Катта гуруҳ учун октябрь ойи 3-ҳафта учун сайр
Болаларни сайрга тайёрлаш. Сайрдан бир неча кун олдин болаларда машғулотга қизиқиш уйғотиш, тасаввурларни жонлантириш мақсадида тарбиячи улар билан кичик суҳбат ўтказади, яъни экскурсия вазифаларини қўяди, топшириқ ва вазифаларни тақсимлайди, экскурсиядаги хулқ-атвор қоидалари билан таништиради, шунингдек анжом-аслаҳа ва жиҳозларни тайёрлайди.
Октябр ойиниг 3- ҳафтаси “Нон-энг азиз неъмат ”
Мақсад : Нон энг азиз неъмат эканлиги ҳақида тушунча бериш ва олган билимларини амалиётда кузатиш. Катталар мехнатига жалб этиш.
Сайрга чиқиш вақти 12:35
Қайтиш вақти 12:45 бўлиб бунда болаларга мавзу бўйича ўйинлар ташкил этилади.
Мактабгача таълим жараёни мазвули режалаштиришга мувофиқ.Сайрда кузатиш , меҳнат , асосий ҳаракат турлари мустаҳкамлаш , ҳаракатли ўйин , иҳтиёрий ўйинларни ўз ичига олади.
Кузатиш – Бунда болалар бошқа гуруҳдаги дўстларини ўйин фаолиятини кузатадилар ва уларнинг ижобий муносабатлари ҳақида тушунча бериб борилади ва дўстларининг салбий муносабатларива унинг ёмон томонлари ҳақида ҳам тушунча берилади.
Меҳнат – бу фаолият орқали болалар ўз дўстлари билан биргаликда ўйин майдончасини ободонлаштириш ишларини олиб борадилар, бир-бирларигаёрдам берган ҳолда бажарадилар. Бунда болалар боғчада оиласида меҳнат қилиш, озодаликка риоя қилиш тушунчаларига эга бўладилар.
Асосий - ҳаракат турларини мустаҳкамлаш.Бу фаолиятда болалар ўз дўстлари билан қўл ушлашиб доира бўлиб турадилар ҳамда тартиб билан турадилар. Бунда болажонлар сафланишни, жуфт бўлиб туриш қоидаларини ўрганадилар.
Ҳаракатли ўйин – бунда болалар ҳаракатли ўйинлар ўйнайдилар масалан дўстлари билан беркинмачоқ ўйнайдилар , ҳамда ҳаракатда бўлиб чопадилар , юрадилар ва болаларимиз соғлом турмуш тарзига эга бўлиб ривожланадилар.
Ихтиёрий ўйин – Бунда болалар ўз ихтиёридан келиб чиққан ҳолда дўстлари билан келишиб ўзлари ҳоҳлаган ўйинларни ўйнайдилар ва улар дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайдилар.
Изоҳ : Болажонларни сайрга олиб чиқиш олдидан ўйин майдончасига керакли жиҳозлар тайёрлаб олинади. Масалан, стол, стул, болаларёшигамосниқоблартурлиҳилдагикоптокларваҳоказо.
Маълумки, табиатбилантаништиришжараёнидатарбиячихилма-хил: оғзаки, кўргазмаливаамалийметодларни қўллайди. У ўсимликваҳайвонларни, уларнингяшашшароитларининамойишқилади. Бунарсаларниоддиймашғулотлардакўрсатиббўлмайди. Шунингучунтабиатбилантаништиришметодикасидамашғулотларнитўлдирувчимахсусшаклларқўлланилади.
Сайирболаларнитабиатбилантаништирувчимашғулотлартуриданбиридир. У табиатбилантаништиришметодларинингкўргазмалиметодигакиради. Сайирвақтида бола табиатҳодисаларинингмавсумийўзгаришларинитабиийшароитдакузатиши, табиатнингинсоннингҳаётваталабларигамувофиқўзгараётганиниҳамдаатрофимиздагижонливажонсизтабиатда юз бераётганҳодисаважараёнлартўғрисидабилимлартўплашгаимконберади.
Сайир машғулотларининг афзаллиги яна шундаки, унда болалар ўсимлик ва ҳайвонларни улар яшайдиган муҳитда кўриш ҳамда табиатда мавжуд бўлган ўзаро алоқалар ҳақида дастлабки дунёқараш, тасаввурларини, оламни материалистик тушунишни шакллантириш имкониятига эга бўладилар.
Сайир машғулот тури сифатида ўрта, катта ҳамда тайёрлов гуруҳларида ўтказилади. Ҳар бир экскурсия учун барча болалар эгаллашлари шарт бўлган дастур мазмуни белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |