Ўзбекистон республикаси молия вазирининг


Т/р Хўжалик операцияларининг мазмуни



Download 475,06 Kb.
bet13/97
Sana21.02.2022
Hajmi475,06 Kb.
#64982
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1.

Молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларнинг келиб тушиши

0310

6950
7910

2.

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига ўтказилиши.

0110—0190

0310

Бир вақтнинг ўзида эскириш суммасининг ўтказилиши

0299

0211—0290

3.

Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектга ҳисобланган эскириш суммаси

0299

0310

4.

Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектлар бўйича молиявий ижара шартномаси бўйича тўланмай қолган қолдиқнинг:







жорий қисмига

6950

0310

узоқ муддатли қисмига

7910

0310

5.

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайта баҳолаш:







а) қийматининг оширилиши

0310

8510

б) қийматининг камайтирилиши

8510

0310

(41-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
4-§. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)
42. Мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0410 «Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау»;
0420 «Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»;
0430 «Дастурий таъминот»;
0440 «Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари»;
0450 «Ташкилий харажатлар»;
0460 «Франчайз»;
0470 «Муаллифлик ҳуқуқлари»;
0480 «Гудвилл»;
0490 «Бошқа номоддий активлар».
43. Объектларни номоддий активларга киритиш тартиби ва уларнинг таркиби қонунчилик асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2005 йил 25 мартда 35-сон билан тасдиқланган (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (янги таҳрир) Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1485 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) асосида тартибга солинади.
44. Номоддий активлар қуйидаги объектлар учун аниқланадиган бошланғич баҳода номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинади:
а) таъсисчилар томонидан суғурталовчининг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилгани — томонларнинг келишуви бўйича;
б) тўлов асосида бошқа корхона ва шахслардан харид қилинган ушбу объектларни харид қилиш ва тайёр ҳолатга келтириш бўйича амалга оширилган — ҳақиқий харажатлар бўйича;
в) бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган объектлар — кирим қилиш санасидаги бозор баҳосида ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қиймат бўйича;
г) суғурталовчининг ўзи томонидан яратилган ёки суғурталовчининг ўзида илмий-тадқиқот ишлари натижасида олинган объектлар — ҳақиқий таннархи бўйича.
45. Таъсисчилар томонидан суғурталовчининг устав капиталига уларнинг улушлари ҳисобига киритилган номоддий активларни кирим қилиш (0400) номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4610 «Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи» счётининг кредитида акс эттирилади.
Бошқа корхона ва шахслардан харид қилинган номоддий активлар, номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети, 0830 «Номоддий активларни харид қилиш» счётининг кредитига кирим қилинади.
Бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида, 8530 «Текинга олинган мулк» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Агар номоддий актив суғурталовчининг ўзи томонидан яратилса ва уни яратиш харажатларининг аниқ суммасини аниқлаш имкони мавжуд бўлса, у ҳолда номоддий актив ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади. Номоддий активларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолда ушбу харажатлар илмий-тадқиқот ишлари (ИТИ) ёки илмий-тадқиқот ва синов конструкторлик ишлари (ИТСКИ) харажатлари сифатида акс эттирилади.
46. «Гудвилл (фирма баҳоси)»нинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2005 йил 25 мартда 35-сон билан тасдиқланган (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар» (янги таҳрир) Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1485 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) мувофиқ амалга оширилади.
47. Номоддий активлар чиқиб кетганда (сотилганда, текинга берилганда ва бошқаларда) уларнинг бошланғич қиймати номоддий активларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг (0400) кредитидан 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
48. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)нинг боғланиши














Download 475,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish