Бугун Янгиариқ тумани 20-сон мактабида Ангиариқ МФЙ ахолиси билан “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилди.
Тадбирда "ЎЗЛИДЕП” партияси депутати Р. Ражапова томонидан иштирокчиларга умумхалқ муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасида таклиф этилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳияти тўлиқ тушунтириб ўтилди. Шунингдек иштирокчиларнинг барча қизиқтирган саволларига тўлақонли жавоблар берилди.