Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet421/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   417   418   419   420   421   422   423   424   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

Рақамли иқтисодиёт
бу нолдан бошлаб яратилиши лозим бўлган 
қандайдир
бошқача иқтисодиёт эмас. Бу янги технологиялар, платформалар ва 
бизнес моделлари яратиш ва уларни кундалик ҳаётга жорий этиш орқали мавжуд 
иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир
Рақамли иқтисодиётнинг тадбиркорликни ривожлантиришда қуйидаги 
асосий белгилари мавжуд :

юқори даражада автоматлаштирилганлик
-
Бунда фаолият юритаётган 
субъектнинг фаолиятида камхаражатлиликни таъминлаб бериши, фаолиятда 
хатоликни минималлаштирилиши ва фаолиятдаги барча тегишли секторларнинг
ўз вақтида аниқ вазифаларини бажарилишини таъминлаши. 

электрон 
ҳужжат 
алмашинуви

Вақтни 
ва 
харажатларнини 
қисқартирилишини таъминлаши.

бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон интеграциялашуви
-
Тизимда Инсон фактори натижасида йўл қўйлган хатоликларни бартараф 
этишини таъминлаши 

маълумотлар электрон базалари

Аниқ ва тўғри оператив қарорларни қабул 
қилишни таъминлаши

CRM (мижозлар билан ўзаро муносабат тизими) мавжудлиги
-
хар бир 
мижозга индивидуал ёндашиш имконини вужудга келтиришни таъминлаши 
кабиларидир. 
Рақамли 
иқтисодиётнинг 
тадбиркорликни 
ривожлантиришда 
афзалликларни: 
1. Тўловлар учун харажатлар камаяди (масалан, банкка бориш учун йўлкира 
ва бошқа ресурслар тежалади).
2. Товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ва тезроқ маълумот олинади.
3. Рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш 
имкониятлари катта.
4. Фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар ва хизматлар 
жадал такомиллаштирилади.
5. Тезроқ, сифатлироқ, қулайроқ.
Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бизга нима беради?
Рақамли иқтисодиёт инсонларнинг турмуш даражасини сезиларли даражада 
оширади, бу унинг асосий фойдасидир.
Рақамли иқтисодиёт коррупция ва “қора иқтисодиёт”нинг асосий 
кушандасидир. 
Чунки, рақамлар ҳамма нарсани муҳрлайди, хотирада сақлайди, керак 
пайтда маълумотларни тез тақдим этади. 


917 
Бундай шароитда бирон маълумотни яшириш, яширин битимлар тузиш, у 
ёки бу фаолият ҳақида тўлиқ ахборот бермасликнинг иложи йўқ, компьютер 
ҳаммасини намоён қилиб қўяди. 
Маълумотлар кўплиги ва тизимлилиги ёлғон ва қинғир ишларга йўл 
бермайди, чунки тизимни алдаш имконсиз. 
Натижада “нолегал
пулларни” ювиш, маблағларни ўғирлаш, самарасиз ва 
мақсадсиз сарфлаш, ошириб ё яшириб кўрсатиш имкони қолмайди. Бу эса 
иқтисодиётга легал маблағлар оқимини оширади, солиқлар ўз вақтида ва тўғри 
тўланади, бюджет тақсимоти очиқ бўлади, ижтимоий соҳага йўналтирилган 
маблағлар ўғирланмайди, мактаблар, касалхоналар, йўлларга ажратилган пуллар 
тўлиқ етиб боради ва ҳоказо.
Давлатнинг рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йўлини танлаганлиги 
ахборот технологиялари соҳасида ва умуман, электрон ҳужжатлар айланмаси 
соҳасида янги йўналишлар очиб беради. 
“Рақамли технологиялар” томон бурилишга бутун жаҳон интернет тармоғи 
ва сифатли алоқанинг ривожланиши сабабчи бўлди
.
Юқорида келтирилган қулайликлар кутилган самарани бериши учун 
аввалом бор бугунги кунда камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни 
ривожлантиришда мавжуд бўлган муаммолар бартараф этилмас экан рақамли 
иқтисодиётнинг ўзи кутилган натижани бермаслиги мумкин
.
Хўш, камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорликни ривожлантиришда 
мавжуд бўлган қандай муаммоларни бартараф этиш лозим?
Ушбу саволга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётни 
ривожлантири
ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатини тубдан 
янгилаш чора
-
тадбирлари тўғрисидаги”ги Фармонида аниқ кўрсатилган. Булар 
қуйидагилар:
биринчидан
,
макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий ўсиш мақсадлари ва 
таркибий ислоҳотлар ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш, шунингдек, ташқи 
ва ички омиллар таъсирида юзага келадиган иқтисодий циклларни 
бошқаришнинг замонавий прогнозлаштириш моделларига асосланган самарали 
тизими ва механизмларини жорий этиш жараёни кечикмоқда;
иккинчидан
,
камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора
-
тадбирларни 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича яхлит тизим ва мувофиқлаштирувчи 
давлат органи, меъёрий
-
ҳуқуқий база, мезонлар ва баҳолаш услубиётининг 
мавжуд эмаслиги, шунингдек, ушбу йўналишдаги ижтимоий қўллаб
-
қувватлаш 
ва тадбиркорликка жалб қилиш вазифаларининг аниқ ажратиб олинмаганлиги 
сабабли тегишли аҳоли гуруҳлари билан амалга оширилаётган ишларнинг 
самарадорлиги паст даражада қолмоқда;
учинчидан
,
ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш бўйича аниқ 
ёндашув ва тамойиллар тўлиқ шакллантирилмаган, иқтисодиётнинг ҳудудий ва 
тармоқ
ривожланиши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таъминланмасдан ҳамда 
ҳудудларни ривожлантиришдаги мавжуд салоҳият ва «нисбий устунлик» 
мезонларидан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқариш кучларини 
жойлаштиришда инсон капитали ва демографик омиллар инобатга олинмасдан 
қолмоқда;


918 
тўртинчидан
,
мамлакатда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришнинг аниқ 
ёндашувларини белгилаб олиш, тадбиркорликни молиявий ва номолиявий 
қўллаб
-
қувватлашнинг 
мақсадга 
йўналтирилган, 
айниқса, 
аҳолини 
тадбиркорликка ўқитиш ва касбга ўргатиш ишларини тизимлаштириш, шу 
жумладан барча дастурлар ҳисобидан ажратилаётган маблағларнинг сарфланиш 
самарадорлигини 
баҳолаш 
ишларини 
ташкил 
этишда 
камчиликлар 
кузатилмоқда;
бешинчидан,
мамлакат саноатини ривожлантиришнинг фундаментал 
драйверлари ҳисобланган соҳаларда меҳнат унумдорлигини ошириш, соҳанинг 
рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича аниқ механизм ва дастакларга 
асосланган ягона индустриал сиёсат ва стратегия ишлаб чиқилмаган, шунингдек, 
мазкур жараёнда техник регламентларни замон талабларидан келиб чиқиб 
янгилаш ва самарали фойдаланиш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаган.
Юқорида келтирилган муаммоларнинг бартараф этилиши тадбиркорлик ва 
рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда, бунинг натижасида камбағалликни 
қисқартириш йўлида қўйилган катта қадам бўлади деб ҳисобласак асло 
адашмаймиз.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   417   418   419   420   421   422   423   424   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish