Ўзбекистон республикаси молия вазирининг


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни



Download 475,06 Kb.
bet59/97
Sana21.02.2022
Hajmi475,06 Kb.
#64982
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Капитал қўйилмалар соҳасида банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

0810—0890

6710

2.

ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди

1010—1090

6710

3.

ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди (1510 счёти қўлланганда)

1510

6710

4.

Маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа муомалаларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

9410—9430

6710

5.

Келгуси давр харажатларига киритиладиган ишлар учун меҳнат ҳақи ҳисобланди (мавсумий тармоқларда ва бошқалар)

3190

6710

6.

Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш жараёнлари бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақи

9210

6710

7.

Ортиқча тўланган суммалар (меҳнат ҳақи ва ҳоказолар) кассага қайтарилди

5010

6710

8.

Табиий офатлар, ёнғинларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди

9720

6710

9.

Ходимларга бир марталик мукофот ҳисобланди

9430

6710

10.

Маҳсулот, иш, хизматлар қиймати суғурталовчи ишчиларидан ушлаб қолинди

6710

4790

11.

Ходимларга ҳисобланган суммалар кассадан тўланди (меҳнат ҳақи, мукофотлар ва ҳоказо)

6710

5010

12.

Ҳисобдор шахсларнинг қайтармаган бўнак суммалари ушлаб қолинди

6710

4220—4290

13.

Акцияларга обуна бўйича мажбуриятлар қопланди

6710

4610

14.

Кредитга сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар бўйича навбатдаги тўловлар ишчилардан ушлаб қолинди

6710

4710

15.

Айбдор ишчиларнинг меҳнат ҳақи суммасидан етказилган моддий зарарлар суммаси ушлаб қолинди

6710

4730

9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)
289. Суғурталовчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олинган турли қисқа муддатли (12 ой муддатгача) кредит ва қарзларнинг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари»;
6820 «Қисқа муддатли қарзлар»;
6830 «Тўланадиган облигациялар»;
6840 «Тўланадиган векселлар».
290. 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» счётида суғурталовчининг банклардан олган турли қисқа муддатли кредитлари ҳисобга олинади.
Олинган қисқа муддатли банк кредитларининг суммалари 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Қайтарилган қисқа муддатли банк кредитлари суммаси 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитни тақдим этган банк, кредит суммаси, муддати бўйича алоҳида юритилади.
291. 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» счётида Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилар (банкдан ташқари)дан 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга олинган қарзлар ҳисобга олинади.
Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» счётининг кредити бўйича қайд қилиб борилади.
Олинган қарзларни қайтариш 6820 «Қисқа муддатли қарзлар» счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
6820 «Қисқа муддатли қарзлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб қарз берувчилар ва қарзларни қайтариш муддати бўйича алоҳида юритилади.
292. 6830 «Тўланадиган облигациялар» счётида тўлов муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган облигацияларни муомалага чиқариш ҳисобига суғурталовчига жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счётининг кредитида ҳисобга олинади.
6830 «Тўланадиган облигациялар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва уни қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
293. 6840 «Тўланадиган векселлар» счётида қоплаш муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган берилган векселлар ҳисобга олинади.
Суғурталовчида берилган векселларни ҳисобга олиш муомалалари 6840 «Тўланадиган векселлар» счётининг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети томонида акс эттирилади.
Вексел бўйича муомалалар натижасида қарз берувчидан олинган пул маблағларининг суғурталовчи томонидан қайтариши 6840 «Тўланадиган векселлар» счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6840 «Тўланадиган векселлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексел ушловчилар ва ҳар бир вексел бўйича алоҳида юритилади.
294. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 475,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish