Ўзбекистон Республикаси номидан



Download 221,28 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.04.2022
Hajmi221,28 Kb.
#570808
Bog'liq
211-2



Ўзбекистон Республикаси номидан 
Ҳ У К М 
2022 йил 24 февраль
Элликқалъа тумани
Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди қуйидаги таркибда, 
раислик қилувчи шу суд раиси О.Ж.Мауленов, судья ёрдамчиси 
Г.Календаровнинг котиблигида, давлат айбловчиси Элликқалъа туман 
прокурори ёрдамчиси З.Кенжаева ва И.Жиенбаев, жабрланувчи ХХХХХХ, 
судланувчи ХХХХХХнинг иштирокида, жиноят ишлари бўйича 
Элликқалъа ва Тўрткўл судлари бинолари ҳамда Элликқалъа туман ИИБ 
биносида очиқ сайёр суд мажлисида, дастлабки тергов органи томонидан 
Ўзбекистон 
Республикаси 
ЖКнинг 
168-моддаси
3-қисми «б» банди, 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан аи бланган 
ХХХХХХга оид 1-2313-2101/156-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. 
ХХХХХХ (ХХХХХХ) 08.09.1981 йилда Элликқалъа 
туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон 
Республикаси 
фуқароси, 
оилали
2 нафар фарзанди бор, маълумоти олий, муқаддам 
ЖИБ Беруний туман судининг 19.02.2021 йилги 
ҳукми билан ЖКинг 25,168-моддаси 1-қисми билан 
6 ой ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган ва ушбу 
жазо жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман 
судининг 2021 йил 24 июль кунги ажрими билан 
ЖКнинг 73-моддаси 3-қисми “а” бандига асос 
муддатидан илгари шартли озод қилинган, 
вақтинча ишсиз, Элликқалъа тумани, “ХХХХХХ” 
ОФЙ, ХХХХХХ МФЙда руйхатда туриб, Тўрткўл 
тумани ХХХХХХ ОФЙда яшайди, 2021 йил 31 август 
кунидан гаров эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов 
хулоса нусхасини қонуний муддатида олган.
Суд - суд мажлисида, судланувчи, жабрланувчи ҳамда гувоҳларнинг 
кўрсатувларини, тарафларнинг музокара сўзларини ва судланувчининг 
ҳимоя ва охирги сўзларини тинглаб, иш бўйича тўпланган ҳужжатлар 
билан солиштириб, далилларни текшириб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и : 
ХХХХХХ, илгари фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги учун 
ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари бўйича Беруний 
туман судининг 2021 йил 19 февраль кунги ҳукми билан
6 (олти) ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганлигидан ўзига 
тегишли хулоса чиқармасдан, ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш 
мақсадида, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг 
мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритиш йўлига 
Ҳужжат имзоланган: Мауленов Оразбай Жумабаевич, 18.03.2022
1-2313-2101/156


ўтиб, Тўрткўл тумани, Тўрткўл тумани, “ХХХХХХ” ОФЙ, 10-бўлим яшовчи 
фуқаро ХХХХХХга, 100 АҚШ доллари эвазига суд томонидан ҳайдовчилик 
ҳуқуқидан 
маҳрум 
бўлмаслигини, 
автомашинасини 
жарима 
майдончасидан чиқариб беришни ваъда қилиб, 2021 йилнинг январь 
ойида фуқаро ХХХХХХдан ушбу 100 АҚШ долларини (Ўзбекистон сўмига 
нисбатан қиймати 1 млн 28 минг 76 сўм) алдаш йўли билан қўлга 
киритиб, фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган. 
ХХХХХХ ўзининг юқоридаги ҳаракатлари билан Ўзбекистон 
Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида кўрсатилган 
жиноятни қасддан содир қилган. 
Бундан ташқари, хавфли рецидивист ХХХХХХ, ўзининг жиноий 
ҳаракатларини давом эттириб, ноқонуний йўллар билан бойлик 
орттириш мақсадида, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли 
билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга 
киритиш йўлига ўтиб, моддий бойлик орттиришни ният қилиб, Тўрткўл 
тумани, “ХХХХХХ” МФЙ ХХХХХХ кўчаси 4-уйда яшовчи фуқаро ХХХХХХга, 
2.700.000 сўм эвазига танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш 
учун топшириладиган имтиҳондан ўтказиб “B” тоифадаги ҳайдовчилик 
гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 2.700.000 сўм 
пулларни фирибгарлик йўли билан талаб қилиб, ХХХХХХни пора беришга 
далолат этиб, 2020 йилнинг октябрь ойида ушбу 2.700.000 сўм 
пулларнинг 1.000.000 сўмини олдиндан олиб, қолган 1.000.000 сўмини 
2021 йил 12 апрель куни Тўрткўл туманида жойлашган “Руслан” кафеси 
ёнида фуқаро ХХХХХХдан фирибгарлик йўли билан такроран қўлга 
киритиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 
Шундай қилиб, ХХХХХХ юқоридаги барча жиноий ҳаракатлари 
билан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддаси 3-
қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” бандида кўрсатилган 
жиноятларни қасддан содир қилган. 
Суд мажлисида ХХХХХХ, ўзига қуйилган айбга иқрорлигини 
билдириб, 2021 йил январь ойида ХХХХХХга ҳайдовчилик гувоҳномасини 
олиб беришга ёрдам кўрсатишини айтиб 100 АҚШ доллари олганини, 
бундан кейин, Тўрткўл туманида яшовчи Шарипов Санжарга 2.700.000 
сўм эвазига танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун 
топшириладиган имтиҳондан ўтказиб “B” тоифадаги ҳайдовчилик
гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилганини ва ундан 2020 йилнинг 
октябрь ойида 1.000.000 сўмини олганини қолган 1.000.000 сўмини 2021 
йил 12 апрель куни Тўрткўл туманида жойлашган “Руслан” кафеси ёнида 
олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан 
қўлга олинганини, ХХХХХХдан олган 1.млн. сўм пулини ўзига тилхат 
орқали қайтариб берганини, қилмишидан пушаймонлигини билдириб, 
вояга етмаган фарзандлари борлигини, яшаб турган уйини банк кредити 
асосида олганини инобатга олиб жазо тайинлашда енгиллик қилишни 
сўради. 
Судланувчи 
ХХХХХХнинг 
аи бига 
иқрорлик 
билдирган 
ку рсатмаларидан ташқари, унинг аи би қу и идаги далиллар мажмуи, 
Ҳужжат имзоланган: Мауленов Оразбай Жумабаевич, 18.03.2022
1-2313-2101/156


яъни; жабрланувчи ХХХХХХнинг транспорт воситасини маст ҳолатида 
бошқаргани учун суд томонидан муаи ян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси 
таи инланганини, кеи ин Юсуп исмли танишига мурожаат қилганини, 
Юсуп Неъмат исмли шахс билан таништирганини, Неъмат ишни 
битириб беришини аи тгани учун унга ишонганидан ту ловлари бу лса 
керак деб у су раган 100 АҚШ долларини берганини, лекин, у пора 
тариқасида е ки бировга бериши кераклигини аи тмаганини, у зи ҳам 
пора деб бермаганини, шу кунгача ишлари битмаганини, у зига 
етказилган моддии зарарлари қопланса ХХХХХХга даъвоси и у қлигини, 
кечирим берганини билдирган ку рсатмаси; 
Гувоҳ ХХХХХХнинг 2022 и ил апрель ои ида туман шифохонасига 
кетае тганида икки нафар номалум шахс келиб бир ишда холис сифатида 
иштирок этишни су раганини, уларга у з розилигини билдирганини ва 
тадбирда иштирок қилганини, у тказилган тадбирда ХХХХХХнинг 
автомашинасидан киме вии ишлов берилган пуллар чиққанини, шу иш 
бу и ича расмии лаштирилган ҳужжатларга имзо қуи иб берганини 
билдирган ку рсатмаси;
Гувоҳ ХХХХХХнинг 2022 и ил апрель ои ида туман шифохонасига 
кетае тганида икки нафар номалум шахс келиб бир ишда холис сифатида 
иштирок этишни су раганини, уларга у з розилигини билдирганини ва 
ХХХХХХ билан биргаликда тадбирда иштирок қилганини, у тказилган 
тадбирда ХХХХХХнинг автомашинасидан киме вии ишлов берилган 
пуллар чиққанини, шу иш бу и ича расмии лаштирилган ҳужжатларга 
имзо қуи иб берганини билдирган ку рсатмаси;
шунингдек, текширилган қўйидаги далиллар, яъни, 2021 йил
12 апрель куни департаментнинг Тўрткўл туман бўлими бошлиғи номига 
ХХХХХХ 
томонидан 
ёзилган 
аризаси 
(ж/и 
7в), 
2021 
йил
12 апрель кунги сўзлашувлар ёзиб олинган дискни қабул қилиш ва 
эшитиб кўриш баённомаси (ж/и 9-13в), 2021 йил 12 апрель кунги 
пулларга кимёвий ишлов бериш баённомаси ва фото расмлари (ж/и 14-
16в), 2021 йил 12 апрель кунги воқеа жойини кўздан кечириш ва ашёвий 
далилларни олиш баённомаси ва фото расмлари (ж/и 25-33в), 2021 йил 
25 апрель кунги 342-сонли экспертиза хулосаси (ж/и 96-99в), 2021 йил
9 май кунги ХХХХХХ ва ХХХХХХни юзлаштириш баённомаси (ж/и 133-
136в), 2021 йил 24 май кунги ХХХХХХ ва ХХХХХХни юзлаштириш 
баённомаси (ж/и 145-148в), 2021 йил 4 май кунги ХХХХХХ ва ХХХХХХни 
юзлаштириш баённомаси (ж/и 149-151в) ва иш бўйича ту планган 
бошқада ҳужжатлар и иғиндиси билан ту лиқ тасдиқланади. 
Суд, дастлабки тергов органи томонидан келтирилган далиллар 
процессуал қонун нормаларига мувофиқ деб топиб, бу далиллар суд 
мажлисида у з тасдиғини топганлиги сабабли иш ҳолатига мос мақбул ва 
яроқли далиллар деб ҳисоблашни лозим топди. 
Суд, 
судланувчи 
ХХХХХХнинг 
жиноий 
ҳаракатларининг 
квалификация масаласини муҳокама қилиб, дастлабки тергов органи 
томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” 
Ҳужжат имзоланган: Мауленов Оразбай Жумабаевич, 18.03.2022
1-2313-2101/156


банди, 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан туғри квалификация 
қилинган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил
11 октябрдаги “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти 
тўғрисида”ги 35-сонли қарорининг 4-бандига кўра, фирибгарликда 
алдаш деганда, айбдор томонидан, била туриб, ҳақиқатга тўғри 
келмайдиган ёлғон маълумотлар хабар қилиниши ёки иш ҳолати бўйича 
мулкдор, мулкнинг бошқа эгасига маълум қилиниши лозим бўлган 
ҳақиқий фактларни яшириш ёхуд бундай шахсларни янглиштиришга 
қаратилган қасддан содир этилган ҳаракатлар тушунилади. 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Порахўрлик 
ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида” ги 1999 йил 24 сентябрдаги
19-сонли қарорининг 15-бандига кўра, бойликларни қўлга киритиш 
мақсадида пора берувчи улар томонидан пора беришга оғдирилган 
тақдирда айбдорнинг ҳаракатлари фирибгарликдан ташқари пора 
беришга қизиқтирувчи тариқасида қўшимча тавсифланиши керак. Пора 
берувчининг ҳаракати бундай ҳолларда пора беришга суиқасд деб 
тавсифланиши лозим бўлади. Бу ўринда пора берилиши мўлжалланган 
муайян мансабдор шахс айтилган-айтилмаганлигининг аҳамияти 
бўлмайди, шунингдек, 16-бандига кўра, пора берувчиларни порада 
товламачилик ёки пора берганлик тўғрисида ихтиёрий ариза бериш 
асосларига кўра жиноий жавобгарликдан озод этиш бу шахсларнинг 
ҳаракатларида жиноят таркиби йўқлигини билдирмайди. Шу сабабли 
улар жабрланувчи деб топилмайди ва пора тариқасида берилган 
бойликларни қайтариб олишни талаб қилишга ҳақли эмаслар. 
Суд, ишнинг биринчи эпизоди бўйича ХХХХХХнинг айбидан ЖКнинг 
28,211-моддаси 2-қисми “а” бандини чиқаришни лозим топди, сабаби, иш 
юзасидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган ХХХХХХ ХХХХХХ билан 
ХХХХХХ таништириб қуйгани ва ХХХХХХни ушбу соҳада ишлайди деб 
уйлагани ва унинг ишни ўзи ҳал қилиб бераман деган гапларига ишониб, 
унга 100АҚШ доллари берганлигини, ХХХХХХ танишлари ёки бошқа 
шахслар орқали ишни битириш учун пул талаб қилмагани, 100 АҚШ 
долларини бергандаги мақсади ушбу пулни тўласа иши ҳал бўлишини 
уйлагани ҳақида кўрсатма берган ва бу ҳолатни ХХХХХХ ҳам тасдиқлаган. 
Бундан кўринадики, бу ерда ХХХХХХ ХХХХХХни пора беришга далолат 
қилиш қаратилган жиноят аломатлари мавжуд эмас ва ХХХХХХнинг пора 
беришга қаратилган ҳаракатлари ҳам асоссиз ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил
3-февраль кунги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш 
амалиёти тўғрисида” ги Қарорининг 3-бандида Жиноят кодекси
8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда 
индивидуал тайинланиши, жиноятнинг ҳусусияти ва ижтимоий 
хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони 
енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларига мувофиқ бўлиши 
керак»лиги кўрсатилган. 
Суд, судланувчи ХХХХХХга жазо таи инлашда, қилмишидан 
Ҳужжат имзоланган: Мауленов Оразбай Жумабаевич, 18.03.2022
1-2313-2101/156


пушаймонлигини, 
жабрланувчиларга 
зарарларнинг 
қоплаб 
берилганлигини, унинг жазосини енгиллаштирувчи ҳолатлари деб, 
илгари жиноят содир қилиб қасддан янги жиноят содир қилганлигини 
жазосини оғирлаштирувчи ҳолатлари деб топиб, Ўзбекистон 
Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги судлар 
томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисидаги 1-сонли 
қарорининг 45-бандига амал қилиб, жиноят кодексининг 45-моддасига 
мувофиқ, айбдор ўзи эгаллаган лавозим ёки хизмат фаолияти билан 
бевосита боғлиқ ҳолда жиноят содир этган ҳар бир ҳолда, суд, 
жиноятнинг хусусиятидан келиб чиқиб, маҳкумни у ёки бу мансабни 
эгаллаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум 
қилиш масаласини муҳокама қилиши шартлиги боис, судланувчи 
ХХХХХХнинг у ёки бу мансабни эгаллаш ёки муайян фаолият билан 
шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини муҳокама қилиб, 
унинг келгусида шу каби жиноятларни содир қилишининг олдини олиш 
мақсадида унга нисбатан муаи ян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги 
қу шимча жазони қу ллашни, ҳукм қонунии кучига киргач гаров эҳтие т 
чорасини бекор қилишни ва гаров мулкини у зига қаи таришни ҳамда 
модда санкциясида назарда тутилган ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ва 
ЖКнинг 57-моддасини қўлланиб озодликни чеклаш жазосини 
тайинлашни лозим топади.
Шу билан бирга жабрланувчи ХХХХХХ фои дасига моддии зарарларни 
у ндиришни ва ХХХХХХга 1.млн.су м пул маблағлари тилхат орқали у зига 
топширилганлигини инобатга олишни ҳамда пора предмети 
ҳисобланган 1.млн. су м Суд департаментининг депозит ҳисоб рақамига 
ту ланганлигини инобатга олишни, манфаатдор тарафларга у зларига 
етказилган бошқа моддии ва маънавии зарарлари бу лган тақдирда бу 
бу и ича фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида даъво қузғатишга 
ҳақли эканликларини тушинтиришни ҳамда аше вии далиллар 
тариқасида олинган 4 дона дискни иш билан бирга сақлашни шунингдек, 
қалам намунаси, кимёвий ишлов берилган кукун наъмунаси, қўлқоп 
наъмунаси, тоза пахта наъмунаси, ХХХХХХнинг унг ва чап қўлидан 
олинган суртма наъмунаси тегишли тартибда йўқ қилишни лозим топди. 
У збекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 454-457, 
460, 463, 465-468, 471-473, 476-моддаларига амал қилиб, суд 
ҳ у к м қ и л д и: 
ХХХХХХ, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” 
банди, 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилсин. 
У збекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди 
билан, ЖКнинг 45-моддасига асос 1 и ил муддатга моддии жавобгарлик 
юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан, иш 
ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган 
ҳолда 2 (икки) и ил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси таи инлансин. 
Ҳужжат имзоланган: Мауленов Оразбай Жумабаевич, 18.03.2022
1-2313-2101/156


У збекистон Республикаси ЖКнинг 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди 
билан, ЖКнинг 57-моддасини қу лланиб, 3 (уч) и ил озодликни чеклаш 
жазоси таи инлансин. 
Таи инланган жазолар ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида қисман 
қу шиш и у ли билан жиноятлар мажмуи бу и ича 1 и ил муддатга моддии
жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш 
билан 3 (уч) и ил 1 (бир) ои озодликни чеклаш жазоси таи инлансин. 
Тайинланган озодликни чеклаш жазоси Тўрткўл тумани ИИО 
пробация гуруҳи назорати остида ўталсин. 
ХХХХХХ озодликни чеклаш жазосини Тўрткўл тумани ХХХХХХ ОФЙ да 
жойлашган ўз яшаш уйида ўтасин. 
Куннинг соат 22:00 дан эрталабки соат 06:00 гача яшаш жойидан 
чиқиш тақиқлансин. 
Жазони ижро этиш муддати жазоларни ижро этиш инспекциясида 
ҳисобга олинган кундан бошлаб ҳисоблансин. 
ХХХХХХнинг зиммасига қуи идаги тақиқ (чеклаш)лар юклатилсин: 
Элликқалъа туман ИИО пробация гуруҳининг розилигисиз яшаш 
жойини ўзгартирмаслик, тегишли маъмурий ҳудуддан ташқарига 
чиқмаслик; 
ХХХХХХга юклатилган тақиқ (чеклаш)ларни бузган тақдирда
ЖКнинг 48
1
-моддаси 6-қисмига мувофиқ жазонинг у талмаган муддати 
бошқа турдаги жазо билан алмаштирилиши тушинтирилсин.
Ҳукм қонунии кучига кирганидан су нг ХХХХХХга қу лланилган гаров 
эҳтие т чораси бекор қилинсин ва гаровга қуи илган баҳоси 5.050.000 
су млик “Epson Multimedia projector” проектор тилхат орқали ХХХХХХга 
топширилганлиги инобатга олинсин. 
Иш бўйича ХХХХХХ томонидан У збекистон Республикаси Олии суди 
ҳузуридаги 
судлар 
фаолиятини 
таъминлаш 
департаменти 
Қорақалпоғистон Республикаси худудии бу лими депозит ҳисобига 
ту ланган 1.000.000 су м пул маблағи пора предмети сифатида давлат 
эгалигига ўтказилсин. 
Жабрланувчи ХХХХХХнинг фойдасига судланувчи ХХХХХХдан 
1.084.300 сўм моддий зарарлар ўндирилсин.
Иш юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси терговчиси Ш.Утабаев 
томонидан Садакгаев Максет Гелдиевичнинг айблилик масаласини ҳал 
қилмасдан туриб, жиноят ишининг унга нисбатан бўлган бир қисмини 
тугатиш тўғрисидаги қарори бекор қилинсин. 
Манфаатдор тарафларга ўзларига етказилган бошқа моддий ва 
маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича 
судига мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушунтирилсин. 
Ашёвий далил сифатида ишга илова қилинган тўрт дона дисклар 
иш билан бирга сақлансин, шунингдек, қалам намунаси, кимёвий ишлов 
берилган кукун наъмунаси, қўлқоп наъмунаси, тоза пахта наъмунаси, 
ХХХХХХнинг унг ва чап қўлидан олинган суртма наъмунаси тегишли 
тартибда йўқ қилинсин. 
Ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, 
Ҳужжат имзоланган: Мауленов Оразбай Жумабаевич, 18.03.2022
1-2313-2101/156


маҳкум, жабрланувчи томонидан эса уларга ҳукм кўчирмаси нусхаси 
топширилган кундан эътиборан шу муддатда, шу суд орқали 
Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бу и ича судлов 
ҳаи ъатига апелляция тартибида шикоят бериши ёки прокурор протест 
билдириши мумкин. 
Раислик қилувчи:
О.Ж.Мауленов 
Ҳужжат имзоланган: Мауленов Оразбай Жумабаевич, 18.03.2022
1-2313-2101/156

Download 221,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish