Ўзбекистон республикаси молия вазирининг


-§. Узоқ муддатли тўланадиган счётлар (7000)



Download 475,06 Kb.
bet62/97
Sana21.02.2022
Hajmi475,06 Kb.
#64982
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

1-§. Узоқ муддатли тўланадиган счётлар (7000)
308. Суғурталовчининг мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек юк ташиш бўйича олинган хизматлар учун вужудга келган узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
7010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар»;
(308-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
7020 «Берилган векселлар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар»;
(308-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
7040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар»;
7050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар»;
7060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар»;
7070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар»;
7080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар»;
7090 «Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар».
309. 7010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг кредитида ҳақиқатда келиб тушган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қиймати ушбу қийматликлар ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кўрсатилади.
7010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчилар ва пудратчилар бўйича алоҳида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
310. 7011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг кредити бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича пудратчиларнинг бажарган ишлари бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олинади. Суғурталовчи томонидан огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича ишлар қабул қилиб олинганда, огоҳлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бажарилган ишлар суммасига, 8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси» счётининг дебети 7011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Аввал огоҳлантириш чора-тадбирлари учун берилган бўнак маблағлари ҳисобидан огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича вужудга келган кредиторлик қарздорликни қоплаш, 7011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг дебети ва 4330 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун берилган бўнаклар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка бериш орқали амалга оширилади. Огоҳлантириш чора-тадбирлари учун қўшимча тўлов суммасига, 7011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
7011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича юритилади.
(310-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
311. 7020 «Берилган векселлар» счётининг кредитида сотиб олинган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олинади ва улар қопланиш давригача ҳисобда туради.
7020 «Берилган векселлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
312. Мол етказиб берувчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилганда 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар», 6020 «Берилган векселлар» счётлари кредитланиб, 7010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар», 7020 «Берилган векселлар» счётлари дебетланади.

Download 475,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish