Бугунги кунда ёшларни ўз таъсирига олиб, шу тариқа мамлакатимиз келажагига болта урмоқчи бўлган кучларни санаб беринг ва уларга қарши курашишнинг энг самарали йўлини айтинг?
Соғломлик нима ва у неча хил кўринишга эга?
Соғлом турмуш тарзи деганда нимани тушунасиз?
Ўзини ўзи тарбиялаш деганда нимани тушунасиз?
Ҳакимбек образи қайси достоннинг бош қахрамони ҳисобланади?
Алпомиш достонидаги персонажлар ва ундаги воқеалар ривожи ҳақида гапириб беринг?
Маънавият деганда нимани тушунасиз?
Инсоннинг ички дунёси деганда нимани тушунасиз?
Ирода деганда нимани тушунасиз?
Қандай иллатлар инсондаги виждон туйғусини сўндириб, бора-бора уни виждонсиз инсонга айлантириб қўйиши мумкин?
Фикр нима ва одамларнинг орзу ниятларига қараб фикрлар неча хил бўлади?
Ғоя деганда нимани тушунасиз?
Миллий ғоя қандай шаклланади, унинг ижодкори ким?
Адолат ғояси деганда нимани тушунасиз?
Сўз мулкининг султони, мутафаккир бобомиз Мир Алишер Навоийнинг беш достондан иборат бўлган асари ва унинг аҳамияти ҳақида гапириб беринг?
Консервация нима ва консерватив ғояга таъриф беринг?
Ғоялар халқнинг иродаси, орзу-интилиш ва манфаатларини қанчалик тўғри ёки нотўғри акс эттиришига қараб қандай турларга бўлинади?
Бунёдкор ғоялар ҳақида нималарни биласиз?
“Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” деган қоида қайси китобда ўз аксини топган ва бунинг маъносини тушунтириб беринг?
“Дил ба ёр-у даст ба кор”, яъни “Дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин” деган ҳикмат муаллифи ким ва бу ҳикмат қандай фикрни ифода этади?
Бунёдкорлик меҳнат маҳсули бўлган дунё ва юртимиз мўъжизаларини санаб беринг?
Do'stlaringiz bilan baham: |