Айниқса, бугунги глобаллашув шароитида маънавий
емирилиш, маънавий бузғунчилик жараёнлари ғоят
хатарли тус олиб, турли давлатлар ва халқлар
маънавиятига салбий таъсир этмоқда, азалий урф-одатлар
ва анъаналарнинг қадрсизланиши ва оммавий
маданиятнинг ёпирилиб кириш хавфини туғдирмоқда.
Шунинг учун бундай хавф-хатар ва маънавий
таҳдидларнинг асл мақсад-муддаолари, оқибатларини теран
англаш, бу борада ҳушёр ва огоҳ бўлиш, замон билан
ҳамнафас яшаш, айниқса, ёшларимиз қалби ва онгига
юксак маънавий қадриятларни сингдириш, уларни
баркамол инсонлар этиб вояга етказиш давр талабидир.
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, ёш
нихолни қандай парваришласак келажакда
хосил шунчалик яхши натижа бериши бу
хеч биримизга сир эмас. Шундай экан биз
педагоглар ўз касбимизга бўлган
маъсулиятни виждонан бажариб
болажонларга шундай яхши замон талабига
жавоб берадиган таълим – тарбия бера
олсакгина бола ривожланиши шунчалик
яхши ва пойдевор шунчалик мустахкам
бўлади. Ёш авлодни тарбиясида хар
биримиз жавобгармиз.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |