11-§. Капитал єўйилмалар харажатлари
77. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Республика бюджетидан капитал єўйилмаларга ажратмалар жорий бюджет йили учун тасдиєланган Республика инвестиция дастурига мувофиє єурилишларнинг аниє рўйхатларига ва амалдаги єонун іужжатларига мувофиє ажратилади.
78. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан капитал єўйилмалар харажатларини молиялаштириш учун ажратилган маблајларни кирим єилиш маєсадида, вазирлик ва муассасаларга уларнинг хос раєами ва СТИРи (солиє тўловчининг идентификацион раєами) билан 23422 "Республика бюджетидан молиялаштириш" іисобвараєлари фаєат Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Тошкент шаіар Бош бошєармаси, Іисоб-китоб касса марказида ва Республика тижорат банкларининг амалиёт (операция) Бош бошєармаларида очилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан капитал єўйилмалар харажатларини молиялаштириш учун ажратилган маблајларни кирим єилиш учун вазирлик ва муассасаларга бошєа банк бўлимларида 23422 іисобвараєларини очишга рухсат этилмайди.
79. Республика бюджетидан капитал єўйилмалар харажатларини молиялаштириш учун маблајлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тўлов топшириєномасига асосан вазирлик ва муассасаларнинг 23422 "Республика бюджетидан молиялаштириш" іисобвараєларига ўтказилади.
80. Инвестиция дастурларини молиялаштириш учун ажратилган маблајлар бўйича 12-шаклдаги тайинлаш сертификати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиєланади. Вазирлик ва муассасалар (буюртмачилар) Молия вазирлиги томонидан тасдиєланган 12-шаклдаги тайинлаш сертификатини 23422 "Республика бюджетидан молиялаштириш" іисобвараји очилган банкларга таєдим этади.
81. Вазирлик ва муассасалар (буюртмачилар) 12-шаклдаги тайинлаш сертификатига асосан 23422 "Республика бюджетидан молиялаштириш" іисобварајидан пул маблајларни тўлов топшириєномаларига асосан иш бажарувчиларга уларнинг 23422 "Республика бюджетидан молиялаштириш" іисобварајига ўтказиб беради. Вазирлик ва муассасалар (буюртмачилар)нинг іисобвараєларидан12-шаклдаги тайинлаш сертификатида кўзда тутилмаган тўловларни амалга оширишга рухсат этилмайди.
82. Капитал єўйилмалар харажатларини молиялаштириш бюджет маблајлари іамда ташкилот ва муассасаларнинг маблајлари іисобидан амалга оширилса, ташкилот ва муассасалар іисобидан ажратилган маблајлар уларнинг 23422 баланс іисобварајига кирим єилинади. Пудратчи ва бошєа иш бажарувчилар іамда мол етказиб берувчилар билан іисоб-китоблар 23422 іисобвараји орєали амалга оширилади. Бунда капитал єўйилмаларни молиялаштиришга ажратиладиган маблајлар іисобидан харажатлар биринчи навбатда корхона ва ташкилотларнинг маблајлари іисобидан, кейинчалик эса Республика бюджети іисобидан ажратилган маблајлар іисобидан тўловлар амалга оширилади.
83. Республика бюджетидан ажратилган капитал єўйилмалар харажатларини молиялаштириш тўјрисидаги іисобот Марказий банк Тошкент шаіар Бош бошєармаси, Іисоб-китоб касса маркази ва тижорат банкларининг амалиёт (операция) Бош бошєармалари томонидан ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига таєдим этилади (3-илова).
84. Республика бюджетидан капитал єўйилмаларни молиялаштириш учун ажратилган маблаглар єолдиєлари молиявий йил охирида олиб єўйилмайди ва кейинги молиявий йилда, бюджетдан молиялаштириладиган лимит доирасида ишлатилади. Кейинги молиявий йил учун тасдиєланган Республика инвестиция дастурига бюджет маблајлари єолдиєлари мавжуд бўлган объектлар киритилмаган бўлса, ушбу маблајлар єолдиєлари ишлатилмасдан Республика бюджетига єайтарилади. Капитал єўйилмаларни молиялаштириш учун ажратилган маблајлар єолдиєларини кейинги молиявий йилда ишлатиш учун молия органларининг алоіида рухсати бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |