Ўзбекистон республикаси молия вазирининг


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни



Download 475,06 Kb.
bet53/97
Sana21.02.2022
Hajmi475,06 Kb.
#64982
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Алоҳида бўлинмалардан, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий қийматликлар олинди

0710—0890 1010

6110, 6120

2.

Худди шу ҳолат, 1510 счётни қўллаган ҳолда

1510

6110, 6120

3.

Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинган ТМЗлар қийматидаги фарқлар ҳисобга олинди

1610

6110, 6120

4.

Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари бўйича кўрсатган хизматлар қабул қилинди

2010, 2310, 2510, 2710, 9420

6110, 6120

5.

Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари кўрсатган хизматлар келгуси давр харажатлари таркибида ҳисобга олинди

3190

6110, 6120

6.

Алоҳида бўлинмалардан кассага нақд пул келиб тушди (йўлланмалар учун)

5010

6110

7.

Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушди

5110—5530

6110, 6120

8.

Алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул эквивалентлари келиб тушди

5610

6110, 6120

(параграф Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
3-§. Кечиктирилган мажбуриятлар ва суғурта мукофотларини ҳисобга олувчи счётлар (6200)
257. Вақтинчалик фарқлар натижасида вужудга келадиган кечиктирилган жорий мажбуриятлар, тўғридан-тўғри суғурта ва қайта суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар»;
6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар»;
6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар»;
6240 «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар»;
(257-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
6270 «Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари»;
6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари»;
6290 «Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар».
258. 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счётида қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконт (чегирма)лари бўйича суғурталовчининг кечиктирилган узоқ муддатли даромадларининг жорий қисми акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотиб олувчи томонидан қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счёти кредитида, тўланган сумма эса пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ёки узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Облигациялар дисконт (чегирма)ларининг жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счёти кредитланади ва 6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счёти дебетланади.
6210 «Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
259. 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигациялар мукофоти (устамаси) бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот (устама) суммаси 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счёти, облигациянинг номинал қиймати эса 6830 «Тўланадиган облигациялар» (қисқа муддатли) ёки 7830 «Тўланадиган облигациялар» (узоқ муддатли) счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигацияларнинг мукофот (устама)лари жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 «Фоизлар кўринишидаги даромадлар» счёти кредитланади ва 6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счёти дебетланади.
6220 «Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
260. 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётида ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган (ҳисобланган), аммо келгуси даврларга тегишли бўлган даромадлар акс эттирилади. Кечиктирилган даромадлар ижара тўловлари, чипталарнинг сотилиши; журналларга обуна тўлови ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Ҳали етказиб берилмаган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул маблағлари келиб тушганда 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Келгуси ҳисобот даврига тегишли даромадлар тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда даромад сифатида тан олинади ва 6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счётининг дебетидан 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар», 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» ва 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётларининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
6230 «Бошқа кечиктирилган даромадлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
261. 6240 «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» счётида масъул Ҳукумат идораларининг қарори бўйича қонунчиликка мувофиқ тўланиши кечиктирилишига рухсат этилган солиқлар бўйича бюджет олдидаги қарзлар ва мажбурий тўловларнинг жорий қисми акс эттирилади. 6240 «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» счётининг кредитида кечиктирилган жорий тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
6240 «Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури бўйича алоҳида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
262. 6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар» счётида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттирилади.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғига доир мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар» счётидан 6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар» счётига ўтказилади. Кейинчалик вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи вужудга келишига қараб 6250 «Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар» счёти 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» счёти билан боғланади.
(262-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
263. 6270 «Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётида қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномалар бўйича олинган суғурта мукофотлари акс эттирилади. Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофоти ҳисобланганда, мукофот суммаси 4050 «Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг дебети 6270 «Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобот даври охирида 6270 «Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредит томонидаги қолдиғи дебет бўйича 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредитига ўтказилади.
264. 6280 «Тўғридан тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётида суғурта шартномалари бўйича олинган суғурта мукофотлари ҳисобга олинади. Суғурта мукофотларининг тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, расмийлаштирилади. Бундан ташқари, ушбу счёт қуйидаги счётлар билан ҳам боғланиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар (6030);
(264-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
тўланадиган дивидендларни ҳисобга олувчи счётлар (6610);
ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар (6710).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу счётнинг 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счёти билан боғланиши, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига тўланаётган суғурта товони суммасидан тикловчи суғурта мукофотини ёки тўланмаган суғурта мукофотини ушлаб қолишда амалга оширилади. Бунда 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётнинг дебети 6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счётининг кредити билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади.
(264-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
Ҳисобот даврининг охирида ушбу счётнинг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9030 «Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар» счётининг кредитига ўтказилади. 6280 «Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар суғурта шартномаси бўйича юритилади.
265. 6290 «Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар» счётида суғурталовчининг 6210 — 6250 счётларда кўрсатилмаган бошқа кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади.
266. Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (6200)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 475,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish