Гуруҳлар
|
Мавзунинг ечими
|
Тушунтириш (аниқлик, мантиқ)
|
Гуруҳ фаоллиги (қўшимчалар, саволлар)
|
Жами баллар
|
Баҳо
|
(1,2)
|
(1,2)
|
(0,6)
|
(3,0)
|
|
1.
|
|
|
|
|
|
2.....
|
|
|
|
|
|
7-илова
Гуруҳ билан ишлаш қоидалари
Ҳар бири ўз шерикларининг фикрларини ҳурмат қилишлари лозим;
Ҳар бири берилган топшириқлар бўйича фаол, ҳамкорликда ва масъулият билан ишлашлари лозим;
Ҳар бири ўзларига ёрдам керак бўлганда сўрашлари мумкин;
Ҳар бири ёрдам сўраганларга кўмак беришлари лозим;
Ҳар бири гуруҳни баҳолаш жараёнида иштирок этишлари лозим;
Ҳар бири: “Биз бир кемадамиз, бирга чўкамиз, ёки бирга қутуламиз” атамасини яхши билишлари лозим.
|
Масалалар.
1-масала. Берилган маълумотлар асосида корхонанинг ишлаб фойда ва рентабеллигини ҳисобланг.
А) сотилган маҳсулотҳажми-160 млн. сўм; В) 1 сўмлик товар маҳсулот харажатлари – 0,85 сўм; С) АИЧФ ларнинг йил бошидаги қиймати – 15млн. сўм; Д) 1 октябрдан ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати – 4 млн сўм; Е) 1 августдан ишлаб чиқаришга киритилган АИЧФларнинг қиймати - 5 млн.сўм; Ж) Айланма маблағларнинг ўртача йиллик қолдиги – 30 м.сўм.
2 -масала. Озиқ- овқат саноати корхонаси ҳисобот йилида 1100 тонна маҳсулот ишлаб чиқарди. 1 тонна маҳсулотнинг қиймати 210000 сўм, режалаштириилган йилда 1 тонна маҳсулот бахоси 250000 сўм бўлиши кутилмоқда. Корхонанинг фойдасини ва 1 сўмлик товар маҳсулот харажатларини аниқланг.
3 -масала. Корхонада биринчи чоракда ҳар бирининг баҳоси 70минг сўм бўлган 10 минг та маҳсулот ишлаб чиқарилади. Доимий харажатлар 160000 минг сўм, қисман ўзгарувчан харажатлар 50минг сўм, II чоракда фойданинг 8% га ошириш режалаштирилган. Бунинг учун қанча қўшимча маҳсулот ишлабчиқариш зарур?
4 -масала. А ва Б буюмлари бўйича режа кўрсаткичлар берилган.
|
А
|
Б
|
Ишлаб чикариш ва реализация, дона
|
22950
|
16600
|
Бирта буюм нархи, сўм
|
125
|
65
|
Буюм таннархи, сўм
|
100
|
50
|
Йил давомида корхонада таннарх А буюм бўйича 5%га, Б буюми бўйича – 2,5%га камайишига эришди. Улгуржи нарх ўзгармади. Маҳсулотнинг ҳақиқий рентабеллиги барча буюмлар бўйича режага нисбатан қандай ўзгарганини аниқланг.
5 -масала. Корхона ўз йиғув цехи учун детал чиқаради, уни ишлаб чиқариш чиқимлари 5800 минг сўмни ташкил қилади, шу жумладан ўзгарувчан харажатлар – 5000 сўмни, доимий харажатлар – 8000 сўмни ташкил қилди.
Бир фирма шу детални 5500 сўмдан сотиб олишга рози бўлди. Агар корхона ушбу таклифни қабул қилса, бўшаган ишлаб чиқариш қувватларини бошқа (муқобил) детал, буюм чиқаришга йўналтирилади.
Аникланг:
1.Мазкур келишув берадиган зарар ёки даромаднинг катталигини;
2.Корхона фирма билан келишувни амалга оширганда зарарга қолмаслиги учун бошқа (муқобил) буюмнинг ўзгарувчан чиқимларининг максимал катталиги қанча бўлиши керак.
3.Бўшаган қувватларда чиқариладиган бошқа буюм ўртача умумий чиқимлар катталиги қанча бўлишини.
6-масала. Корхонада маҳсулот сотишдан олинадиган соф тушум 450 млн сўмни ташкил қилди, ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари 367 млн сўмни,бошка операциялардан олинган фойда 12 млн сўмни ташкил килди. Агар фойда солиғи 7,5% ни ташкил қилса, корхонанинг соф фойдаси қанча бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |