Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
67
Қисқа
муддатли фоизларнинг
иқтисодиётда
шаклланадиган
фоиз ставкаларига таъсири паст
даражада
бўлиб,
келгусида
банкларнинг Марказий банк пул-
кредит сиёсатига ва операция-
ларининг
доимий
мавжуд
бўлишига ишончининг ортиши
билан
ушбу
номутаносиб-
ликларнинг
қисқариб
бориши
кутилмоқда.
Ўз навбатида, фоиз ставкала-
рининг макроиқтисодий кўрсат-
кичларга таъсирини оширишда
молия бозорларининг ривож-
ланиши
, шу жумладан, иккиламчи
давлат
қимматли
қоғозлари
бозори
фаоллигининг
ортиши
муҳим ҳисобланади.
Бунда пул бозоридаги фоиз
ставкалари
давлат
қимматли
қоғозлари
даромадлилигини
баҳолашда асосий мезонлардан
бўлади. Шундан келиб чиқиб,
Марказий банк Молия вазирлиги
билан биргаликда
муомаладаги
давлат қимматли қоғозлари
ҳажмини
сезиларли даражада
ошириб бормоқда.
Каналнинг иккинчи бўғини,
яъни
пул бозори фоиз ставка-
ларининг иқтисодиётга ўтишида
айрим муаммолар мавжуд бўлиб,
бу
биринчи
навбатда,
банк
хизматларига бўлган
юқори
талаб
, аҳоли жамғармаларида ва
кредит қўйилмаларида
доллар-
лашув даражасининг юқорилиги
билан изоҳланади.
Узоқ йиллар давомида йиғи-
либ келган кредитларга бўлган
талаб, сўнгги 3-4 йилдаги очиқлик
сиёсати ва таркибий ислоҳотлар
натижасида юзага чиқди ва бу, ўз
навбатида,
кредитлар
бўйича
фоиз ставкаларининг ортишига
олиб келди.
Натижада
юқори
фоиз
ставкалари
инфляцион кутилма-
ларнинг шаклланишига салбий
таъсир
кўрсатиши
орқали
инфляцияга қўшимча босимни
юзага келтираётган бўлса, кредит
ҳажмининг юқори суръатларда
ўсиши
ялпи талабни ошириши
орқали инфляцион жараёнларни
тезлаштирмоқда.
Шу сабабли, Марказий банк
келгуси йилларда ҳам
пул-кредит
ва пруденциал сиёсатларни
мувофиқликда қўллаш
орқали
кредит ҳажми ва улар бўйича фоиз
ставкалари
ўсишини
муво-
занатлаштириб боради.
Шунингдек, ўрта муддатли
истиқболда
банк депозитлари
бўйича мақбул реал ижобий
фоиз ставкаларининг таъмин-
лаб борилиши,
валюта курси-
нинг
барқарор
даражада
шаклланиши
ва
рақамли банк
хизматларининг кенг ривожлан-
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
ПУЛ-КРЕДИТ СИЁСАТИНИНГ 2022 ЙИЛ ВА 2023-2024 ЙИЛЛАР
ДАВРИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
68
тирилиши
орқали
аҳоли
жамғармаларининг
босқичма-
босқич банк тизимига кириб
келиши ортиб бориши кутилмоқда.
Валюта
курси
канали.
Капитал
оқимлари
эркин
ҳаракатланадиган
ва
молия
бозорлари етарлича ривожланган
мамлакатларда
фоиз каналининг
валюта курси канали билан
кучли боғлиқлиги
кузатилади.
Хусусан,
фоиз
ставкаларининг
пасайиши
мамлакатга капитал оқимининг
камайишига сабаб бўлиб, миллий
валюта алмашув курсига босимни
келтириб чиқаради.
Бизнинг шароитда эса
фоиз
ва валюта курси каналларининг
ўзаро
боғлиқлиги
нисбатан
пастроқ
бўлиб, молия ва капитал
бозорлари
етарли
даражада
ривожланмаганлиги,
молия бозо-
рига норезидентларнинг кириши
чекланганлиги
сабабли
фоиз
канали таъсири фақатгина банк
тизимига жалб этиладиган хори-
жий кредит линиялари оқимига
таъсир кўрсатиши мумкин.
Фоиз ставкалари ўзгариши
аҳолининг жамғариш кайфиятига,
хусусан,
жамғармаларнинг
валюта таркибига
сезиларли
таъсир ўтказади. Жумладан, фоиз
ставкаларининг аҳоли инфляцион
кутилмаларидан
пасайиб кетиши
жамғармалар
долларлашу-
вининг кучайишига
олиб келиши
мумкин. Шу сабабли ҳам пул-
кредит сиёсати бўйича қарорлар
қабул қилишда Марказий банк
2-
3
фоизлик
ижобий
реал
фоиз ставкаларини
таъминлаш
чораларини кўриб боради.
Валюта
курси
каналини
такомиллаштириш йўлидаги чора-
лардан бири
норезидентларга
давлат
қимматли
қоғозлари
бозорида қатнашиш учун рухсат
бериш бўлиб, бунинг натижасида
нафақат
мамлакатга
капитал
оқими муҳитининг яхшиланишига,
балки
бозор инфратузилмасининг
ҳам
ривожланишига
шароит
яратилади.
Бунда валюта хатарларини
олдини
олиш
мақсадида
норезидентларнинг
қимматли
қоғозлар бозоридаги улушини
Do'stlaringiz bilan baham: