Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўҒрисида


§5. Мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштиришнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш



Download 40,44 Kb.
bet7/15
Sana21.02.2022
Hajmi40,44 Kb.
#50355
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15
Bog'liq
3-Вариант 1-савол

§5. Мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини молиялаштиришнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш
Сўнгги йилларда мактабгача таълимни бошқариш тизимида институционал ислоҳотлар амалга оширилди:
Вазирлик ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди;
замонавий бошқарув шаклларини жорий этиш мақсадида давлат мактабгача таълим муассасаларида Кузатув кенгашлари ташкил этилди;
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди, унинг асосий вазифалари мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, мактабгача таълим тизими ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини ҳамда Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштиришдан иборат;
Тошкент шаҳрининг учта туманида ҳамда Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида синов режимида жон бошига норматив молиялаштириш жорий этилмоқда;
давлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини рағбатлантириш мақсадида уларга қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилган.
Шу билан бирга, мактабгача таълимни бошқариш ва молиялаштириш тизимини янада такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирларни амалга оширишни тақозо этади, улар қаторида:
1) мактабгача таълим тизимида давлат талабларининг мониторинги ва уларга риоя этилишининг самарали механизмларини яратиш;
2) Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот беришнинг замонавий шаклларини жорий этиш, жамият ва бизнес билан ўзаро ҳамкорликда ортиқча маъмурий оворагарчиликларга барҳам бериш;
3) Вазирликнинг бошқарув жараёнига ишни режалаштириш ва ташкил қилишнинг замонавий инновацион усулларини, сифат менежменти тизимларини, аниқ натижаларга эришишга қаратилган мақсадли индикаторларни, ходимларни танлаб олиш, мотивация қилиш, ривожлантириш ва баҳолаш усулларини жорий этиш;
4) жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни, жумладан, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва усулларини жорий этиш;
5) мактабгача таълим муассасаларининг турлари, шакллари ва ихтисослаштирилганлигини ҳисобга олган ҳолда, бутун республика бўйича мактабгача таълимни жон бошига норматив молиялаштиришни изчил жорий этиш;
6) мактабгача таълим соҳасида бюджетдан молиялаштиришни бошқаришдаги янги ёндашув сифатида, мактабгача таълим муассасалари хизматларига давлат буюртмасини жорий этиш;
7) давлат мактабгача таълим муассасаларининг ишлашдан мақсадларини ҳамда товарлар ва хизматларни табиий кўринишда истеъмол қилишнинг оқилона меъёрларини ҳисобга олган ҳолда уларни молиялаштиришнинг янги нормативларини ишлаб чиқиш ҳисобига мактабгача таълим хизматларидан кенг аҳоли қатламлари фойдаланишини таъминлаш;
8) молиявий назорат, мактабгача таълим муассасалари томонидан бюджет қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва профилактикасини амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш;
9) мактабгача таълим тизимига хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш, улар иштирокидаги амалдаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш.

Download 40,44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish