6. СИФАТ ВА КАФОЛАТЛАР
6.1. Етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифати техник талабларга мос келиши керак.
6.2. Ижрочи қуйидагиларга кафолат беради:
6.2.1. Етказиб берилаётган маҳсулотларнинг сифати ва тўлиқлиги техник талабларга жавоб бериши зарур.
6.2.2. Маҳсулотларни ишлаб чиқаришда юқори сифатли материаллардан фойдаланилади, биринчи даражали ишлов бериш таъминланади.
6.2.3. Шартнома бўйича етказиб бериладиган маҳсулотлар янги, фойдаланилмаган ва 2020 йил мобайнида ишлаб чиқарилган бўлиши керак.
6.3. Кафолат муддати давомида Ижрочи Буюртмачининг омборида сифатсиз маҳсулотларни ўз маблағлари ҳисобига алмаштиради, шунингдек, сифатсиз маҳсулотлар аниқланганда. маҳсулотларни алмаштириш шикояти кўриб чиқилган кундан бошлаб 45 кун ичида амалга оширилади. Aгар сифатсиз маҳсулотлар алмаштирилса, уларнинг кафолат муддати ишлатилмаган даврга узайтирилади.
6.4. Сифатсиз маҳсулотларни ишлаб чиқарувчига етказиб бериш ва Буюртмачига қайтариб бериш Ижрочи томонидан амалга оширилади.
6.5. Буюртмачи маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёнида мустақил ташкилотлар вакилларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқариш сифатини назорат қилиш ҳуқуқига ега.
7. ЁРЛИҚЛАШ ВА ҚАДОҚЛАШ
7.1. Тара ва қадоқлаш жараёни меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши, ташиш, юклаш, тушириш ва сақлаш пайтида унинг хавфсизлигини таъминлаши ва маҳсулот таннархига киритилиши шарт..
7.2. Белгилаш жараёни тасдиқланган стандарт намунага, техник талабларга мос келиши керак. Ижрочи нотўғри қадоқлаш ва нотўғри ёрлиқлаш натижасида келиб чиқадиган барча зарар учун жавобгардир. Ҳар бир маҳсулотнинг ишлаб чиқарувчиси, номи, ҳажми ва миқдори кўрсатилган ёрлиғи бўлиши керак.
7.3. Тара ва қадоқлар қайтариб берилмайди.
8. ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ
8.1. Ушбу шартномада белгиланган муддатда маҳсулотларни етказиб беришни кечиктирган тақдирда ёки маҳсулотлар етишмаслиги бўлса, Ижрочи харидорга ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисми қийматининг 0,4% миқдорида пеня тўлайди, аммо жариманинг умумий миқдори қолган махсулот қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги керак..
8.2. Шартномада белгиланган стандартларга, техник шартларга, намуналарга, ўлчам ва ўлчов маълумотларига мос келмаса ва сифатсиз маҳсулотларни етказиб берадиган бўлса, Буюртмачи маҳсулотни қабул қилиш ва тўловларни амалга оширмасликга ҳақлидир. Сифатсиз маҳсулотларни алмаштиришдан ташқари Ижрочи маҳсулотларнинг умумий нарҳидан 20% жарима солинади. Агар маҳсулотлар сотиб олинган бўлса, белгиланган тартибда тўланган маблағлар Ижрочидан қайтарилиши лозим.
8.3. Ушбу шартномада белгиланган муддатларда маҳсулотлар учун тўлов кечиктирилган бўлса, маҳсулотларни етказиб бериш етишмаётган бўлса, Буюртмачи Ижрочига ҳар бир кечиктирилган кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисми қийматининг 0,4% миқдорида жарима тўлайди, аммо жариманинг умумий миқдори кечиктирилган тўлов қийматининг 20 фоизидан ошмаслиги керак..
8.4. Тўлиқ бўлмаган маҳсулотларни етказиб берилган ҳолда:
Маҳсулотлар тўлиқ етказиб берилиши таъминлансин. Ижрочи, томонларнинг келишуви билан бошқа муддат белгиланмаган бўлса, Буюртмачига шикоят кунидан ўн беш кун ичида маҳсулотни тўлдиришга мажбурдир.
Тўлиқ бўлмаган маҳсулотлар нархининг 20% миқдорида жарима, шу жумладан етишмаётган қисмлар нархини Буюртмачидан ундириш.
8.5. Жаримани тўлаш томонларнинг иккаласини ҳам ушбу шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |