Ўзбекистон республикаси марказий сайлов комиссиясининг қарори №1067 2021 йил «14» апрель


қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри



Download 417,36 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana25.02.2022
Hajmi417,36 Kb.
#279676
1   2   3   4   5
қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри 
тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисида низом 
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг
(бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) 38 ва 39-моддаларига 
мувофиқ сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси 
Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни 
тўплаш ва имзо варақалари (бундан буён матнда имзо варақалари деб 
юритилади) тўғри тўлдирилганлигини Ўзбекистон Республикаси Марказий 
сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади) томонидан 
текшириш тартибини белгилайди. 
I боб. Сиёсий партиялар томонидан имзолар тўплаш 
1. Сайловда иштирок этишига ижозат берилган сиёсий партия 
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни
(бундан буён матнда номзод деб юритилади) қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон 
Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизининг 
имзосини тўплаши керак. 
Битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, 
вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия тегишинча имзолар умумий сонининг 
кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин. 
2. Сиёсий партия ўзининг ваколатли вакилига МСК томонидан 
рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома берилганидан кейингина 
номзодни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчиларнинг имзосини тўплашга 
ҳақли. Бу санага қадар тўпланган имзолар ҳисобга олинмайди. 
3. Сайловчилар имзоларини тўплаш учун МСК сиёсий партиянинг 
ваколатли вакилига мазкур Низом иловасига мувофиқ намунадаги имзо 
варақаларининг бланкаларини беради. Имзо варақалари бланкалари МСК 
томонидан босмахона усулида, икки томонлама кўринишда тайёрланади. 
Имзо варақалари бланкалари ҳар бир сиёсий партияга Ўзбекистон 
Республикасининг барча сайловчилари умумий сонининг 1,4 фоизи ҳисобида 
берилади. 
Сиёсий партиялар сўровига кўра, имзо тўплаш учун қўшимча имзо 
варақалари бланкалари берилиши мумкин. 



4. Имзолар тўпланишини ташкил этиш учун сиёсий партияларнинг 
туман, шаҳар Кенгашлари ва ижроия қўмиталари аъзолари ёхуд 
партияларнинг туман, шаҳар ташкилотлари девони штатидаги ходимлари 
орасидан масъул шахслар тайинланади. Шунингдек, сиёсий партиялар 
бошланғич ташкилотлари раҳбарлари ҳам имзолар тўплашни уюштириши 
мумкин. 
5. Сайловчилар битта ёки бир нечта номзодларни қўллаб-қувватлаб 
имзо қўйишга ҳақли. 
Бунда сайловчи ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган 
йилини (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), 
яшаш жойи манзилини, паспорт ёҳуд идентификация ID-картасининг серияси 
ва тартиб рақамини, шунингдек имзо қўйган санани кўрсатади. 
Мазкур маълумотлар қўлда ёзиб киритилади. Имзо варақасига ўз 
имзосини қўядиган сайловчи тўғрисидаги маълумотлар сайловчининг 
илтимосига кўра имзо тўплашни амалга ошираётган шахс томонидан 
киритилиши мумкин. Бироқ, имзони айнан сайловчининг ўзи қўяди. 
6. Сайловчиларнинг имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, 
сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш 
қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилади. 
Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбурлаш ва ўзига 
оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка 
сабаб бўлади. 
7. Имзо варақаси имзони тўплаган шахс томонидан ўз фамилияси, 
исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзоланади, шунингдек тегишли 
сиёсий партиянинг туман, шаҳар тузилмаси раҳбари томонидан муҳр босиб 
тасдиқланади. 
8. Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сиёсий партиянинг ваколатли 
вакили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 
алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини МСКга топширади. 

Download 417,36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish