Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссиясининг қарори



Download 346,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/8
Sana21.02.2022
Hajmi346,25 Kb.
#34616
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
d594729c34e55089f324245f14a938d7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ 
ҚАРОРИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ CАЙЛОВИГА ДОИР 
АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ НАМУНА ВА ШАКЛЛАРИНИ 
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА 
 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон 
Республикаси Қонунининг 14-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Марказий 
сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 
5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: 
1. Қуйидагилар: 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетени 
намунаси 1-иловага; 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов варақаси 
намунаси 2-иловага; 
Сайлов бюллетенларини топшириш ва қабул қилиш далолатномаси 
намунаси 3-иловага; 
Сайлов варақаларини топшириш ва қабул қилиш далолатномаси 
намунаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 
2. Белгилансинки: 
сайлов бюллетенлари ва сайлов варақаларининг матнлари Ўзбекистон 
Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси 
Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарорига асосан 
тасдиқланади; 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетени 
ва сайлов варақаси қалинлиги 75 ± 5г/м², саккиз қиррали юлдуз ичида “Хумо 
қуши” тасвири туширилган сув белгили қоғоз, оппоқлиги камида 70 фоиз 
бўлган, “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг Тошкент 
қоғоз фабрикаси томонидан тайёрланадиган матбаа офсет қоғозида бир хил 
рангда босилади; 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетени 
ва сайлов варақасининг ҳажми А4, 297 x 210 мм дан иборат бўлади; 
матбаа ташкилоти сайлов бюллетенлари ва сайлов варақаларининг яроқли 
эканлигини текширади ҳамда уларни сайлов бюллетенлари ва сайлов 
варақаларини олиш ваколатига эга бўлган (ишончномага асосан) Ўзбекистон 
Республикаси Марказий сайлов комиссияси масъул ходимига далолатнома 
асосида топширади, далолатномада унинг тузилган санаси, вақти, шунингдек 
топширилаётган сайлов бюллетенлари ҳамда сайлов варақаларининг сони 
кўрсатилади; 
буюртмага мувофиқ белгиланган миқдордаги сайлов бюллетенлари ва 
сайлов варақалари топширилгандан кейин матбаа ташкилоти ходимлари яроқсиз 
деб топилган ҳамда ортиқча сайлов бюллетенлари ва сайлов варақалари 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси масъул ходими 


иштирокида дарҳол йўқ қилинади, бу ҳақда далолатнома тузилиб, ҳозир 
бўлганлар томонидан имзоланади. 
3. Қайд этиб ўтилсинки:
сайлов бюллетенлари сайловга камида йигирма кун қолганида нашр 
этилади ва тегишли тартибда расмийлаштирилиб, округ сайлов комиссиясига 
юборилади; 
участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини округ сайлов 
комиссияларидан сайловга камида уч кун қолганида олади; 
участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони 
сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатига киритилган сайловчилар 
сонидан 0,5 фоиздан кўп бўлиши мумкин эмас; 
сайлов бюллетени ва сайлов варақасининг ўнг томони юқори бурчагига 
участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов 
комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади; 
ҳар бир рўйхатга олинган номзод тўғрисидаги маълумотларнинг ўнг 
томонига бўш квадратлар жойлаштирилади. 
4. Округ сайлов комиссияларига участка сайлов комиссияларини 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов варақалари билан 
2016 йил 22 ноябргача, сайлов бюллетенлари билан 2016 йил 1 декабргача 
таъминлаб бериш юклатилсин. 
Бунда округ сайлов комиссиялари туманлар, шаҳарлар чегараларида 
истиқомат қилаётган аҳолининг миллий мансублиги тўғрисидаги маълумотларни 
ҳисобга олган ҳолда сайлов варақалари ва сайлов бюллетенларини тегишли 
тиллар бўйича тақсимласинлар. 
5. Сайлов бюллетенлари ва сайлов варақаларини чоп этиш бўйича 
тақсимот (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 
маълумотларига асосан) 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 
6. Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
сайлов 
комиссиясининг
2007 йил 18 сентябрдаги 321-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президенти 
cайловига доир ҳужжатларнинг намуна ва шакллари тўғрисида”ги қарорининг
1-5, 7, 10-18-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 
7. Ушбу 
қарор 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Марказий 
сайлов 
комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон 
қилинсин. 
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси 
Марказий сайлов комиссияси котиби (С. Қурбанкулов) зиммасига юклансин. 

Download 346,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish