IV БОБ. ПЕДАГОГИК ТАЖРИБА НАТИЖАЛАРИ
Педагогик тажриба бошланишига қадар олиб борилган тадқиқотлар (4.1-жадвал) шуни аниқлашга ёрдам бердики, иккала текширилувчилар гуруҳи мусобақаларда олишув олиб бориш воситаларининг қўлланилиш кўрсаткичлари бўйича деярли бир-биридан фарқ қилмайди. Шундай қилиб, мусобақаларда қайд қилинган қуйидаги кўрсаткичлар: қарши ҳужумларнинг ҳаддан ташқари катта ҳажмлари, уларнинг натижалилигининг пасайиши, жавоб қайтариш билан ҳимояланишларнинг қўлланилиш ҳажмларининг камайиши, пастдан зарба билан ҳужумларнинг қўлланилиш ҳажмларининг камайиши назорат гуруҳи учун ҳам, тажриба гуруҳи учун ҳам хос бўлиб, бу текширилган спортчиларда сайланмалар маълумотларининг ўхшашлигини тасдиқлашга имкон беради.
Зарба беришга таҳдид солиб яқинлашишига ҳужум ва чекинишларни иккита финтли жавоб ҳужуми билан эркин алмашлаган ҳолда амалга оширди. Бундай машқлар “берилган вазиятда ўзаро алмашинувчан ҳаракатларни эркин алмашлаш” методикасидан фойдаланиб қўлланилади. Ундан ташқари, “мустақил танлаш ва сўз орқали спортчига ҳаракатларни қўллашга кўрсатма бериш” методикаси асосида дастлаб тайёргарлик ҳаракатларидан фойдаланилгандан кейин пастдан зарба билан ҳужумлар амалга оширилди. Ўз навбатида, “олишувда ҳаракатларнинг мумкин бўлган таркиби ва кетма-кетлиги билан тактик сюжетларни моделлаштириш” методикаси ҳисобига зарба беришга таҳдид солиб ёлғондан ҳужумлардан кейин бажариладиган пастдан зарба билан такрорий ҳужумларни қўллаш учун шароит яратилди.
Рақибнинг ҳимояланиш ҳаракатларини айланиб ўтиб зарба бериш секторини танлашда идрок этишнинг ихтисослашганлик даражасини ошириш учун “ҳаракатларни танлашда ва қўллашда идеомотор тасаввурларни қийинлаштириш” методикасидан фойдаланилди.
Пастдан зарба билан ҳужумларни такомиллаштириш уларни рақиб томонидан чалғитиш (қарши ҳужум ёки жавоб билан ҳимояланиш кўринишида) юзага келган вазиятларда узоқ масофалардан туриб бажаришда “реакция қилишларни ихтисослаштиришда муқобил ҳаракатларнинг уйғунлиги” методикасидан фойдаланишни тақозо этди. Юзага келган вазиятларда, шунингдек, жавоб қайтаришларга қаршилик кўрсатиш зарурати пайдо бўлганда қаршиловчи зарбалардан фойдаланиш ҳажмларини ошириш вазифалари ҳал этилди.
Машғулот жангларида мураббийнинг пастдан зарба билан ҳужумларни қўллашга бўлган кўрсатмаларидан фойдаланилди, уларнинг натижалилиги эса очколи коэффициент билан рағбатлантирилди.
“Блок” ёрдамида ва “оғиш” билан ҳимояланишлар ҳажмларини ошириш учун машғулот таъсирлари схемаси ишлаб чиқилган бўлиб, у қуйидаги машқларни ўз ичига олди: бошга ва гавдага тўғридан ҳамда ёндан серияли зарбаларга қарши “блок” ва “шўнғишлар” ёрдамида ҳимояланишларни қўллаш.
Педагогик тажриба қатнашчиларининг унинг бошланишидаги ҳамда у тугагандан кейинги кўрсаткичлари динамикасини тасвирлаб берувчи 4.2-жадвалда баён қилинган материаллар таҳлили асосий текширилган параметрлар бўйича ишончли ижобий ўзгаришлар мавжудлигини кўрсатади. Қарши ҳужумларнинг ошириб юборилган ҳажмларигина бундан мустасно. Уларнинг қўлланилиши мусобақалар жараёнида, гарчи баъзи ижобий динамикани қайд қилиш мумкин бўлса-да, статистик ишончли даражада пасаймади. Бунинг устига, ҳар хил тик туриш вариантлари қўлланилишининг оптимал вариантларига эришилмади. Улар машғулот жангларида бокс олишувларини олиб боришнинг қўлланиладиган тайёргарлик воситалари таркиби орасида анча асослаб берилган ҳисобланади. Чамаси, ёш боксчиларга мусобақаларда қатнашиш тажрибаси ҳали етишмайди, чунки мусобақа шароитларида жангларнинг юқори психик зўриқишлилиги ўта тез тактик қарорларни қабул қилиш жараёнини тўлалигича назорат қилишга имкон бермайди, бу жангнинг бундай ҳаракатлар учун мос келмаган паллаларида рақибидан илгарилаб зарба беришга уринишларда ифодаланади. Олишувда ҳар хил тик туришлар вариантларининг қўлланилиши тўғрисидаги маълумотларни баҳолашда уларнинг мусобақа шароитларидаги камайиб кетган ҳажмларини, шунингдек, масофавий ва ўйин йўналишидаги тайёргарлик ҳаракатларидан номувофиқ ҳолда фойдаланиш, шунингдек, спортчиларнинг чалғитувчи омилларга бўлган бардошлилигининг паст даражада эканлигини қайд қилиб ўтиш мумкин.
Қолган параметрлар бўйича ижобий ўзгаришлар аниқланди (P<0,05). Улар педагогик тажриба вазифаларини амалга оширишда методик жиҳатдан тўғри ёндашилганлигидан далолат беради.
Педагогик тажрибадан олдин ва кейин олинган назорат гуруҳи ичидаги кўрсаткичлар динамикаси шундай хулоса қилишга имкон берадики, текширилаётган параметрлар бўйича ишончли қийматлар аниқланмади (4.3-жадвал). Ўз навбатида, тажриба гуруҳи спортчиларда (4.4 -жадвал) мусобақаларда қарши ҳужумларнинг қўлланилиш ҳажмларининг камайишига, шунингдек, пастдан зарба билан бажариладиган ҳужумлар натижалилигининг ошишига (гарчи у 50%га етган бўлса ҳам) эришиб бўлмади. Қолган параметрлар статистик жиҳатдан аҳамиятли даражада ижобий ўзгаришлар билан ажралиб туради. Шуни яна таъкидлаш жоизки, тажриба гуруҳи қатнашчилари орасида олинган маълумотларга кўра, педагогик тажриба натижасида тик туришларнинг ҳар хил вариантларидан фойдаланиш кўрсаткичларида ижобий ўзгаришларга эришилди.
Демак, ёш боксчиларнинг расмий мусобақалардаги ҳаракатлар таркибини оптималлаштириш мақсадида қўлланилган техник-тактик такомиллаштириш методлари тик туришларнинг ҳар хил вариантлари қўлланилиш ҳажмларининг камайишини тўхтатиб қолишга имкон берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |