Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


 Пул-кредит сиёсатининг асосий тамойиллари



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

1.2. Пул-кредит сиёсатининг асосий тамойиллари
Инфляцион таргетлашга ўтиш босқичида самарали ва 
истиқболга йўналтирилган пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш ва 
амалга ошириш вазифаси бир қатор тамойилларнинг амалиётга 
жорий этилиши билан бевосита боғлиқ.
Пул-кредит сиёсатининг аниқ мақсадли йўналишларини 
белгилаб олиш 


11 
Пул-кредит сиёсатига бўлган ишончни ошириш ва уни самарали 
юритиш учун Марказий банк аниқ тасаввур ва мақсадга эга бўлиши 
керак. Яқин вақтгача Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 
мақсади миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш бўлган. 
Бироқ бу мақсад миллий валюта алмашув курсини ушлаб туришга ёки 
паст 
ва 
барқарор 
инфляция 
даражасини 
таъминлашга 
йўналтирилганлиги аниқ қайд этилмаган эди.
Айни вақтда нархлар барқарорлигини таъминлаш Марказий 
банкнинг асосий мақсади этиб белгиланиши бу ноаниқликка барҳам 
беради. Бу, ўз навбатида, Марказий банкка тегишли ваколатларни 
бериш билан бир қаторда унинг зиммасига қўшимча масъулиятни ҳам 
юклайди. 
Инфляцион таргетлаш режимига ўтишга тайёргарлик босқичи 
доирасида 
келгуси 
йилларда 
пул-кредит 
инструментларини 
такомиллаштиришда мамлакатимизда инфляцион хатарларнинг 
хусусиятлари инобатга олинади ва уларни юзага келтирувчи 
омилларни бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар 
амалга оширилади.
Инфляция бўйича мақсадли кўрсаткич уй хўжаликлари 
томонидан энг кўп истеъмол қилинадиган товар ва хизматлар 
нархлари умумий даражасининг йиллик ўзгаришини ифодалайди. 
Истеъмол нархларининг ўсиш суръати Давлат статистика қўмитаси 
томонидан республикамиз учун ҳисобланган истеъмол нархлари 
индекси (ИНИ) асосида аниқланади. Республикамиз турли 
ҳудудларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ички омиллар сабабли 
турли товар ва хизматлар бозорида нархлар ўсиш суръатлари 
динамикасида бир оз тафовутлар кузатилиши мумкин.
Инфляцион 
таргетлашга 
ўтиш 
босқичида 
пул-кредит 
сиёсатининг оралиқ мақсади – инфляция даражасининг прогноз 
кўрсаткичи, операцион мақсади эса пул бозоридаги қисқа муддатли 
фоиз ставкалари 
ҳисобланади. Оралиқ мақсад 
пул-кредит 
сиёсатининг пировард ва операцион мақсадлари ўртасидаги 
боғлиқликни таъминлайди, шунингдек, у иқтисодиётдаги инфляцион 
кутилмаларга таъсир қилади.
Марказий банк бугунги кунга қадар инфляция бўйича операцион 
мақсаднинг аниқ даражаси ва муайян таргетни белгиламаган бўлса-
да, 
банклараро 
пул 
бозорини 
кенгайтириш, 
очиқ 
бозор 


12 
операцияларини жорий этиш, шунингдек, таҳлилий инструментлар ва 
операцион механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш 
чора-тадбирлари бўйича мақсадларини очиқ эълон қилиб бормоқда. 
Қарорлар қабул қилишдаги мустақиллик 
Самарали ва таъсирчан пул-кредит сиёсатини юритиш 
вазифаси соҳага оид қарорларни қабул қилишда Марказий банк 
мустақиллигини талаб этади. Чунки пул-кредит сиёсатида қабул 
қилинган қарорлар реал иқтисодий кўрсаткичларга маълум вақт 
кечикишлар билан таъсир этади ва дарҳол натижа бермаслиги ҳамда 
иқтисодий ва инвестицион шароитларни қисқа давр давомида 
қатъийлаштириши мумкин. Шу нуқтаи назардан, Марказий банк пухта 
таҳлилларга асосланган қарорлар қабул қилиши ва ўз қарорларида 
собит туриши муҳим аҳамият касб этади.
Келгусида қарорлар самарадорлигини оширишда Марказий 
банк ўз фаолиятини макроиқтисодий соҳадаги бошқа давлат 
идоралари ва тармоқ корхоналари билан мувофиқлаштириб боради 
ҳамда мулоқот қилишнинг конструктив усулларини қўллашни давом 
эттиради.
Шунингдек, Марказий банк қарорлар қабул қилишда кенг 
қамровли макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларга асосланиш ҳамда 
уларни доимий равишда батафсил тушунтириб бориш орқали молия 
бозори иштирокчилари, кенг жамоатчилик, Ҳукумат ва бошқа давлат 
органлари билан самарали мулоқот тизимини шакллантириб боради. 
Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш тизими
Инфляцион таргетлаш режимининг кейинги муҳим тамойили 
Марказий банкнинг макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш базасини 
мустаҳкамлаш ҳисобланади. Марказий банк ўрта муддатли 
истиқболда 
кенг 
қамровли 
макроиқтисодий 
таҳлиллар 
ва 
прогнозлардан келиб чиқиб қарорлар қабул қилади ва нархлар 
барқарорлигини таъминлашга устувор вазифа сифатида эътибор 
қаратади. 
Ўз навбатида, инфляцион таргетлашда пул-кредит сиёсати 
йўналишини аниқлаб олиш учун Марказий банк макроиқтисодий 
ҳолат ва ташқи иқтисодий шароитлар бўйича ўз баҳолашларига 
таяниши керак. Бунинг учун эса пул-кредит сиёсатига таъсир этувчи 
барча омилларни ўрганишга хизмат қиладиган мос ички тизим зарур. 


13 
Ўрта муддатли истиқболда Марказий банк томонидан қабул 
қилинадиган қарорлар сифатини ошириш ва уларнинг ҳар томонлама 
асосланганлигини таъминлаш мақсадида макроиқтисодий таҳлил ва 
прогнозлаштиришнинг замонавий FPAS тизими (ингл. FPAS – 
Forecasting and Policy Analysis System) 
амалиётга жорий этилади.
Дастлабки босқичларда Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банки ҳам бошқа ривожланаётган давлатлар марказий банклари каби 
паст сифатли статистик маълумотлар, моделлаштириш бўйича 
етарли тажрибанинг мавжуд эмаслиги, макроиқтисодий маълумотлар 
ва прогнозларни ишлаб чиқишда ўзаро мувофиқликнинг сустлиги 
ҳамда 
пул-кредит 
сиёсатининг 
трансмиссион 
каналлари 
ривожланмаганлиги каби муаммоларга дуч келиши мумкин. 
Шу муносабат билан, инфляцион таргетлашга ўтишга 

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish