Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
 
 
 
 
1
Реестр действующих лицензий на право осуществления страховой деятельности страховщиков и страховых 
брокеров.https://www.mf.uz/med
ia/file/insurance/license/license2020_01_10.pdf 
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги “Ўзбекинвест” экспорт
-
импорт 
миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги 46
-
сон 
қарори
. // https://lex.uz/ru/docs/4718939. 


161 
1-
жадвал

2019 йилда акциядорлик жамияти шаклида тузилган суғурта 
компаниялари томонидан тўпланган суғурта мукофотлари ва амалга
 
оширилган суғурта тўловлари тўғрисида маълумот
1
 
т/р
 
Суғурта 
компаниялари
 
Суғурта 
мукофотлари 
(млрд.сўм)
 
Жамига 
нисбатан 
фоизда
 
Суғурта 
тўловлари 
(млрд.сўм)
 
Жамига 
нисбатан 
фоизда
 
1. 
Ўзагросуғурта
252,6 
45,1 
97,6 
61,6 
2. 
Кафолат
150,7 
26,9 
33,9 
21,4 
3. 
Алском
48,5 
8,6 
8,2 
5,2 
4. 
Капитал суғурта
46,5 
8,3 
14,1 
8,9 
5. 
Инго
-
Узбекистан
35,3 
6,3 
2,7 
1,7 
6. 
Универсал
-
Суғурта
26,8 
4,8 
1,9 
1,2 
Ҳаммаси
560,4 
100,0 
158,4 
100 
Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019 йилда акциядорлик 
жамияти шаклида тузилган суғурта компаниялари томонидан жами
560,4 
млрд.сўм миқдорида суғурта мукофотлари тўпланган бўлиб, унинг
72 фоизи ёки 
403,3 млрд.сўми давлат иштирокида тузилган суғурта компаниялари –
“Ўзагросуғурта” ва “Кафолат” суғурта компаниялари ҳиссасига тўғри келган. 
Бунинг асосий сабаби шундаки, ушбу компаниялар бошқа суғурта 
компанияларига нисбатан анча рақобат устунлигига эга. Яъни, иккала компания 
ҳам
давлат инвестиция дастурлари ҳамда бошқа давлат, тармоқ ва худудий 
ижтимоий
-
иқтисодий ривожланиш дастурлари доирасида амалга оширилаётган 
лойиҳаларда иштирок этади. Бундан ташқари, “Ўзагросуғурта” ва “Кафолат” 
суғурта компанияларининг республиканинг барча худудларида, жумладан, 
қишлоқ
туманларида бўлимлари фаолият кўрсатади. Бошқа компаниялар эса 
иккала компанияда мавжуд бўлган географик салоҳиятга эга эмас.
Таҳлил этилаётган йилда акциядорлик жамияти шаклида тузилган суғурта 
компаниялари томонидан жами 158,4 млрд.сўм миқдорида суғурта тўловлари 
амалга оширилган. Ушбу кўрсаткич келиб тушган суғурта мукофотларининг 
28,3 фоизини ташкил этган. Суғурта назарияси ва амалиётида буни зарарлилик 
кўрсаткичи, хорижий мамлакатлар тажрибасида эса андеррайтерлик натижаси 
деб атайди. Жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2019 йилда энг кўп 
миқдордаги суғурта тўловлари “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти 
томонидан амалга оширилган. Ушбу компаниянинг жами суғурта тўловлари 
ҳажмидаги
улуши 61,6 фоизни ташкил этган.
Суғурта компаниялари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий 
этилиши, ўз навбатида, корпоратив бошқарув тизимининг масъулиятини янада 
оширади. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, суғурта фаолиятини 
рақамлаштириш йирик миқдорда инвестиция киритишни талаб этади. Чунки, 
суғурта компаниясининг барча жабҳаларини, хусусан, суғурта хизматларини 
кўрсатишдан тортиб то суғурта даъволарини тартибга солишгача бўлган 
жараённи электрон форматга ўтказиш, маълумотларни қабул қилиш ва уларни 
1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида муаллиф томонилан тузилган.


162 
қайта
ишлаш соҳанинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган дастурий 
маҳсулотларни ишлаб чиқиш ёки харид қилиш заруриятини кун тартибига қўяди. 
Бунда корпоратив бошқарув субъектлари бўлган акциядорлар қўшимча 
инвестиция маблағларини киритиши ёки ушбу маблағларни ташқаридан жалб 
этиш чораларини кўришлари лозим.
Рақамли иқтисодиёт шароитида суғурта компанияларида корпоратив 
бошқарув тизими анча самарали фаолият кўрсатиш имкониятига эга бўлади. 
Суғурта соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, айтарли барча ишларни 
инсон омили иштирокисиз амалга ошириш учун шарт
-
шароит яратади. Бу ўз 
навбатида, бир томондан, суғурта маҳсулоти истеъмолчилари учун
катта 
қулайлик
тўғдиради. Яъни, мижознинг суғурта полисини харид қилиш учун 
суғурта компанияси офисига бориш ва ҳужжатларни расмийлаштириш вақтини, 
бинобарин, 
харажатларини 
тежайди. 
Иккинчи 
томондан, 
суғурта 
операцияларини рақамли платформага ўтказиш, суғурта хизматларини кўрсатиш 
самарадорлигини оширади ва харажатларни қисқартиради. Бу ҳолат, суғурта 
компаниясининг фойда ҳажмини ошишига ва акциядорларга тўланадиган 
дивидендлар миқдорини кўпайишига олиб келади.
Юқорида баён этилганларга якун ясаб хулоса қилиш мумкинки, суғурта 
соҳасида “ақлли” ва бошқа истиқболли технологияларни, шунингдек, катта 
ҳажмдаги
маълумотларни қайта ишловчи технологияларни жорий этиш суғурта 
фаолиятининг янада равнақ топишига, корпоратив бошқарув тизимининг 
такомиллашувига ва мамлакат ижтимоий
-
иқтисодий ривожланишида унинг 
аҳамиятини ошишига хизмат қилади, деган умиддамиз.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish