Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги


Фойдаланилган адабиётлар...........................................................................40



Download 240 Kb.
bet2/12
Sana25.02.2022
Hajmi240 Kb.
#268203
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Oila bilan hamkorlik ishlari

Фойдаланилган адабиётлар...........................................................................40
АННОТАЦИЯ

Мазкур курсни тугатиш ишининг мавзуси “Мактабгача таълим муассасаси, оила ва мактаб хамкорлиги” мавзуси бўлиб, у кириш 2 та боб, 4 та параграф, хулоса, тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатини ўз ичига олиб, жами 40 варақдан иборат.
Курсни тугатиш ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, ўрни, аҳамияти батафсил ёритилган, мақсад ва вазифалари баён этилган ҳамда амалий аҳамияти келитирилган. Мазкур ишнинг биринчи боби “Мактабгача таълим муассасасининг оила билан хамкорлик қилиш шакллари, болаларни мактабга тайёрлашда мактабгача тарбия муассаса ва мактаб ҳамкорлиги” деб номланиб ушбу бобда мактабгача таълим ташкилдотлари ҳамда мактаб ва оила ҳамкорлигини тарғиб қилишнинг мазмун ва моҳияти назарий ҳамда амалий асослари тегишли адабиётлар ва манбаларни ўрганиш натижаларидан келиб чиқиб ёритиб берилган. Мазкур ишнинг иккинчи боби “Оилада болаларни хар томонлама мактаб таълимига тайёрлаш” деб номланиб ушбу бобда болаларни мактаб таълимига ҳар томонлама тайёрлаш, мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ақлий жисмоний чиниқиб боришини назорат қилиш усулларини ташкил этиш баён этилган. Ушбу курс ишида тарбияланувчиларни ахлоқий тарбиялашда меҳнатнинг ўрни ҳақида кенг тўхталиб ўтилган.
Курсни тугатиш ишининг хулоса қисмида эса мавзуга оид бўлган аниқ хулосалар ва мактатабгача таълим ташкилотлари ҳамда оила ҳамкорлигини самарали ташкил этиш йўллари, масалалари бўйича тегишли таклифлар берилган. Бундан ташқари ўрганилган масалалар бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ютуқларни оммалаштиришга доир аниқ таклифлар берилган. Курсни тугатиш ишини тайёрлашда адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий ва оммавий адабиётлар ҳамда мактабгача таълим тизимига тегишли манбаалардан фойдаланилган.
Кириш
Мавзунинг долзарблиги: Мактабгача таълим ёшдаги болалар психологиясида жуда тез сифат ўзгаришлар бўлади. Бола ривожланиш жараёнида ўз аждодлари томонидан яратилган ижтимоий тажрибани ўзлаштиради, атроф – муҳитдаги нарса ва ҳодисалар билан мулоқотга киришади. Бу болада фаолият майлларининг ривожланиши ёрдамида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар, тил, одамлар орасидаги муносабатларни эгаллаб олиш, қобилятларнинг ўсишида намоён бўлади. Бу жараёнда унга оила ва мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи педагог тарбиячилари яқиндан яқиндан ёрдам бериши керак.
Бугунги кунда узлуксиз таълимнинг биринчи бўғини ҳисобланган мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини тадбиқ этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.
Мактабгача таълим ёши даври ўз аҳамиятига кўра ноёб ҳолат ҳисобланиб, ушбу даврда болада асосий инсоний кадриятларнинг шаклланиши юз беради. Асосан бу даврда боланинг мустақил фаолияти кучаяди. Мактабгача таълим ёшидаги болаларга бериладиган таълим – тарбия уларнинг мураккаб ҳарактерларни ўзлаштириш, оддий гигиена, маданий ва меҳнат кўникмаларини шакллантириш, нутқини ривожлантириш ҳамда ижтимоий ахлоқ ва эстетик дидининг дастлабки куртакларнинг ҳосил қилиш давридир.
Демак айнан бу даврда мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар тўғрисидаги тушунчаларини шакллантириш долзарбдир.
2019 йил 8 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПҚ-4312-сон қарорида мактабгача ёшдаги болаларни интелектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратиш кўрсатилди. Бунда болаларда Ватанга муҳуббат ҳиссини, оилага, ўз халқининг миллий, тарихий, маданий қадриятларга ҳурмат, атроф-муҳитга нисбатан эҳтиёткорана муносабатни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги белгиланган.
Ўсиб келаётган авлодни ҳар томонлама камол топтириш, уларни юксак миллий маънавият, ватанпарварлик руҳида тарбиялашда китобни ўрни беқиёсдир. Инсоният тарихидаги энг буюк ихтиролардан бири бу китоб. Китоб арабча сўздан олинган бўлиб ёзилган , муқоваланган асар маъносини англатади. Китоб ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш ҳамда тарқатиш, ижтимоий сиёсий, илмий, эстетик қарашларни шакллантириш воситаси, билимлар тарғиботи ва тарбия қуроли ҳисобланади.
Давлатимиз президенти Шавкат Мирзиёев китобхонлик маданиятини шакллантиришга эътибор қаратар экан “Албатта, компьютер, планшет – яхши невараларимиз, болаларимизга одамни ҳаваси келади. Бу нарсалар – замон талаби. Лекин маданият ёшликдан, инсонни болаллар боғчасида, мактабда китоб ўқишга ўргатишдан бошланади” деб таъкидлаб ўтдилар.
Мамлакатимизад китобхонликни ривожлантиришга қаратилаган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди
Боларда китобга муҳаббат ҳиссини уйғотиш ғоят муҳим. Бола ўқишни ўрганишдан олдинроқ катталар воситасида китоб билан мулоқатда бўлади. Китоб тарғиботи ва китобхонликга ўргатишни мактабгача таълим ташкилотларидан бошлаш мақсадга муофиқдир. Чунки кичик ёшдаги болалар жуда қизиқувчан, серсавол бўлиб, улар доимо нималарни билишга, ўрганишга биринчи бўлишга ошиқадилар.Бу вазифани бажариш болажонларни камол топишида бошланғич қадам бўлиб ҳисобланади.

Download 240 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish