Енгиллаштирувчи ҳолатда ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш тартибини таҳлил қилинг;
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.
6-КАЗУС
2016 йил 08 декабрь куни соат 19:30 ларда фуқаро Холбоев “Матиз” русумли давлат рақами 01 А 123 FA бўлган автомашинасини бошқариб, Олмазор тумани худуди, Сағбогн кўчалари кесишмасида автомашинада пеёдаларга йўл учун фуқаро Холбоевга нисбатан UZ-17 серияли, 01-77779-сонли маъмурий баённома тузилган ҳайдовчи фуқаро Холбоевга баённома билан танишиб чиқиб имзо чекишни сўраганида у танишиб ўз эътирозларини ёзган. Олмазор туман суди тамонидан ушбу иш кўриб чиқилиш жараёнида Холбоевнинг ҳақиқатда оилавий шароити оғирлиги аниқланган ва унга нисбатан енгилроқ жазо қўлланган.
Енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланиш тартибини тушунтиринг;
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.
7-КАЗУС
2015 йил 27 сентиябрь куни Тезкор маълумотларга қараганда Яшнабод тумани Кадешва мавзисида 11/52 хонаданда яшовчи фуқаро Эшматовнинг уйида психотроп моддалар тайёрлаши ҳақида маълумот келиб тушади тезкор тадбир натижасида ва ўтказилган тинтув якуларига кўра, унинг уйидан оз миқдорда психотроп модда борлиги анқиқланган. Эшматовнинг ҳаракатлари юзасидан жиноят иши қўзғатиш рад этилган ва икки ой муддат ўтганидан сўнг ваколатли орган маъмурий иш қўзғатган. Унга нисбатан суд тамонидан маъмурий жазо қўлланилган.
Ваколатли органнинг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо беринг;
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси асосида вазиятга ҳуқуқий бахо бериб мустақил фикрингизни баён этинг.
8-КАЗУС
Алимов Алишер Олимович ва Шамсиев Ровшан Исмаиловичлар 2012 йил 07 август куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Фарҳод” деҳқон бозорида, спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда милиция ходимларининг шаънига ҳақоратли, уятли сўзларни айтиб, уларнинг қонуний талабларини бажармасдан шовқин-сурон кўтариб, оммани ўзларига жалб қилган ҳолда милиция ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлар.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Алимов Алишер Олимович, ҳақиқатдан ҳам у 2012 йил 07 август куни маст ҳолда Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Фарҳод” деҳқон бозори олдида булган вақтида милиция ходимлари олдига бориб улардан телефон сўраганлиги шунда милиция ходими телефони йўқлигини билдирганида жахли чиқиб милиция ходимларига уятли сўзларни айтиб хақорат қилганлиги, кейин у билан ёқалашиб, шовқин-сурон кўтарганлигини милиция ходимлари ундан тинчланишини сўраганлигини, лекин у милиция ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, атрофдаги одамлар олдида бақир-чақир қилиб, милиция ходимларига қаршилик кўрсатганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, унга енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар бериб ўтган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар Шамсиев Ровшан Исмаилович, ҳақиқатдан ҳам у 2012 йил 07 август куни дўсти А.Алимов билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Фарҳод” деҳқон бозори олдида бўлган вақтида А.Алимов милиция ходимининг олдига бориб улардан телефон сўраганлиги шунда милиция ходими телефонида пули йўқлигини айтганида, А.Алимовни жаҳли чиқиб милиция ходимларини хақорат қилганлиги натижада жанжалга у ҳам аралашиб милиция ходимлари билан ўзаро тортишиб шовқин сурон кўтаришганлигини милиция ходимлари ундан тинчланишини сўраганлигини, лекин у милиция ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, атрофдаги одамлар олдида бақир-чақир қилиб, қаршилик кўрсатганлигини, шундан сўнг уларни ушлаб МТПга олиб кетишганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, унга енгиллик беришни сўраб кўрсатувлар бериб ўтган.
Do'stlaringiz bilan baham: |