асосан фақат ўзига ишонишга одатланганидан ва ўзини ишончли ҳамда турғун ҳис қилишидан далолат беради.
Филнинг боши думалоқ. Умуман расмда бундай думалоқликлар кўп. Думалоқлик аёллик принципидаги энергиянинг борлигидан далолат беради. Юмалоқлик - очиқ кўнгиллик.
Катта, юқорига қайрилган дандон тишлар одамнинг ўзини ҳимоя қила олиш имконияти ва шунга тайёргарлигини кўрсатади. Агар дандон тишлар чизилган бўлса, лекин кичкина ва юқорига қайрилмаган бўлса, бу расм чизган одамнинг тажовузкор эмаслигини билдиради.
Филнинг боши бўйинга ўтаётган жойида, яъни бошни орқасида чуқурча мавжуд. Агар бу чуқурча яққол ифодаланган бўлса, демак, расм чизган одамнинг кўнгли нозик, у ҳаётда кўп нарсаларни унутишни хоҳлаган бўларди. Филнинг думи ва хартуми пастга тушган. Одатда бу фикрловчи - хомуш, юввош (бўшроқ) характерни ифодалайди. Лекин, бу билан бирга расмда ҳар хил айланалар ва тўлқинлик бўлса, тасаввур қилиш мумкинки, расм муаллифи кайфиятини ўзгартириб туришга мойил.
Қулоқлар тинч ҳолатда ифодаланган бўлса, жоҳил ёки асабий характер эгаси деган хулосага келишга асос бўлади. Агар филнинг қулоқлари юқорига кўтарилган бўлса, расм муаллифи доим хавфсираш ҳолатида, у ҳаётдан фитналар ва нохушликларни кутади.
Агар фил кулоқлари юқорига кўтарилган, дандон тишлари кўтарилган, думи чўзилган, хартуми юқорига қайрилган ҳолатда чизилган бўлса, демак, одам ортиқча асабийлик ва тажовузкорликка эга. Уни тинчлантириш, унга ҳаёт ҳар доим ҳам чангалзор эмас, ҳар доим ҳам ортиқча сафарбарлик зарур эмас деган фикрни сингдириш керак.
Филнинг расмини чизган одам фақатгина ўзининг расмини чизгани йўқ, у қоғозда муаммоларини намоён қилди. Сиз уларни кўрар экансиз, одамга ҳаётда тўғри йўл танлашига ёрдам берасиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |