Ўзбекистон республикаси молия вазирининг


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни



Download 475,06 Kb.
bet75/97
Sana21.02.2022
Hajmi475,06 Kb.
#64982
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Бирламчи эмиссия акцияларнинг номинал ва эмиссия қийматлари ўртасидаги фарқ сифатида қўшимча тўланган капитал маблағлари келиб тушиши

5010—5530

8410

2.

Қўшилган капитал маблағлари хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқни қоплашга ишлатилиши

8410

8610, 8620

3.

Устав капиталини шаклланиш жараёнида вужудга келган ижобий курс фарқи ҳисобга олиниши

Мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар

8420

Олдинги таҳрирга қаранг.
3-§. Захира капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500)
(параграф Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
375. Суғурталовчи таъсис ҳужжатларига асосан фойда ҳисобидан шакллантириладиган захира капитали, мулкни қайта баҳолашдан юзага келадиган инфляция резервлари, пул маблағларидан ташқари текинга олинган мулклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»;
8520 «Захира капитали»;
8530 «Текинга олинган мулк».
(375-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
376. 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётида мулкларни қайта баҳолаш натижасида вужудга келган ўзгаришлар ҳисобга олинади. Мулкларни қайта баҳолаш натижасида захира капиталининг шаклланиши ва тўлдирилиши 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг кредитида қайта баҳолаш натижасида қиймати ошган мулкларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Агар қайта баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати камайса, камайган сумма ўша мулкнинг навбатдаги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган арзонлаштирилган сумма харажат сифатида тан олинади ва 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида акс эттирилади.
(376-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
377. Мулкни қайта баҳолаш бўйича жамланган сумманинг таъсисчилар ўртасида тақсимланиши 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётнинг дебетида 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
378. 8520 «Захира капитали» счёти суғурталовчи томонидан таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган захира капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Захира капитали маблағлари суғурталовчи зарарларини қоплаш ва бошқа қоплаш манбалари бўлмаган бошқа мақсадларга сарфланиши мумкин.
Захира капиталининг шаклланиши 8520 «Захира капитали» счётининг кредитида 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
(378-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
379. 8530 «Текинга олинган мулклар» счёти суғурталовчи томонидан текинга олинган мулкни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Текинга олинган мулклар 8530 «Текинга олинган мулклар» счётининг кредитида суғурталовчи мулкларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Текинга олинган мулклар қиймати солиққа тортиш мақсадида умумий суғурталовчи даромадига қўшилади. Текинга олинган мулкларни солиққа тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги билан тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Захира капиталини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб захира капиталининг шаклланиш манбалари ва турлари бўйича юритилади.
(379-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
380. Захира капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 475,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish