Ўзбекистон республикаси молия вазирининг


-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)



Download 475,06 Kb.
bet81/97
Sana21.02.2022
Hajmi475,06 Kb.
#64982
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

1-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)
401. Хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтиши, сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар»;
9040 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари»;
9050 «Харидорлар ва буютмачиларга берилган чегирмалар»;
9060 «Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар»;
9070 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар»;
9080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар»;
9090 «Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар».
402. 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредитида суғурталовчининг асосий фаолиятидан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ, олдинги ҳисобот даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Хизматларни сотишда 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётида сотишдан тушган соф тушум суммаси акс эттирилади.
Шунингдек 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётида қуйидагилар акс эттирилади:
суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари;
қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинган суғурта мукофотлари;
суғурта захиралари ўзгариши натижасини ҳисобга олувчи счётларнинг дебет томонидаги қолдиғи;
ва суғурта хизматларини кўрсатиш бўйича бошқа даромадлар.
Шунингдек, ушбу счётнинг қолдиғи қуйидаги суммаларга камайтирилади:
қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари;
суғурта захиралари ўзгариши натижасини ҳисобга олувчи счётларнинг кредит томонидаги қолдиғи.
Ҳисобот даврининг охирида 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счёти 9910 «Якуний молиявий натижа» счёти билан ёпилади.
403. 9040 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари» счётида қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича қайта суғурталовчига берилаётган суғурта мукофотлари акс эттирилади. Ушбу счёт 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет томони обороти суғурта хизматларини кўрсатишдан олинган даромадларни камайтиради. Ушбу счётда дебети бўйича 6060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича қайта суғурталовчига бериладиган ҳисобланган суғурта мукофотлари акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида тўланган суғурта мукофотларининг суммалари 9040 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари» счётнинг кредити бўйича 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг дебетига ўтказилади.
404. 9050 «Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счёти шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари натижасида берилган нарх чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси товарларни сотишдан, ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 «Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» счётининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
405. 9060 «Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётида суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар акс эттирилади. Бошқа шахсларнинг қарздорлиги вужудга келганда 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счётининг дебети бўйича 9060 «Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даврининг охирида 9060 «Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг кредитига ўтказилади.
406. 9070 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар» счётида қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар акс эттирилади. Қайта суғурталовчидан олинадиган ҳисобланган суғурта товони суммасига 4060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети бўйича 9070 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даврининг охирида 9070 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар» счётнинг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг кредитига ўтказилади.
407. 9080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар» счётида қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича олинган комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар акс эттирилади. Ҳисобланган комиссион рағбатлантиришлар суммасига 4051 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети бўйича 9080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даври охирида 9080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар» счётнинг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг кредитига ўтказилади.
408. 9090 «Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётида сюрвейерлик ва аджастерлик хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар акс эттирилади. Бошқа шахсларнинг қарздорлиги шаклланганда 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счётининг дебети бўйича 9090 «Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даври охирида 9090 «Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг кредитига ўтказилади.
409. Асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир сотилган товар, кўрсатиладиган суғурта ва бошқа хизмат турлари бўйича алоҳида юритилади. Бундан ташқари, аналитик ҳисобни географик сегментлар (ҳудудлар) ва суғурталовчи томонидан бошқариш учун керакли бўлган бошқа сегментлар бўйича юритиш мумкин.
410. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)нинг боғланиши


Download 475,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish