НОМЗОДЛАР АНКЕТАЛАРНИ ЮБОРИШДА АЛБАТТА ЎЗ ТЕЛЕФОН
РАҚАМЛАРИНИ КЎРСАТИШЛАРИ ҲАМДА ИНШОЛАРИДА
АЛБАТТА ҚАЙСИ БОШҚАРМА ВА БЎЛИМДА ҲАМДА ЛАВОЗИМДА
ИШЛАШ ИСТАКЛАРИНИ АНИҚ КЎРСАТИБ ЎТИШЛАРИ ЛОЗИМ
АКС ҲОЛДА АНКЕТАЛАР КЎРИБ ЧИҚИЛМАЙДИ !!!
ДАВЛАТ ИЧКИ ВА ТАШҚИ ҚАРЗИ ДЕПАРТАМЕНТИ
ДАВЛАТ ҚАРЗИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
БОШҚАРМАСИ
Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўлими
1. Бўлим бошлиғи
Лавозимга мос асосий талаб ва вазифалар
Талаблар:
▪ Банк-молия, бухгалтерия ёки ғазначилик ёки молиявий таҳлил соҳасида
камида 3 йиллик иш тажрибаси (стаж)га эга бўлиш.
▪ Халқаро молия институтлари ва донор давлатлар ёки тижорат банкларидан
қарз маблағларини жалб қилиш ва қайтариш инструментлари хақида тажрибага эга
бўлган номзодларга афзалликлар берилади.
Вазифалар:
▪ Давлат ички ва ташқи қарзининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш.
▪ Давлат ташкилотларининг кафолатланмаган ташқи қарзининг ҳисоби ва
ҳисоботини юритиш.
▪ Давлат ички ва ташқи қарзини акс эттирувчи асосий кўрсаткичларни ишлаб
чиқиш, таҳлил қилиш ва уларни шарҳлаш.
▪ Халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар билан ўтказиладиган
халқаро ва маҳаллий учрашувларда, форум, конференция ва тақдимотларда иштирок
этиш.
▪ Давлат ички ва ташқи қарзи тўғрисида ойлик маълумотларни текшириш.
▪ Бўлим ходимларини малакасини ошириш, уларнинг ишларини узоқ
муддатга йўналтирилган самарали ва натижавий фаолиятини ташкил этиш,
мувофиқлаштириш ва бошқа масалаларда бўлим бошлиғига кўмаклашиб бориш;
▪ давлат ташқи ва ички қарзига оид барча кредитларни “DMFAS” ДМга
киритиш ва мувофиқлаштириш;
▪ Ўзбекистон Республикаси давлат қарзига хизмат кўрсатиш:
▪ кредиторлардан келаётган ҳисоб-фактуралар (Invoice) билан ишлаш ва
графикларни мунтазам шакллантириш ва уларни янгилаш;
▪ давлат ташқи қарзини ўз вақтида тўлаш учун субқарздорларга қарздорлик
бўйича билдирги шакллантиради, уларни расмийлаштириш;
▪ давлат ташқи ва ички қарзи тўловлари бўйича “кредитка”ни шакллантиради
ва уни расмийлаштириш;
▪ давлат
ташқи
қарзи
билан
боғлиқ
солиштирма-далолатномалар
шакллантиради ва уларни расмийлаштириш;
▪ давлат ташқи қарзининг тўловларини ҳисоб-китобларини шакллантиради ва
уларни ундириш бўйича доимий чораларни кўриш;
▪ муаммоли кредитлари билан ишлаш:
▪ давлат ташқи қарзининг муаммоли бўлган кредитлари бўйича қарзни
сўндиради ва қайта кредитлашдан шаклланган қарздорликларни шакллантиради ва
уларни мунтазам янгилайди;
▪ Рўзмат Гаипов, Хонобод Бройлер ва КС-21лар билан ишлайди;
▪ Давлат қарзига хизмат кўрсатиш ва тўловларни амалга ошириш.
▪ Давлат ташқи қарзи бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилишини
назорат қилиш.
▪ Халқаро молия институтлари ва донор давлатлар билан ўтказиладиган
халқаро ва маҳаллий учрашувларда, форум, конференция ва тақдимотларда иштирок
этиш.
▪ Ходимлар малакасини ошириш, уларнинг самарали ва натижавий
фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ҳамда жамоавий иш олиб боришни
таъминлаш.
▪ Юқоридаги вазифалардан ташқари жорий топшириқларни (ижро интизоми)
ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |