Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссиясининг қарори №1067 2021 йил «14» апрель


II боб. Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш



Download 417,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi417,36 Kb.
#279676
1   2   3   4   5
II боб. Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш 
9. МСКга текшириш учун жами сайловчилар умумий сонининг камида 
бир фоизи миқдорида имзолар тақдим этилиши лозим. Агар сиёсий 
партиялар томонидан жами сайловчилар умумий сонининг бир фоизидан 
кўпроқ имзолар тўпланган бўлса, қолган имзо варақалари сиёсий партияда 
заҳира сифатида қолдирилади. 
10. Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри 
тўлдирилганлиги МСК томонидан беш кунлик муддатда текширилади. 



11. МСК текширув ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида сиёсий 
партияларни олдиндан хабардор қилади. 
12. Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари имзо варақалари тўғри 
тўлдирилганлигининг МСК томонидан текширилиши жараёнида иштирок 
этади. 
13. МСК имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи 
Эксперт гуруҳини (бундан буён матнда Эксперт гуруҳи деб юритилади) 
тузиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибига ички ишлар органларининг, адлия 
органларининг мутахассислари, шунингдек, хатшунос экспертлари, 
фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилади. 
14. Сайловчилар имзолари зарур сонининг камида ўн беш фоизи ва 
имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли 
маълумотлар текширилиши лозим.
15. Текшириш учун сайловчиларнинг ҳар бир номзодни қўллаб-
қувватлаб берилган имзолари бир хил миқдорда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий 
тузилмадан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳридан) 
тенг нисбатда танлаб олинади. 
16. Имзо варақаларини текширишда Эксперт гуруҳи аъзолари: 
касбий одоб қоидаларига риоя қилиши; 
зиммасига юклатилган вазифаларни қонун ҳужжатларида ва ички 
ҳужжатларда белгиланган ўз лавозим ваколатлари доирасида холисона, 
виждонан, сифатли бажариши; 
хабарлар ва хизмат ахборотини тақдим этиш бўйича МСКда 
белгиланган қоидаларга риоя қилиши керак. 
17. Эксперт 
гуруҳи 
аъзолари 
имзо 
варақасининг 
тўғри 
тўлдирилганлигига, тузатишларга йўл қўйилганига, ўчириб ёзилган 
тузатишлар борлигига, турли шахслар томонидан тўлдирилганлигига, ўхшаш 
имзолар борлигига, тасдиқланган тузатишлар борлигига эътибор берган 
ҳолда ҳар бир имзо варақасини кўздан кечиради. 
18. Визуал текширувда нуқсонлар ёки шубҳали ҳолатлар аниқланган 
имзо варақалари пухтароқ, шу жумладан махсус асбоблар ёрдамида 
текшириш учун саралаб олинади. 
19. Қуйидаги имзолар ҳақиқий эмас деб топилади: 
сиёсий партия ваколатли вакилига МСК томонидан рўйхатга 
олинганлик тўғрисида гувоҳнома берилгунга қадар тўпланган имзолар; 
имзо варақасидаги сайловчи тўғрисидаги маълумотлар сайловчининг 
ўзи ёки сайловчилар имзоларини тўплаган масъул шахс томонидан 
киритилмасдан қўйилган имзолар; 
сайлаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан қўйилган имзолар; 



имзо варақасида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлардан 
бирортаси кўрсатилмасдан қўйилган, шу жумладан санаси кўрсатилмасдан 
қўйилган имзолар; 
бошқа шахснинг номидан қўйилган имзолар; 
МСК томонидан берилган имзо варақаларидан бошқа имзо 
варақаларида қўйилган имзолар; 
сайловчининг имзоси ва у ҳақда маълумотлар қалам ёки ёзув қуроли 
ҳисобланмайдиган бошқа воситалар билан киритилган имзолар; 
имзо варақасида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларга тузатишлар 
киритилган ҳолда қўйилган имзолар, башарти ушбу тузатишлар сайловчи ёки 
имзо варақасини тасдиқловчи шахслар томонидан қўшимча имзо билан 
тасдиқланмаган бўлса. 
20. Агар МСК томонидан танлаб олинган имзо варақаларининг чорак 
қисмидан кўпроғини текшириш натижасида имзо варақалари қонун бузилган 
ҳолда тузилганлиги аниқланса: 
мазкур имзо варақалари сиёсий партиянинг ваколатли вакилига 
қайтарилади ва унга камчиликларни бартараф этиш учун икки кунлик муддат 
берилади; 
сиёсий партия томонидан МСКга тақдим этилган барча имзо 
варақалари текширилади. 
21. Сиёсий партиялар томонидан имзо варақаларидаги камчиликлар 
икки кунлик муддатда бартараф этилмаса ёхуд қўшимча имзо варақалари 
тақдим этилмаса, барча топширилган имзо варақаларидан ҳақиқий деб 
топилганлари инобатга олинади. 
22. МСКга камчиликлари бартараф этилиб (қўшимча тўпланиб), тақдим 
этилган имзо варақалари тўлиқ текширилади ва уларнинг ҳақиқий деб 
топилганлари аниқланади. 
23. Мазкур Низомнинг 20 ва 22-бандларида назарда тутилган олдиндан 
тақдим этилган ва қўшимча тақдим этилган имзо варақаларининг ҳақиқий 
деб топилганлари қўшилади. 
Агар қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзолари сони жами 
сайловчилар умумий сонининг бир фоизидан яна оз бўлиб чиқса, мазкур 
имзо варақалари тўлиғича ҳақиқий эмас деб топилади
ва МСК сиёсий партия 
томонидан кўрсатилган номзодни рўйхатга олишни рад этади.
24. Текширув якунлангач, номзодни ёқлаб берилган имзо варақаларини 
тақдим этган ҳар бир сиёсий партия бўйича Эксперт гуруҳи томонидан Имзо 
варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш якунлари тўғрисида хулоса 
(бундан буён матнда Хулоса деб юритилади) тузилади. Унда қуйидагилар 
кўрсатилади: 



сайловчилар имзолари қўйилган ва тақдим этилган имзо варақалари 
сони; 
сайловчиларнинг текширилган имзолари сони; 
сайловчилар имзоларининг ҳақиқий эмас деб топилган сони. 
25. Хулосанинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирон-бир тузатишлар 
киритилишига йўл қўйилмайди. 
26. Хулосанинг нусхаси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига 
берилади. 
27. Эксперт гуруҳи хулосалари МСК томонидан тегишли қарор қабул 
қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилади. 
28. Имзоларни такроран текшириш Ўзбекистон Республикаси 
Президентлигига номзодни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида МСКнинг 
қарори қабул қилинганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 
қарори асосида амалга оширилади. 

Download 417,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish