Носозликлар ва уларнинг хусусиятлари
|
Носозлик сабаблари
|
Бартараф этиш усуллари
|
Затвор рамаси олдинги ҳолатга етиб бормай тўхтади, навбатдаги патрон патрондонда, чиқаргич илгичлари қабул қилгичдаги патронни илиб олмади
|
1.Ствол қутиси ёки патрондоннинг ифлосланиши, газ камерасининг трубкасида қурум тўпланган.
2. Патрон ёки лента букилиб қолган ёки эзилган.
|
Пулемётни қисмларга ажратмасдан патрондон, ишқаланувчи қисмлар, газ камерасининг трубкаси мойлансин. Имкон бўлиши билан пулемёт тозалансин ёки ствол алмаштирилсин
|
Ўт очилмади
Затвор рамаси олдинги ҳолатда, патрон патрондонда, ўт очилма
ди
|
1.Патрон носоз
2.Зарбдор носоз
3.Пулемёт ифлосланган ёки мой тўнглаб қолган
|
Патрондондан чиқарилган патрон кўрикдан ўтказилсин ва капсюлда чуқур эзилишлар бўлмаса затвор, патрондон ва ишқаланувчи қисмлар тозалансин. Зарбдор бўзилган ёки ейилган бўлса пулемёт тамирлаш устахонасига юборилсин
|
Гилза чиқмади
Затвор рамаси оралиқ ҳолатда тўхтаб қолди, гильза патрондонда қолиб, навбатдаги патрон ўз ўқи билан унга тиралиб қолди
|
1.Улоқтиргич ёки унинг пружинаси носоз.
2.Патрон ёки патрондон ифлосланган, гилза қирраси ўзилган
|
Агар гилза қайта ўқлашдан кейин ҳам патрондондан чиқмаса, у шомпол билан чиқарилсин ёки ствол алмаштирилсин. Гилза қирралари ўзилган ҳолларда патрондон тозалансин, лентадаги патронлар мойлансин ва мослагич кичик бўлакларга ўрнатилсин.
|
Гилза тўтилди
Патрондондан чиқарилган гилза ствол қутисида қолди ёки унинг дарчасида затвор қисиб қолди
|
1.Ишқаланувчи қисмлар, газ йўллари ёки патрондон ифлосланган.
2.Тўсувчи бўртма ёки қалқонча турткичи носоз
|
Ствол қутисидан гилза олиб ташлансин ва отиш давом этирилсин. Тутулиш такрорланган ҳолда ишқаланувчи қисмлар ва патрондон мойлансин
|
Чиқаргич илгичлари патронни тўта олмади ёки патрон илгичлардан чиқиб кетди
Затвор рамаси олдинги ёки оралиқ ҳолатда тўхтади
|
1.Чиқаргич илгичлари носоз.
2. Узаткич бармоғи пружинаси ёки юқори бармоқлар пружинаси носоз
|
Гильза патрондондан ёки ствол қутисидан чиқилсин. Пулемёт ўқлансин ва отиш а давом эттирилсин. Тутулиш такрорланган ҳолда чиқаргич илгичлари, узаткич бармоғи ва юқори бармоқлар пружиналари кўрикдан ўтказилсин. Агар улар носоз бўлса пулемёт тамирлаш устахонасига юборилсин
|
Электр тепки мосламаси ишламади
Электр тепки мосламасининг тугмаси босилганда затвор рамаси жанговар ҳолатдан бўшаши рўй бермади
|
1.Танкнинг борт тармоғи кучланиши етарли эмас.
2.Электр тепки мосламасининг санчқили инида контакт йўқ, сим ўзилган
|
Тепки ричагидан фойдаланган ҳолда ўт очиш давом эттиилсин. Санчқили иннинг бирикиши текширилсин. Имкон бўлиши билан электр ўт очиш ускунасининг занжири текширилсин ва носозлик бартараф этилсин
|
Гилза кўндаланг ёрилиган
Затвор рамаси олдинги ҳолатга етиб бормади, чунки ёрилган гилзанинг олдинги қисми патрондонда қолиб, унга юборилаётган навбатдаги патронни киришига имкон бермаяпди
|
1.Ствол кесими ва затвор оралиғидаги масофа катта
2.Патрон носоз
|
Агар қайта ўқлаш мобайнида улоқтирилган патрон ёрилган гилзанинг олдинги қисмини чиқариб ташласа отиш давом эттирилади. Акс ҳолда гилза қолдиғи гилза чиқаргичи ёрдамида чиқариб ташланади ёки ствол алмаштирилади. Ёрилган гилзанинг олдинги қисмини чиқариш учун пулемёт ўқсизлантири
либ, патрондонга чиқаргич ўрнатилади ва затвор рамаси жанговар ҳолатдан халос этилиб, охиригача орқага тортилади. Тутулиш қайта такрорланса ствол ортга силжитилади, бунинг учун ствол охири винтини қистириб турувчи ўқ уриб чиқарилиб, винт отвертка билан бир айланага бўшатилади ва қистириб турувчи ўқ қайта ўрнатилади
|
Затвор рамаси ортга охригача қайтмади
Затвор рамаси оралиқ ҳолатда тўхтаб қолди, қабул қилгичдан чиқарилган патрон чиқаргич илгичларида қолди
|
1.Ишқаланувчи қисмлари ифлосланган
2.Лента патронлар қутиси ичида илиниб қолди. Лента қабул қилгич ичида эшилиб қолган
|
Қайта ўқлаш дастасидан тортиб, затвор рама жанговар ҳолатга келтирилади ва ўт очиш давом эттирилади. Тутулиш такрорлангудек бўлса, пулемёт ўқсизлантирилиб, лента тўғри тўлдирилганлиги ва жойлаштирилганлиги текширилади.
Агар лента тўғри тўлдирилган ва жойлаштирилган бўлса, мослагич йирик бўлакларга ўрнатилади
|
Ўт очилиши тўхтамади
Ўт очиш илгаги (электр тепки мосламасининг тугмаси ёки ўт очиш тиргаги) қўйиб юборилса ҳам ўт очилиши давом этмоқда
|
1.Ўт очиш механизми носоз
2.Затвор рамасининг жанговар юзаси емирилган
3.Пулемёт ифлосланган, мой тўнглаган
4.Электр ўт очиш ускунаси носоз
|
Лента қабул қилгичга қисилиб, ўт очиш тўхтатилсин. Пулемёт ўқсизлантирилиб, шептало ва жанговар юза кўрикдан ўтказилсин. Агар улар соз бўлса мослагич йирик бўлмаларга ўрнатилади ва ишқаланувчи қисмлар мойлансин. Электр тепки мосламасининг санқичиси ажратилиб, тепки ричаги ёрдамида ўт очиш давом эттирилсин. Имкон туғилиши билан пулемёт тозалансин ва мойлансин. Ушбу ҳолат такрорланса пулемёт тамирлаш устахонасига юборилсин
|