Ўзбекистон республикаси навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси


Асосий ишлаб чиқариш фондларига қуйидагилар кира



Download 6,21 Mb.
bet39/267
Sana23.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#183110
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   267
Bog'liq
27,08,Соха-УУМ-2019 (2)

Асосий ишлаб чиқариш фондларига қуйидагилар киради:

  • ишлаб чиқариш бинолари (цехламинг ишлаб чиқариш корпуслари, деполар, гаражлар, омборхоналар, ишлаб чиқариш хоналари ва лабораториялар);

  • иншоотлар (насос станциялар, туннеллар, кўприклар ва х.к.);

  • ҳар хил энергия, суюк ва газсимон моддалар узатадиган узатувчи ускуналар;

  • машиналар ва асбоб-ускуналар (энергияни, суюк ва газсимон моддалами ишлаш ва алмаштиришга мўлжалланган куч машиналари, генераторлар ва газогенераторлар, электрогенераторлар, буғ козонлари, хаво компрессорлари);

  • ишчи машиналар ва ускуналар (дастгохлар, пресслар, конвейерлар ва бошқа турли ёрдамчи асбоб-ускуналар);

  • ўлчов ва тартибга солувчи асбоблар (лаборатория асбоблари, хисоблаш машиналари, компьютерлар);

  • транспорт воситалари;

  • фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлмаган ва қонунчиликда белгилаб кўйилган қийматлардаги асбоб ва ишлаб чиқариш инвентарлари.

Асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқаришда банд бўлган барча мутахассис ва ходимлар сони билан биргаликда корхонанинг ишлаб чиқариш аппарати деб аталади.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган вазифасига караб актив ва пассив фондларга бўлинади. Фаол ишлаб чиқариш фондлари меҳнат буюмларининг тайёр махсулотга айланишида бевосита қатнашади. Қувват машиналари ва ускуналар, генераторлар, трансформаторлар, ишчи машина ва ускуналар, тартибга солувчи асбоблар, технологик линиялар, меҳнат қуроллари.
Суст фондлар ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этмайди, лекин ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда муҳим вазифани бажаради, меҳнаткашларнинг меҳнат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб беради (бинолар, иншоотлар, жихозлар ва х.к.).
Ноишлаб чиқариш асосий фондлари корхона асосий фондларининг ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган қисми бўлиб, ўз қийматини тайёр махсулотга ўтказмайди. Буларга корхона балансида турувчи турар жой, ошхона, профилакторий, клуб, болалар боғчаси ва яслилар, спорт-соғломлаштириш марказлари ва х.к. киради.
Ишлаб чиқариш микёсининг ўсиши натижасида корхона шартнома асосида ўзига керакли асосий фондларни ёллайди ва улар ижарага олинган хисобланади. Ижарага олувчи ва ижарага берувчи ўртасидаги мулк муносабатлари лизинг деб аталади.
Корхона асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми улуши канчалик юқори бўлса, ишлаб чиқарилаётган махсулотлар миқдори шунчалик катта бўлади. Машина ва ускуналарни ишлатиш муддати қанчалик юқори бўлса, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати шунчалик паст бўлади. Махсулотлар сифати пасаяди, бекор туриб қолишлар ва талафотлар кўпаяди.
Хўжалик амалиётида асосий фондлар натурал ва қиймат кўринишида хисобга олинади. Натурал бахолаш ишлаб чиқаришни техник жихатдан қайта қуроллантириш ва замонавийлаштириш, асбоб-ускуналарни таъмирлаш графикларини тузиш, таъмирлаш воситаларига бўлган эхтиёжни аниқлаш имконини берса, қиймат бўйича бахолаш - асосий фондларни қайта ишлаб чиқариш ва режалаштириш, уларнинг мавжуд хажмини аниқлаш, амортизация хажмини белгилаш, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини тахлил қилиш имконини беради.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish