Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг жаҳон тажрибаси



Download 2,31 Mb.
bet40/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

3.2. Хорижий инвестицияларни тартибга солишнинг жаҳон тажрибаси
Ривожланган мамлакатлар халқаро капитал ҳаракатини асосан капитал экспорти-импортини миллий ва халқаро даражада рағбатлантириш орқали амалга оширадилар. Капиталнинг қарзлар, портфель инвестициялар ва бошқа шакллар борасидаги давлат сиёсати унинг ҳаракатидаги барча чеклашларни олиб ташлаш мақсадида олиб борилади. БХИларга нисбатан давлат ҳар қандай чеклашларни амалга ошириш ҳуқуқини ўз зиммасида қолдиради, чунки бу миллий иқтисодий ҳавфсизлик билан боғлиқдир. Амалиёт кўрсатишича, капитални четга чиқариш уни хориждан жалб қилишга нисбатан кам даражада тартибга солиниб турилади.
Давлат инвестиция сиёсатида тартибга солишнинг қуйидаги усулларидан фойдаланади:

  1. молиявий – жадаллаштирилган амортизация; солиқ имтиёзлари; субсидиялар, қарзлар бериш; кредитларни суғурталаш ва кафолатлаш;

  2. номолиявий – ер участкалари ажратиш; зарурий инфраструктура билан таъминлаш; техник ёрдам кўрсатиш.

Бу борада жаҳонда йирик капитал экспортери-импортери бўлмиш АқШ тажрибаси жуда муҳимдир. АқШнинг БХИларни тартибга солиш сиёсати икки даражада амалга оширилади: федерал ва маҳаллий (штатлар, округлар, шаҳарлар). Федерал тартибга солиш деганда хорижий инвестицияларга марказий ҳукумат томонидан қўлланиладиган нисбатан чеклашлар тушунилади. Ушбу ҳолтда миллий ҳавфсизлик масаласи биринчи ўринга кўтарилади. АқШ президенти америка фирмаларининг қўшилиши, ютилиб кетилиши ва сотиб олиниши жараёнларини (агар бунда фирма фаолияти устидан назорат хорижий инвестор қўлига ўтса) тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.
Маҳаллий даражада инвестицияни тартига солиш суғурта бизнеси ва қишлоқ хўжалиги ерларини сотишни тартибга солиш орқали амалга оширилади. Трестларга қарши қонунларни давлат органлари томонидан қўлланилиши алоҳида аҳамият касб этади. Умуман олганда маҳаллий маъмуриятнинг хорижий инвесторлар фаолиятини тартибга солиш имкониятлари катта эмас. АқШда хорижий инвестицияларни жалб этишнинг муҳим механизмларидан бири – хориждаги ваколатхоналардир. Улар инвестицияларни у ёки бу штатга жалб этилишига кўмаклашадилар (Япониянинг ўзида шундай ваколатхоналардан 40таси фаолият кўрсатмоқда).
АқШнинг алоҳида штатларига хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш дастури қуйидагиларни ўз ичига олади: солиқ имтиёзлари; корхонани қураётган ёки модернизациялаштираётган хорижий инвестор учун бозордаги ставкалардан пастроқ даражада қарзлар ва субсидиялар ажратиш; касбга ўқитиш ва бандликка кўмаклашиш; транспорт тармоғини такомиллаштириш; ер участкасини қурилиш учун тайёрлаш; текинга фойдаланиш учун ер участкасини ажратиш ва ҳоказолар.
Халқаро инвестицияларни тартига солиш бўйича муҳим амалий ҳужжатлардан бири – Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги ташкилоти доирасида ишлаб чиқилган хорижий инвестицияларнинг «кўнгилли кодекси»дир. Келажакда Умумжаҳон савдо ташкилоти (УСТ) томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган ушбу «кодекс» да қуйидаги инвестицион тамойиллар қайд этилган:

  • транспарентлик;

  • донор-мамлакатларга нодискриминацион ёндашув;

  • хорижий инвесторлар учун миллий режим;

  • инвестицион рағбатларни соғлиқни сақлаш, ҳавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш билан мос тушиши;

  • савдо ва капитал қўйилмалар ўсишини чегараловчи инвестицияларга бўлган чекловларни минималлаштириш;

  • инвестицияларни экспроприация қилинишидан воз кечиш (бунда ижтимоий мақсадлар учун ва миллий қонунчилик доирасида, камситмаслик асосида, халқаро ҳуқуқ қоидаларига амал қилган ҳолда етарли ва самарали компенсация тўланиши шарти билан экспроприация амалга оширилиши мумкин);

  • рўйхатдан ўтказилиш ва конвертациялашувнинг таъминланиши;

  • капитални четга чиқаришдаги тўсиқларни йўқотиш;

  • икки маротаба солиққа тортишни бекор қилиш;

  • мамлакатнинг миллий қонунчилиги, маъмурий тартиб ва қоидаларига хорижий инвесторнинг амал қилиши;

  • инвестицион лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хорижий мутахассисларни мамлакатдан четга чиқишга ва вақтинча ташриф буюришига рухсат бериш;

  • маслаҳатлар музокара ва арбитраж ёрдамида келишмовчиликларни бартараф этиш.




Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish