21
14
Уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш
вазирлиги
8
108,0
13
258,7
150,7
239,5
2018 йилги инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида кўзда тутилган
стратегик муҳим лойиҳаларни амалга оширишга, шу жумладан:
йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларига -
428,4 млрд.сўм;
республика
ҳудудларида
ижтимоий
инфратузилма
объектларини
ривожлантириш дастурларини амалга оширишга -
348,6 млрд.сўм;
ички ишлар органлари таянч пунктларининг 1171
нафар профилактика
бўйича инспекторини хизмат уйларини қуришга -
211,3 млрд.сўм;
давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбарлари учун хизмат
уйлари қуришга -
30,0 млрд.сўм;
“Мурувват” ва “Саховат” уйларининг
моддий-техника базасини
мустаҳкамлаш учун -
65,7 млрд. сўм, шунингдек уларни моддий таъминлаш
учун 30 млрд. сўм молиялаштирилади.
2018 йилги харажатлар параметрларида Давлат ҳокимияти
органларини
ислоҳ қилиш билан боғлиқ тадбирлар учун
487,0 млрд. сўм қўшимча
харажатлар назарда тутилган бўлиб, шундан:
Вазирлар Маҳкамаси,
Президент девони, маҳаллий ҳокимият органлари,
ҳудудий вазирликлар ва идоралар, шунингдек, уларнинг ҳудудий бўлинмалари
ходимлари сонининг кўпайиши ва уларнинг иш ҳақи миқдорлари
ошишига -
289,3 млрд. сўм;
прокуратура органлари тузилмасига 386 нафар прокурор ўринбосари ва
прокурорнинг катта ёрдамчиси лавозимлари, 247 нафар Call марказ оператори
ва 170 нафар бошқа ходимлар лавозимини киритиш учун -
23,7 млрд. сўм
режалаштирилмоқда.
2.3. Бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш.
Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетларнинг
даромадлар базасини
мустаҳкамлаш, маҳаллий бюджетни юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига
қарамлигини қисқартириш, шу асосда жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти
органларининг мустақиллигини ва масъулиятини ошириш бўйича ўтказилган
экспериментнинг ижобий натижаларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар
таклиф этилади:
а) жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи,
айрим турдаги товарлар билан савдо қилиш ва хизматларнинг алоҳида
турларини кўрсатиш учун йиғимлар, тадбиркорлик фаолиятининг айрим
турлари учун қатъий белгиланган солиқлар ҳамда
бозорлардан тушадиган
22
даромадлар тўлиқ ҳажмда туманлар (шаҳарлар) бюджетлари даромадларига
ўтказиш;
б) ягона солиқ тўлови, юридик шахсларнинг ер ва мулк солиқларидан
тушумлар республика ва вилоят бюджетида йиғилиб, туман ва шаҳарларга
трансфертлар шаклида қайта тақсимлаш;
Агар 2017 йилда 4 та ҳудудга (Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарё
вилоятлари) ва 89 та туманга субвенция берилган бўлса, 2018 йилда (Тошкент
шаҳри туманларидан ташқари) 189 туман ва шаҳарларнинг халқ
таълими ва
соғлиқни сақлаш соҳасига иш ҳақи ва ажратма тўлаш учун бюджет
трансфертлари берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: