Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги



Download 157 Kb.
Sana25.03.2022
Hajmi157 Kb.
#509641
Bog'liq
7-БХМС Номоддий активлар


Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги
35-сонли буйруѓи билан тасдиќланган

Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ћисобининг миллий стандарти


(7-сонли БЋМС) "Номоддий активлар"
(Янги таћрири)

1-§. Умумий ќоидалар


2-§. Номоддий активларнинг келиб тушиши
3-§. Номоддий активларни дастлабки баћолаш
4-§. Номоддий активларга ўтказиладиган
капитал ќўйилмалар
5-§. Номоддий активларни ќайта баћолаш
6-§. Харажатларни акс эттириш
7-§. Амортизацияни ћисоблаш
8-§. Номоддий активлардан фойдаланиш ћуќуќининг
берилиши билан боѓлиќ операциялар хисоби
9-§. Гудвилл хисобини хусусиятлари
10-§. Номоддий активларни ћисобдан чиќариш
11-§. Номоддий активларни инвентаризация килиш
12-§. Ахборотнинг ёритилиши

Мазкур Бухгалтерия хисобининг миллий стандарти (БЋМС),


"Бухгалтерия хисоби тўѓрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Ќонунига
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, "1996 й., 9-сон,
142-модда) асосан ишлаб чиќилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия
хисобини меъёрий тартибга солиш тизими элементи бўлиб хисобланади.

1-§. Умумий ќоидалар


1. Мазкур БЋМСнинг маќсади бўлиб хўжалик юритувчи субъектга


(кейинги ўринларда - корхона) эгалик ќилиш хуќуќи, хўжаликни юритиш ёки
оператив бошќариш хуќуќи тегишли бўлган номоддий активларнинг бухгалтерия
хисобини юритиш ва уларни молиявий хисоботда акс эттириш услубиётини
белгилаш хисобланади.
2. Номоддий активлар хисобини юритишга тегишли асосий ќоидалари
бўлиб: тан олиш ваќтни, баланс ќийматини баћолашни, фойдали хизмат
муддатини аниќлаш, амортизацияни хисоблаш усулларини, баланс ќийматидаги
бошќа ўзгаришларга бахолаш ва хисобини аниќлаш, хамда уларнинг чиќиб
кетишидан молиявий натижаларни аниќлаш, шунингдек улар хаќидаги
ахборотларни молиявий хисоботда ёритиш тартибини белгилаш ћисобланади.
3. Мазкур БЋСМнинг коидалари куйидагиларни хисобини юритиш
ќоидаларига тадбиќ этилмайди:
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил
3 декабрда 64-сон билан тасдикланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия
хисобининг миллий стандарти (11-сонли БЋМС) "Илмий- тадќиќот ва тажриба-
конструкторлик ишлари харажатлари"га (рўй. 581, 1998 йил 28 декабр,
"Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат кўмиталари ва идораларининг
меъёрий хужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, б-сон) мувофиќ хисобга
олинадиган илмий-тадќиќот ва тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари;
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2004 йил 12
майдаги 75-сонли буйруѓи билан тасдиќланган Ўзбекистон Республикаси
бухгалтерия хисобининг миллий стандарти (6-сонли БХМС) "Ижара хисоби"га
(рўй. 1374, 2004 йил 22 июнда, "Ўзбекисхон Республикаси ќонун
хужжатлари тўплами", 2004 йил, 25-сон, 292-модда) мувофиќ хисобга
олинадиган ижара турлари;
в) келгуси давр харажатлари.
4. Мазкур БХМСда ќўлланувчи асосий тушунча ва атамалар:
а) номоддий активлар - корхона махсулот ишлаб чикариш, ишларни
бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки махсулотни реализация ќилиш маќсадида
ёки узоќ ваќт мобайнида маъмурий ёки бошќа функцияларни амалга ошириш
учун саќлайдиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган индетификация
ќилинувчи мол-мулк объектлари;
б) амортизация - номоддий активлинг фойдали хизмат даври
моайнида унинг нимага мўлжалланганлигига ќараб, номоддий активнинг
эскириш кийматини сурункали таксимлаш ва махсулот (иш, хизмат)лар
таннархига ёки хўжалик юритувчи субъектнинг давр харажатларига киритиш;
в) амортизация ќиймати - молиявий хисоботда акс эттирилган актив
бошланѓич (кайта тиклаш) ќийматининг мўлжалланган (бахоланган) тугатиш
ќиймати чиќариб ташланган суммаси;
г) фойдали хизмат муддати - активдан фойдаланиш мўлжалланган
давр ёки корхона мазкур активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаган
махсулот (иш ва хизмат)лар миќдори (хажми);
д) бошланѓич ќиймат - номоддий активларни яратиш (ишлаб чиќиш)
ёки уларни харид килиш бўйича амалга оширилган хаќиќий харажатлар ќиймати
(пул маблаѓлари ёки уларнинг эквивалентлари суммаси ёки бошќа ќопламанинг
жорий ќиймати), шу жумладан тўланган ва ќопланмайдиган солиќлар
(йиѓимлар), шунингдек фойдаланишга топшириш харажатлари хамда активдан
мўлжалланганлигига караб фойдаланиш учун уни ишга яроќли холатга
келтириш билан бевосита боѓлик бўлган бошќа хар кандай харажатлар;
е) тугатиш ќиймати - активнинг фойдали хизмат муддати охирида уни
тугатиш ваќтида актив эвазига олиш мўлжалланган, активни хисобдан ўчириш
харажатлари чиќариб ташланган активнинг тахминий (бахоланган) ќиймати;
ж) жорий ќиймат - номоддий активларнинг муайян санага ќадар
бўлган холатга кўра амалдаги бозор нархларидаги киймати ёки битим тузишни
хохлаган, хабардор, бир-бирига боѓлик бўлмаган томонлар ўртасида битим
тузилган холда активни эгаллаш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли
бўлган сумма;
з) ќолдиќ (баланс) ќиймати - бошланѓич (кайта тиклаш) ќиймат
билан жамѓарилган амортизация суммаси ўртасидаги фарк сифатида
аниќланади номоддий актив молиявий хисоботда (бухгалтерия балансида) акс
эттириладиган ўлчови;
и) фаол бозор - олди-сотди объектлари турдош (бир хил) бўлган ва
битим тузиш ниятидаги манфаатдор сотувчилар ва харидорлар исталган
ваќтда топиладиган, шунингдек нархлар хаќида-ахборот ошкора (хаммабоп)
бўлган бозор;
к) мутлаќ ћуќуќ - факат хуќуќ эгаси томонидан ёки унинг розилиги
билан ќонун ћужжатларида белгиланган тартибда учинчи шахсга ўтказилиши
мумкин бўлган мулкий хуќуќ.
5. Номоддий активлар таърифи, активдан хўжалик фаолиятида
фойдаланилишини ва у жисмоний мазмунга эга бўлмаслигини талаб ќилади.
Жисмоний мазмунга эга бўлмаган (пулсиз) активлар номоддий активлар
таърифига мос келади, башарти уларни юридик хуќуќлар, шу жумладан мулк
хуќуќи билан таќкослаш мумкин бўлса ва улардан узоќ ваќт фойдаланилаётган
бўлса.
6. Активларни бухгалтерия хисобига номоддий активлар сифатида
ќабул ќилишда улар бир пайтнинг ўзида ќуйидаги шартларни бажариши керак:
а) моддий-ашёвий (жисмоний) тузилишга эга эмаслик;
б) активдан махсулот ишлаб чиќаришда, ишларни бажариш ёки
хизматлар кўрсатишда ёки корхонанинг маъмурий ва бошка функцияларини
амалга оширишда узоќ вакт, яъни 12 ойдан ортиќ бўлган фойдали хизмат
муддати ёки муддати 12 ойдан ошувчи одатдаги операцион циклда
фойдаланилиши;
в) корхона мазкур активни келгусида ќайта сотишни
мўлжалланмаслиги;
г) ишончлилик, яъни активнинг мавжудлигини ва корхона
интеллектуал фаолият натижаларига нисбатан мутлаќ хуќуќќа эгалигини
тасдиќловчи лозим тарзда расмийлаштирилган хужжатларнинг (патентлар,
гувоћномалар, бошќа ќўриќлаш хужжатлари, патентга, товар белгисига бўлган
хуќукини ўтказиш (эгаллаш) шартномаси ва ш.к.) мавжудлиги;
д) корхона уни бошка активлардан фарќлаш (ажратиш) имкониятига
эгалиги, яъни ундан айни ишлаб чикаришдан алохида фойдаланиш мумкинлиги.
7. Номоддий актив идентификация ќилинган хисобланади, агар у:
а) ажраладиган бўлса, яъни уни корхонадан ажратиш ва якка
холда ёки у билан боѓлиќ актив, шартнома ёки мажбурият билан бирга
(гудвиллдан ташќари) сотиш, топшириш, ижарага бериш ёки айирбошлаш мумкин
бўлса.
Агар дастурий таъминот тегишли (шу жумладан ўрнатилмаган) асосий
воситанинг таркибий кисми бўлса, у моддий актив ћисобланган асосий
восита билан бир деб ќаралади. Агар дастурий таъминот тегишли асосий
воситанинг таркибий ќисми бўлмаса, у номоддий актив хисобланади;
б) шартнома хукуќларидан ва бошќа юридик хуќуклардан - улар
ўтказиладиган ёки корхонадан ажраладиган хуќуќлар эканлигидан ќатъи
назар, т ёки бошќа хуќуклар ва мажбуриятлардан келиб чиќќан бўлса.
8. Корхона номоддий активдан келгусида иќтисодий наф кўриши
эхтимоли факат куйидаги холларда мавжуд бўлади:
а) агар актив келгусида корхонанинг иќтисодий салохиятини
(даромадини) оширишга кодирлиги, шунингдек корхона активдан шу маќсадда
фойдаланиш ниятида эканлиги аён бўлса;
б) корхона келгусида мазкур активдан фойдаланишдан иктисодий наф
кўриши учун етарли ресурслар мавжуд бўлса ёки бундай ресурслардан
фойдаланиш имконияти мавжуд бўлса.
9. Номоддий активларнинг бухгалтерия хисоби бирлиги бўлиб
инвентар объект хисобланади. Бир патент, гувохнома, хуќуќларни ўтказиш
шартномаси ва ш.к.дан юзага келувчи хуќуќлар йиѓиндиси номоддий
активларнинг инвентар объекти ћисобланади. Махсулот ишлаб чиќариш,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва
бошќа функцияларини амалга оширишда инвентар объектнинг мустаќил
функцияни бажариши уни бошќа шундай объектдан ажратишнинг асосий
белгиси бўлиб хизмат ќилади. Икки ёки бир неча корхона мулкида бўлган
номоддий активлар объектини хар бир корхона номоддий активлар таркибида
унинг умумий мўлкдаги улушига мутаносиб равишда акс эттиради.
10. Ушбу БХМСнинг 6-бандида келтирилган барча шартларга жавоб
берувчи ќуйидаги объектлар номоддий активларга киритилиши мумкин:
а) патент эгасининг кашфиёт, саноат намунаси, фойдали моделга
бўлган мутлаќ хуќуќи;
б) муаллиф ёки бошка хуќуќ эгасининг ЭЋМ учун мўлжалланган
дастурлар, маълумотлар базаларига бўлган мутлаќ хуќуки;
в) муаллиф ёки бошќа хукуќ эгасининг интеграл микросхемалар
топологияларига бўлган мутлаќ хуќуки;
г) хуќуќ эгасининг махсулот белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига
бўлган мутлаќ хуќуќи, шунингдек махсулот келиб чиќќан жой номидан
фойдаланиш хуќуќи;
д) патент эгасининг селекция сохасидаги ютуќларга бўлган мутлаќ
хукуќи;
е) гудвилл;
ж) табиий ресурслардан фойдаланиш хукуќлари, яъни ер ости
бойликларидан, табиий мућитдаги бошка ресурслардан, геологияга оид
маълумотлардан ва табиий мухит хаќидаги бошќа ахборотдан фойдаланиш
хуќуќи;
з) мол-мулкдан фойдаланиш хуќуклари, яъни ер участкаси, бинодан
фойдаланиш хукуки, бинони ижарага бериш хукуки ва ш.к.;
и) бошќа номоддий активлар (махсулот ишлаб чикариш, ишларни
бажариш ва хизматлар кўрсатиш, иќтисодий ва бошка имтиёзлардан фойдаланиш
хуќуќи ва ш.к.).
Таъсис хужжатларига мувофиќ иштирокчилар (муассислар) корхона
устав капиталига кўшган хиссанинг бир ќисми деб эътироф этилган
ташкилий харажатлар (юридик шахсни ташкил этиш билан боѓлиќ харажатлар)
хам номоддий активлар таркибида хисобѓа олинади. Корхона ходимларининг
интеллектуал ва ишбилармонлик фазилатлари, уларнинг малакаси ва мехнат
ќобилияти номоддий активлар таркибига киритилмайди, чунки улар ўз
эгаларидан ажратилиши ва улардан алохида кўлланилиши мумкин эмас.

2-§. Номоддий активларнинг келиб тушиши


11. Келиб тушган номоддий активлар киймати корхона бухгалтерия


балансига киритилиши лозим.
12. Номоддий активлар корхона бухгалтерия балансига:
а) ишлов якунланганидан кейин яратилган объектнинг ќабул
ќилиниши-топширилиши;
б) олди-сотди шартномаси бўйича объектнинг эгалланиши;
в) муассислар улуши тарзида устав капиталига киритилиши;
г) текинга (хадя шартномаси бўйича) берилиши;
д) давлат субсидиялари хисобига эгалланиши;
е) айирбошлаш;
ж) номоддий активларнинг ортикча (хисобга олинмаган) объектлари
аниќланиши натижасида киритилади.

3-§. Номоддий активларни дастлабки баћолаш


13. Номоддий активлар барча турларининг бошланѓич ќиймати


уларнинг дастлабки бахоси хисобланади ва улар бухгалтерия хисобига мана
шу ќиймат бўйича ќабул ќилинади.
14. Ћаќ эвазига эгалланган номоддий активларнинг бошланѓич
ќиймати куйидаги харажатлардан ташкил топади:
а) хуќуќни ўтказиш (эгаллаш) шартномасига мувофик хуќук эгасига
(сотувчига) тўланадиган суммалардан;
б) рўйхатга олиш йиѓимлари, давлат пошлиналари, патент
пошлиналаридан ва ћукук эгасининг мутлаќ хукуклари ўтказилиши
(эгалланиши) муносабати билан амалга оширилган бошќа шунга ўхшаш
тўловлардан;
в) божхона божи тўловлари ва йиѓимларидан;
г) номоддий активларнинг эгалланиши муносабати билан тўланадиган
солиќлар, йиѓимлар ва тўловларнинг суммаларидан (агар улар ќопланмаган
бўлса);
д) номоддий активларнинг эгалланиши билан боѓлиќ ахборот ва
маслахат хизматлари учун тўланадиган суммалардан;
е) номоддий активларни эгаллашда воситачилик ќилган шахсларга
тўланадиган хаќдан;
ж) номоддий активларни етказиш (яратиш) таваккалларини суѓурта
ќилиш билан боѓлиќ харажатлардан;
з) активдан мўлжалланганлигига караб фойдаланиш учун уни ишга
яроќли холатга келтириш билан бевосита боѓлик бўлган бошка харажатлардан.
Эгалланган номоддий активларга хаќ тўлаш билан боѓлиќ харажатлар
(аккредитив очиш харажатлари, пулни ўтказганлик учун банк воситачилик
хаќи, номоддий актив чет эл валютасига олинганида валютани конвертация
ќилиш воситачилик хаки ва бошќа банк хизматлари), шунингдек эгаллаш
шартномаларини тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш ва ёпиш билан боѓлиќ харажатлар
хамда активларни эгаллаш билан бевосита боѓлиќ бўлмаган бошќа харажатлар
номоддий активларнинг бошланѓич ќийматига киритилмайди, балки улар вужудга
келган хисобот даврида харажатлар деб эътироф этилиши лозим.
Эгалланаётган номоддий активларга хаќ тўлаш ваќтида, агар
шартнома шартларида тўлов муддатини кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш
назарда тутилган бўлса, амалдаги харажатлар бухгалтерия хисобига
кредиторлик ќарзининг ќайд этилган бошланѓич суммаси бўйича ќабул
ќилинади.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз тарзидаги харажатлар тўла ёки
ќисман ќарз капитали хисобига эгалланган номоддий активларнинг бошланѓич
ќийматига киритилмайди.
15. Корхонанинг ўзида яратилган (тайёрланган) номоддий
активларнинг бошланѓич ќиймати илмий-тадќикот ва тажриба-конструкторлик
ишловларига амалда килинган харажатлар суммаси тарзида аниќланади.
Илмий-тадќиќот ва тажриба-конструкторлик ишловлари харажатларининг
таркиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил З
декабрда 64-сон билан тасдиќланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия
хисобининг миллий стандарти (11-сонли БЋМС) "Илмий-тадкикот ва
тажриба-конструкторлик ишлари харажатлари" (рўй. 581, 1998 йил 28 декабр,
"Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат кўмиталари ва идораларининг
меъёрий хужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 6-сон) га мувофик белгиланади.
Номоддий активларни ишлаб чикиш даврида уларни ишлаб чиќиш учун
олинган кредитлар бўйича хисобланган фоизлар ишлаб чиќилган номоддий
активларнинг бошланѓич ќийматига киритилади.
16. Чет эл валютасига олинган номоддий активларнинг бошланѓич
ќиймати ушбу БЋМСнинг 14-бандида назарда тутилган тегишли харажатлар хам
ќўшилган чет эл валютасидаги суммани Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг олинаётган кундаги курси бўйича кайта ћисоблаш орќали сўмда
аниќланади.
17. Корхоналарнинг устав капиталига хисса тарзида ќўшилган
номоддий активларнинг бошланѓич ќиймати, агар Ўзбекистон Республикаси
ќонун хужжатларида бошкача коида назарда тутилган бўлмаса, уларнинг
корхона муассислари (иштирокчилари) билан келишилган пул бахосига асосан
аниќланади.
18. Корхона бошќа шахслардан текинга (хадя шартномаси бўйича) ва
давлат субсидиялари хисобига олган номоддий активларнинг бошланѓич
ќиймати уларнинг жорий ќиймати бўйича аниќланади. Жорий ќиймат, агар у
номоддий активларнинг мазкур турига мўлжалланган фаол бозордаги
нархлардан ва ушбу БХМСнинг 14-бандида назарда тутилган тегишли
харажатлардан келиб чикиб аниќланган бўлса, хаќиќий ћисобланади. Номоддий
активларнинг мазкур тури учун мўлжалланган фаол бозор бўлмаса, уларнинг
бошлангич ќиймати номинал ќиймат бўйича ёки номоддий активни
мўлжалланганлигига ќараб ишга яроќли холатга келтириш билан боѓлик наќд
харажатлар суммаси бўйича аниќланади.
19. Ќонун хужжатларида белгиланган тартибда ўхшаш номоддий
активга айирбошлаш тарзида олинган номоддий активнинг бошланѓич ќиймати
берилган номоддиў активнинг ќолдиќ кийматига тенг. Номоддий активлар
ќўшимча хаќ тўлаш оркали айирбошланган холда, ўхшаш номоддий активга
айирбошлаш тарзида олинган номоддий активларнинг бошланѓич ќиймати
берилган номоддий активнинг айирбошлаш чоѓида берилган (олинган) пул
маблаѓлари ёки уларнинг эквивалентлари (ќўшимча хаќ) суммасига
кўпайтирилган (камайтирилган) ќолдиќ ќийматига тенг.
20. Ќонун хужжатларида белгиланган тартибда ўхшаш бўлмаган
номоддий активга айирбошлаш тарзида олинган номоддий активнинг бошланѓич
ќиймати берилган номоддий активнинг ќолдиќ ќийматига тенг.
Номоддий активлар ќўшимча хаќ тўлаш орќали айирбошланган холда,
ўхшаш бўлмаган номоддий активга айирбошлаш тарзида олинган номоддий
активларнинг бошланѓич ќиймати берилган номоддий активнинг айирбошлаш
чоѓида берилган (олинган) пул маблаѓлари ёки уларнинг эквивалентлари
(ќўшимча хаќ) суммасига кўпайтирилган (камайтирилган) колдиќ ќийматига
тенг.
21. Ќонун хужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларнинг
пулсиз воситалар билан бажарилиши (тўланиши) назарда тутилган шартномалар
бўйича олинган номоддий активларнинг бошланѓич ќиймати деб корхона
томонидан топширилган ёки топширилиши лозим бўлган бойликларнинг жорий
ќиймати эътироф этилади. Корхона томонидан топширилган ёки топширилиши
лозим бўлган бойликларнинг жорий ќиймати ўхшаш холатларда корхона ўхшаш
бойликлар ќийматини аниќлайдиган нархдан келиб чиќиб аниќланади.
Корхона томонидан топширилган ёки топширилиши лозим бўлган
бойликларнинг жорий ќийматини аниќлашнинг иложи бўлмаган таќдирда, корхона
мажбуриятларнинг пулсиз воситалар билан бажарилиши (тўланиши) назарда
тутилган шартномалар бўйича олган номоддий активларнинг ќиймати ўхшаш
холатларда ўхшаш бойликлар сотиб олинувчи жорий ќийматдан келиб чиќиб
аниќланади.
22. Бир умумий суммага сотиб олйнган номоддий активлар хар
бирининг бошланѓич ќиймати мазкур суммани алохида номоддий активнинг
жорий ќийматига мутаносиб равишда таќсимлаш йўли билан аниќланади.
23. Номоддий активларнинг улар бухгалтерия хисобига ќабул
ќилинган бошланѓич ќиймати ўзгартирилиши мумкин эмас, Ўзбекистон
Республикаси ќонун хужжатларида ва ушбу БЋМСда белгиланган холлар бундан
мустасно.
24. Бошланѓич тарзда эътироф этилганидан кейин номоддий актив
молиявий хисоботда ё йигилган эскириш (ќолдиќ ќиймати) чегириб ташланган
холда бошланѓич ќиймати бўйича, ё ќайта хисобланган ќиймат (йўл ќўйилган
муќобил усул) бўйича акс эттирилади. Бошланѓич тарзда эътироф
этилганидан кейин номоддий активни молиявий хисоботда акс эттириш учун
ќўлланган усул корхонанинг хисоб юритиш сиёсатида мажбурий тартибда акс
эттирилиши лозим.

4-§. Номоддий активларга ўтказиладиган


капитал ќўйилмалар

25. Номоддий активларнинг бошланѓич ќиймати мазкур номоддий


активларни такомиллаштириш ва уларнинг имкониятлари ва фойдали хизмат
муддатини ошириш билан боѓлиќ харажатлар суммасига кўпайтирилади. Бу
харажатлар келгусида олиш мўлжалланган иктисодий нафнинг кўпайишига
имконият яратади.
26. Корхона келгусида иктисодий наф олиш имкониятига рахбариятнинг
активнинг фойдали хизмат муддати мобайнида мавжуд бўладиган шарт-шароит
хаќидаги асослантирилган ва тасдиќланган тахминларидан фойдаланиб бахо
беради.

5-§. Номоддий активларни ќайта баћолаш


27. Номоддий активларни ќайта бахолаш - бу номоддий активлар


баланс (кайта тиклаш) ќийматини бозор нархларининг хозирги даражасига
мувофиќ холатга келтириш маќсадида унга ваќти-ваќти билан аниќлик
киритишдир.
28. Корхона ќайта бахолашни ќайта баћолаш санасига ќадар бўлган
холатга кўра жорий ќийматни тасдиќлайдиган хужжатларга асосан амалга
ошириши мумкин, агар жорий ќийматни фаол бозор маълумотларига асосан
тўѓри аниклаш мумкин бўлса. Ќайта бахолаш ваќти-ваќти билан, баланс
(ќайта тиклаш) ќиймати баланс хисоботи тузиш санасига ќадар бўлган ћолатга
кўра бозор кийматидан катта фарќ ќилмайдиган тарзда амалга оширилиши
лозим.
Номоддий активни ќайта бахолаш чоѓида мазкур актив мансуб бўлган
турдош номоддий активлар гурухи тўла ќайта бахоланиши лозим, бундай
активлар учун фаол бозор мавжуд бўлмаган холлар бундан мустасно.
Номоддий активлар ќайта бахолаш натижасида бухгалтерия хисобида
ва молиявий хисоботда жорий Оќайта тиклаш) ќиймати бўйича акс эттирилади.
29. Номоддий активнинг жорий ќийматини номоддий активнинг мазкур
тури бўйича фаол бозор нархига асосан белгилаш мумкин.
Агар илгари ќайта бахоланган номоддий активнинг жорий ќийматини
фаол бозор маълумотларига асосан аниќлашнинг иложи бўлмаса, активнинг
фаол бозор маълумотларига асосан охирги ќайта бахолаш санасига ќадар
бўлган холатга кўра йиѓилган эскириш чегириб ташланган ќайта тиклаш
ќиймати унинг баланс ќиймати деб олиниши лозим.
30. Номоддий активларни ќайта бахолаш ваќтида жорий ќийматни
хужжатли тасдиќлаш учун корхона ихтиёрига кўра ќуйидагилардан
фойдаланилиши мумкин:
а) тадќиќотчи (яратувчи) фирмалардан ва уларнинг расмий дилерлари,
ваколатхоналаридан ёзма шаклда олинган ўхшаш номоддий активларнинг
нархлари хаќидаги маълумотлардан;
б) харид санасига ќадар бўлган холатга кўра номоддий активларнинг
эркин муомаладаги валютада белгиланган ќиймати ћаќидаги маълумотлардан
(тасдиќловчи хужжат бўлган таќдирда) Марказий банкнинг ќайта бахолаш
санасига ва номоддий активлар харид ќилинган санага ќадар бўлган
курсларининг нисбати сифатида аниќланувчи хисоб-китоб коэффициентини
ќўллаш билан;
в) ќайта бахолаш ўтказилган даврда оммавий ахборот воситалари ва
махсус адабиётларда эълон ќилинган жорий нархлар даражаси хаќидаги
маълумотлардан;
г) бахоловчининг тегишли номоддий актив ќиймати хаќидаги эксперт
хулосалари.
31. Номоддий активларнинг бошланѓич (ќайта тиклаш) ќиймати
ќайта бахоланган холда, уларнинг ќайта бахолаш санасига ќадар бўлган
холатга кўра йиѓилган эскиришига номоддий активлар бошланѓич (ќайта
тиклаш) ќийматининг тегишли ўзгариш индексларига ќараб тузатиш
киритилади ва келгусида амортизацияни хисоблаш ќайта баћоланган (ќайта
тиклаш) ќийматидан амалга оширилади ќайта бахолаш индекси номоддий
активнинг жорий ќийматини унинг бошланѓич ќийматига бўлиш орќали
аниќланади.
32. Ќайта бахолаш натижасида номоддий активларни бахосини ошиши
суммаси резерв капитал таркибидаги "Мулкни ќайта бахолаш бўйича
тузатишлар" счётига киритилади. Ќайта бахолаш натижасида номоддий
активларни бахосини пасайиши суммаси резерв капиталини "Мулкни ќайта
бахолаш бўйича тузатишлар" счёти бўйича камайишига, олдинги хисобот
даврларида ўтказилган мазкур объектни бахосини ошиши суммалари доирасида
киритилади. Объектни баћосини пасайиши суммасининг уни баћосини ошиши
суммасидан ошган ќисми (ошуви) бошќа операцион харажатларга киритилади.
33. Номоддий активларни ќайта бахолаш натижалари мазкур ќайта
бахолаш амалга оширилган жорий даврдаги молиявий хисоботда акс эттирилади.

6-§. Харажатларни акс эттириш


34. Номоддий актив таърифига мос келмайдиган ёки ушбу БЋМСнинг


6-бандида кўрсатилган шартларга жавоб бермайдиган номоддий активнинг
харид ќилиш ёки яратилиши билан боѓлиќ харажатлар улар юзага келган
хисобот даврида харажатлар тарзида акс эттирилиши лозим.
35. Дастлаб давр харажатлари сифатида акс эттирилган номоддий
активлар билан боѓлиќ харажатлар кейинги даврларда актив тарзида акс
эттирилмаслиги керак.
36. Номоддий активни ишга ярокли холатда саќлаш ва ундан
фойдаланишдан бошланѓич мўлжалланган миќдорда иќтисодий наф олиш учун
амалга оширилган харажатлар хисобот даври харажатлари таркибига
киритилади.
37. Номоддий актив билан боѓлиќ келгуси харажатлар улар амалга
оширилган хисобот даври харажати тарзида эътироф этилиши лозим, агар:
а) бу харажатлар активдан келгусида олинадиган иќтисодий наф
миќдорининг кўпайишига имконият яратишининг далиллари мавжуд бўлмаса;
б) бу харажатларни етарли даражада ишончли ўлчаш ва айни активга
мансуб деб топиш мумкин бўлмаса.
Мазкур шартлар бажарилган таќдирда, номоддий актив билан боѓлиќ
келгуси харажатлар унинг баланс кийматига киритилмайди.

7-§. Амортизацияни ћисоблаш


38. Номоддий активлар ќиймати амортизацияни хисоблаш йўли билан


ќопланади. Амортизация ќилинган киймат фойдали хизмат муддати мобайнида
сурункали равишда корхона харажатларига амортизация ажратмалари тарзида
таќсимланади.
39. Номоддий актив бўйича амортизация ажратмаларини хисоблаш
мазкур объект номоддий активлар таркибига киритилган ойдан кейинги ойнинг
биринчи санасидан бошланади ва ушбу объектнинг амортизация ќиймати тўла
ќоплангунгача ёки объект чиќиб кетгунга кадар амалга оширилади.
40. Номоддий актив бўйича амортизация ажратмаларини хисоблаш
ушбу объектнинг амортизация ќиймати тўла ќопланган ёки объект чиќиб
кетган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан тўхтатилади.
41. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддати мобайнида
амортизация ажратмаларини ћисоблаш тўхтатилмайди, номоддий активдан
фойдаланишга бевосита ва билвосита чеклашлар мавжуд бўлган холлар бундан
мустасно (масалан, асосий воситалар ва бошќа активлар консервация ёки
реконструкция ва модернизация ќилинганида).
42. Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларини хисоблаш
корхонанинг хисобот давридаги фаолияти натижаларидан ќатъи назар амалга
оширилади ва ўзи тегишли бўлган хисобот даврининг бухгалтерия хисобида
акс эттирилади.
43. Номоддий активлар бўйича хисобланган амортизация ажратмасининг
суммаси бухгалтерия хисобида тегишли суммаларни алохида счётида жамѓариш
йўли билан акс эттирилади.
44. Номоддий активнинг фойдали хизмат муддатини белгилашда
ќуйидаги омиллар эътиборга олиниши лозим:
а) номоддий активнинг мўлжалланган фойдали хизмат муддати;
б) ишлаб чикаришнинг ўзгариши ва яхшиланиши натижасида ёки мазкур
актив ишлаб чиќарувчи махсулот (ишлар, хизматлар)га нисбатан бозор
талабининг ўзгариши натижасида техник эскириш;
в) активдан фойдаланишга нисбатан юридик ва бошќа, масалан,
фойдали хизмат муддатининг тугаши билан боѓлик чеклашлар.
45. Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддатини корхона
номоддий активнинг бухгалтерия хисобига ќабул ќилишда белгилайди.
Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддатини белгилаш
ќуйидагилардан келиб чиќиб амалга оширилади:
а) патент, гувохноманинг амал ќилиш муддатидан ва Ўзбекистон
Республикаси ќонун хужжатларига мувофик интеллектуал мулк объектларидан
фойдаланиш муддатларига белгиланган бошка чеклашлардан;
б) ушбу объектдан фойдаланишнинг корхона иктисодий наф (фойда)
олиши мумкин бўлган мўлжалланган муддатидан.
Номоддий активларнинг айрим гурухлари учун фойдали хизмат муддати
мазкур номоддий активдан фойдаланилиши натижасида олиш мўлжалланган
махсулот миќдоридан ёки ишлар хажмининг бошќа натурал кўрсаткичидан келиб
чиќиб белгиланади.
Фойдали хизмат муддатини белгилашнинг иложи бўлмаган номоддий
активлар бўйича амортизация ажратмаларининг нормалари беш йилга мўлжаллаб
белгиланади.
Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати, агар Ўзбекистон
Республикаси ќонун хужжатларида ёки шартномада бошкача ќоида назарда
тутилган бўлмаса, номоддий актив фойдаланишга тайёрланган пайтдан бошлаб
корхона фаолият муддатидан ортиќ бўлиши мумкин эмас.
46. Амортизация ќуйидаги усуллар ёрдамида хисобланади:
а) амортизацияни бир текисда (тўѓри чизиќли) хисоблаш.
Амортизацияни бир текисда (тўѓри чизикли) хисоблаш усулининг
мохияти шундан иборатки, амортизация номоддий активларнинг амортизация
ќилинаётган ќийматидан келиб Чиќиб, уларнинг фойдали хизмат муддати
мобайнида бир текисда, тенг улушлар билан хисобланади.
Мазкур усулга кўра, номоддий активнинг амортизация ќилинаётган
киймати унинг фойдали хизмат муддати мобайнида харажатларга бир текисда
киритилади (таќсимланади). Бунда амортизация нормаси фойдали хизмат
муддатининг давом этиш ваќтига боѓлик бўлади.
Амортизацияни бир текисда (тўѓри чизиќли) хисоблаш усулида
амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси мазкур номоддий активнинг
тугатиш ќиймати ва фойдали хизмат муддатини чегириб ташлаш йўли билан
аниќланади;
б) амортизацияни бажарилган ишлар хажмига мутаносиб равишда
хисоблаш (ишлаб чиќариш усули).
Амортизацияни хисоблашнинг ишлаб чикариш усули ћар бир муайян
йилда номоддий активдан фойдаланилиши ва унинг ишловини хисобга олишга
асосланади.
Ушбу усул бўйича амортизациянинг йиллик миќдорини хисоблаш учун
унинг бутун фойдали хизмат муддати бўйича бахоланган ишлов миќдорини ва
ушбу муайян йилдаги ишловини аниќлаш лозим. Ишлаб чикарилган маћсулот
бирликлари миќдори, ишланган соатлар миќдори ва ш.к. ишлов миќдори деб
олиниши мумкин.
Амортизацияни хисоблашнинг ишлаб чиќариш усулида амортизация
ажратмаларининг йиллик суммаси хисобот даврида ишлаб чиќарилган махсулот
(бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) ћажмининг хаќиќий кўрсаткичидан
ва номоддий активнинг амортизацияланган ќиймат ва фойдали хизмат муддати
мобайнида ишлаб чйќариш мўлжалланган махсулот (ишлар, хизматлар) хажмини
чегириб ташлаш йўли билан аниќланади.
47. Номоддий активлардаН интенсив равишда фойдаланилган,
шунингдек фан-техника тараќќиёти кучли таъсир кўрсатган холларда номоддий
активларнинг эскириши амортизацияни тезлаштириш йўли билан йфодаланади.
Бу ќуйидаги усуллар ёрдамида ћисобланади:
а) камайиб борувчи колдиќдан амортизациянинг икки баравар
оширилган нормаси усули;
б) йилларни ќўшиш (кумулятив) усули.
48. Камайиб борувчи ќолдиќдан амортизациянинг икки баравар
оширилган нормаси усулига кўра, амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси
хисобот йилининг бошига ќадар бўлган холатга кўра номоддий активнинг
ќолдиќ ќийматидан ва мазкур номоддий активнинг фойдали хизмат муддатидан
келиб чиќиб ћисобланган амортизациянинг икки баравар оширилган нормасидан
келиб чиќиб аниќланади. Камайиб борувчи ќолдиќдан амортизациянинг икки
баравар оширилган нормаси усули бўйича амортизацияни хисоблашда бошланѓич
(ќайта тиклаш) ќийматидан мўлжалланган тугатиш ќиймати чегириб
ташланмайди.
49. Йилларни ќўшиш (кумулятив) усулига кўра, хар бир йилда
амортизация нормаси амортизация ќийматидаги амортизация муддатининг
охиригача ќолган улуш тарзида белгиланади. Улуш амортизация
ажратмаларининг охиригача ќолган тўла йиллар микдорини амортизация
муддатини ташкил ќилувчи йиллар микдорига бўлиш оркали аниќланади.
Йилларни ќўшиш (кумулятив) усулида амортизация ажратмаларининг
йиллик суммаси бошланѓич (ќайта тиклаш) ќийматидан келиб чикиб, ундан
номоддий активнинг тугатиш ќийматйни ва суратига номоддий активнинг
фойдали хизмат муддати охиригача колган йиллар микдори, махражига эса -
номоддий активнинг фойдали хизмат мудатига тенг йиллар миќдори ќўйилган
нисбатни айириш йўли билан аниќланади.
50. Хисобот йили давомида номоддий активлар бўйича амортизация
ажратмалари, ќандай хисоблаш усули ќўлланишидан ќатъи назар (амортизацияни
хисоблашнинг ишлаб чиќариш усулидан ташќари), хар ойда, йиллик сумманинг
ўн иккидан бир кисми миќдорида хисобланади.
Ишлаб чиќариш мавсумий хусусиятга эга корхоналарда
фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларининг
йиллик суммаси корхона хисобот йилида номоддий активлардан фойдаланган
давр мобайнида бир текисда хисобланади.
51. Номоддий активларнинг хар хил турларига (гурухларига) нисбатан
амортизацияни хисоблашнинг турли усулларини кўллашга рухсат этилади.
Бунда турдош номоддий активлар (гурухлар, типлар ва х.к.) бўйича фаќат
бир усул ќўлланади, Турдош номоддий активлар гурухи бўйича усуллардан
бирини кўллаш уларнинг бутун фойдали хизмат муддати мобайнида амалга
оширилади.
52. Амортизацияни хисоблашнинг ќўлланувчи усули ва номоддий актив
фойдали хизмат муддатининг кайта кўрилиши эхтимоли корхонанинг хисоб
юритиш сиёсатида акс эттирилган бўлиши шарт.
53. Агар номоддий активдан фойдаланишдан олиш мўлжалланган
иќтисодий наф миќдорида катта ўзгариш рўй берган бўлса, юзага келган
вазият амортизация усулининг ўзгартирилишини оќлаган таќдирда,
амортизацияни хисоблаш усули ўзгараётган тенденцияни акс эттирадиган
тарзда ўзгартирилиши мумкин. Мазкур ўзгартириш хисоб юритиш сиёсатида
акс эттирилиши лозим. Бунда ушбу ўзгартириш сабаблари ва унинг иќтисодий
самараси молиявий хисоботга тушунтириш хатида ёритилиши керак.
54. Агар келгуси даврда активнинг фойдали хизмат муддати ўзгариши
ёки номоддий активлар холатини яхшилайдиган ва, тегишинча, фойдали
хизмат муддатини узайтирадиган ёки уни кисќартирадиган харажатлардан
келиб чиќиб, номоддий активдан келгусида иќтисодий наф олиш шартлари
ўзгариши кутилаётган бўлса, хар бир хисобот йилининг охирида номоддий
активнинг фойдали хизмат муддати ќайта кўрилиши мумкин. Агар прогнозлар
бошланѓич бахолашлардан анча фарќ ќилса, жорий ва келгуси даврлар учун
амортизация суммаси кўпайтирилиши ёки камайтирилиши лозим.
Номоддий актив амортизацияси амортизацияни хисоблашнинг янги
усулидан ва фойдали хизмат муддатидан келиб чиќиб, ўзгаришлар киритилган
ойдан кейин келадиган ойдан бошлаб хисобланади.
55. Номоддий активнинг тугатиш ќиймати номоддий активларнинг
амортизация ќийматини хисоблашнинг мухим таркибий ќисмийдир. Агар
тугатиш ќиймати аћамиятсиз бўлса, у амортизация ќийматини хисоблашда
хисобга олинмаслиги мумкин.
Агар тугатиш ќиймати ахамиятли бўлса, у номоддий активларини
эгаллаш ёки уларни ќайта бахолаш санасига ќадар бўлган ћолатга кўра
аниќланади. Тугатиш ќиймати номоддий активларнинг фойдали хизмати муддати
охирида тугатиш бўйича мўлжалланган харажатлар миќдорига камайтирилиши
лозим.
56. Номоддий активнинг тугатиш ќиймати нолга тенг деб хисобланади,
башарти:
а) кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида уни сотиб олиш
тўѓрисида учинчи томон билан битим тузилган бўлмаса;
б) мазкур номоддий актив учун фаол бозор мавжуд бўлмаса ва бу
номоддий активнинг тугатиш ќийматини мазкур бозорга хавола билан ишончли
тарзда аниќлаш имконини бермаса хамда номоддий активнинг кутилаётган
фойдали муддати охирида бундай бозор мавжуд бўлиши эхтимоли хам бўлмаса.

8-§. Номоддий активлардан фойдаланиш ћуќуќининг


берилиши билан боѓлиќ операциялар хисоби

57. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш хуќуќининг


берилиши (олиниши) билан боѓлиќ операциялар бухгалтерия хисобида ћукуќ
эгаси билан фойдаланувчи ўртасида тузилган лицензия шартномалари
(мутлаќ, номутлаќ, очиќ лицензия), муаллифлик шартномалари (фан, адабиёт,
санъат асарларидан фойдаланишга бўлган мутлаќ, номутлаќ хуќуќларнинг
берилиши тўѓрисида), тижорат концессияси шартномаларига ва ќонун
хужжатларида белгиланган тартибда тузилган бошќа шунга ўхшаш шартномаларга
асосан акс эттирилади. Улар орќали корхонага номоддий активлардан
фойдаланиш хуќуќи берилади (масалан, корхонага хуќук эга томонидан
маълум муддат давомида, маълум худудда товар белгисидан фойдаланиш
хуќуќи, махсулот ишлаб чиќаришни автоматик бошќариш технологик дастурида
фойдаланиш хуќуки, ишлаб чиќариш намуналаридан фойдаланиш ћуќуќи ва
бошќаларнинг берилиши).
58. Ћукуќ эгаси бўлган корхона интеллектуал фаолият натижаларига
бўлган мутлак хуќукларни саќлаб ќолган холда бошќа корхонага фойдаланишга
берган номоддий активлар балансдан чиќарилмайди, балки хуќуќ эгаси
бўлган корхонанинг бухгалтерия хисобида ушбу БЋМСнинг 3-параграфи
ќоидаларига мувофиќ бахода акс эттирилиши лозим.
Фойдаланишга берилган номоддий активлар бўйича амортизацияни
хисоблаш хуќуќ эгаси бўлган корхона томонидан амалга оширилади.
59. Фойдаланиш учун олинган номоддий активлар фойдаланувчи
корхона томонидан балансдан ташќари счётда шартномада ќабул ќилинган
бахода хисобга олинади.
Бунда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш хуќуќини
берганлик учун амалга ошириладиган даврий тўловлар, шу жумладан шартномада
белгиланган тартибда ва муддатларда хисобланадиган ва тўланадиган
муаллифлик ћаќи фойдаланувчи корхона томонидан хисобот даври харажатларига
киритилади, интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш хуќуќини берганлик
учун амалга ошириладиган ќайд этилган бир марталик тўлов тарзидаги
тўловлар, шу жумладан муаллифлик ћаќи эса фойдаланувчи корхона томонидан
бухгалтерия хисобида келгуси давр харажатлари тарзида акс эттирилади ва
шартноманинг амал килиш муддати мобайнида тегишли ћисобот даври
харажатларига (номоддий активнинг мўлжалланганлигига ќараб) киритилиши
лозим.

9-§. Гудвилл хисобини хусусиятлари


60. Корхонанинг бозор ќиймати корхона келгусида олиши мумкин


бўлган иќтисодий нафнинг бозор баћосини акс эттиради. Корхонанинг бозор
ќиймати билан идентификация ќилинаётган активларнинг баланс ќиймати
ўртасидаги фарќ исталган ваќтда корхона ќийматига таъсир кўрсатувчи
бир ќанча омилларни ўз ичига олиши мумкин. Аммо, мазкур фарќ айни ваќтда
корхона назорати остида бўлган аниќланаётган активлар ќийматини
ифодаламайди.
61. Корхонанинг ўзи яратган гудвилл актив тарзида акс
эттирилмаслиги керак, чунки у корхонани сотиб олишда харид нархи билан
мазкур корхонани ташкил этувчи активларнинг ћаќикий нархи ўртасидаги
фарќ сифатида вужудга келади.
62. Эгалланган гудвилл миќдори хисоблаш йўли билан эгалланаётган
корхонанинг ћаќиќий ќиймати билан корхонани сотиб олиш (эгаллаш) санасига
ќадар бўлган холатга кўра корхона соф активларининг бозор ќиймати (барча
мажбуриятлар суммаси чегириб ташланган активларнинг бозор киймати)
ўртасидаги фарк сифатида аниќланади.
63. Гудвилл суммасига харидор келгусида иктисодий наф олишни
мўлжаллаб тўлайдиган нархга устама деб ќаралиши ва у алохида инвентар
объекти тарзида хисобга олиниши лозим. Манфий гудвилл суммасига барќарор
харидорлар, сифатнинг обрўси, маркетинг ва сотиш кўникмалари,
ишбилармонлик алоќалари, бошќариш тажрибаси, малакали ходимлар ва
ш.к.нинг мавжудлик омиллари йўклиги туфайли харидорга берилувчи нархдан
чегирма деб ќаралиши ва муддати узайтирилган даромадлар (келгуси давр
даромадлари) тарзида хисобга олиниши лозим.
64. Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари бухгалтерия хисобида
унинг фойдали хизмат муддати мобайнида гудвилл бошланѓич ќийматини
камайтириш йўли билан акс эттирилади.
Гудвилл суммасини хисобдан ўчириш даври корхона иќтисодий наф
олиши кутилаётган даврга берилган энг яхши бахони акс эттириши лозим.
Гудвиллнинг фойдали хизмат муддати бошланѓич эътироф санасидан эътиборан
йигирма йилга (бироќ корхона фаолият муддатидан ортиќ бўлмаган муддатга)
мўлжаллаб белгиланади.
Гудвилл бўйича амортизация ажратмалари ушбу БЋМСнинг 7-параграфида
назарда тутилган усуллар ёрдамида ва тартибда амалга оширилади.
Молиявий хисоботда гудвилл ќиймати тегишли хисобот даврида
амалга оширилган хисобдан ўчиришларни чегириб ташлаш йўли билан акс
эттирилади.
Салбий гудвилл суммаси корхонанидг молиявий натижаларига
эгалланган идентификация ва амортизация ќилинаётган активларнинг ўртача
фойдали хизмат муддати мобайнида асосий фаолиятдан сурункали олинган
бошќа даромадлар тарзида киритилади.

10-§. Номоддий активларни ћисобдан чиќариш


65. Ћисобдан чиќарилаётган номоддий активлар ќиймати балансдан


ўчирилиши лозим. Номоддий активлар корхона балансидан:

а) тугатиш;


б) реализация ќилиш;
в) айирбошлаш;
г) текинга бериш;
д) устав капиталига муассис ћиссаси тарзида кўшиш;
е) иштирокчи иштирокчилар таркибидан чиќќанида номоддий активлар
билан хисоб-китоб ќилиниши;
ж) камомад холатларини аниќланиши ва бошќалар.
66. Номоддий активлар хисобдан чиќарилишидан олинган молиявий
натижа (даромад ёки зарар) номоддий активларнинг хисобдан чиќарилишидан
олинган фойдадан уларнинг колдиќ (баланс) ќийматини, эгри солиќларни ва
номоддий активларни хисобдан чиќариш билан боѓлиќ харажатларни чегириб
ташлаш йўли билан аниќланади.
Номоддий активлар хисобдан чиќарилишидан олинган молиявий натижа
(даромад ёки зарар)ни аниќлашда илгари ќайта бахоланган номоддий активни
кўшимча тарзда бахолаш суммаси, келгуси ќўшимча бахолашлар суммасининг
мазкур номоддий активни олдинги арзонлаштириш суммаларидан ошуви номоддий
активнинг хисобдан чиќарилишидан олинган фойда таркибига киритилади ва
айни ваќтда резерв капиталини "Мулкни ќайта бахолаш бўйича тузатишлар"
счёти бўйича камайтирилади.

11-§. Номоддий активларни инвентаризация килиш


67. Корхонанинг номоддий активлардан фойдаланишга бўлган


хуќуќларини, номоддий активлар балансда ўз ваќтида тўѓри акс
эттирилганлигини тасдиќловчи хужжатларнинг амалда мавжудлигини аниќлаш ва
активларнинг саќланганлигини назорат ќилиш маќсадида корхона ваќти-ваќти
билан, лекин хар икки йилда камида бир марта номоддий активларни
инвентаризация ќилади.
68. Номоддий активларни инвентаризация ќилиш Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 19 октябрда ЭГ/17-19-207
5-сон билан тасдиќланган Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия хисобининг
миллий стандарти (19-сонли БЋМС) "Инвентаризацияни ташкил этиш ва
ўтказиш" (рўй. 833, 1999 йил 2 ноябр)га мувофиќ амалга оширилади.
69. Инвентаризация ваќтида аниќланган ортиќча номоддий активлар
бошќа операцион харажатлар тарзида акс эттирилади. Инвентаризация
ваќтида аниќланган номоддий активлар камомади айбдор шахслар аниќлангунга
ќадар камомадлар хисобини юритиш хисобвараѓида акс эттирилади.

12-§. Ахборотнинг ёритилиши


70. Молиявий хисобот номоддий активлар учун ва номоддий


активларнинг хар бир гурухига нисбатан ќабул ќилинган хисоб юритиш
сиёсатини ёритиши лозим:
а) корхона томонидан номоддий активларнинг фойдали хизмат
муддати аникланиши хаќида (алохида гурухлар бўйича);
б) номоддий активларнинг алохида гурухлари бўйича амортизация
ажратмаларини хисоблаш усуллари хаќида;
в) корхонада мавжуд барча номоддий активларнинг хисобот даври
боши ва охирига кадар бўлган холатга кўра умумий баланс ќиймати ва
жамланган амортизация суммаси хаќида;
г) олиш, хисобдан чиќариш ва бошќа харакатлар натижасида хисобот
даврининг боши ва охирига ќадар бўлган холатга кўра номоддий активларнинг
баланс кийматида рўй берган ўзгаришлар хаќида;
д) корхона ўзи яратган номоддий активларнинг баланс ќиймати
хаќида.
71. Молиявий хисоботда яна ќуйидагилар ёритилиши лозим:
а) баланс киймати корхонанинг молиявий хисоботи учун ахамиятли
бўлган номоддий активнинг тавсифи, баланс ќиймати ва ќолган амортизация
даври;
б) эгалик ќилишга чеклашлар мавжуд бўлган номоддий активларнинг
умумий баланс киймати, шунингдек мажбуриятлар бўйича кафолат тариќасида
берилган номоддий активларнинг умумий ќиймати;
в) амортизация хисобланмаган номоддий активларнинг тавсифи ва
баланс ќиймати ва амортизациянинг хисобланмаганлиги сабаблари;
72. Корхона:
а) молиявий хисобот тузиш санасига ќадар бўлган холатга кўра
номоддий активларни эътироф этиш мезонларини каноатлантирувчи лекин
олдинги хисобот даврида харажат деб эътироф этилган ахамиятли номоддий
моддаларнинг;
б) келгусида иктисодий наф олиниши мўлжалланаётган номоддий
активларни ёки кучайтиришга йўналтирилган фаолият турларининг ќисќача
тавсифини такдим этади.
73. Номоддий активлар моддаларининг ќайта бахоланган ќийматларини
акс эттиришда куйидаги маълумотлар ёритилиши лозим:
а) жорий ќийматни аниклаш асоси;
б) ќайта бахолашнинг хаќиќий санаси;
в) номоддий активларнинг хар бир гурухи учун жорий ќийматини
тўѓри аниќлашнинг иложи бўлмаган активлар баланс ќиймати ва унинг
сабаблари.
Download 157 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish