Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet280/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” 
деб атамадилар

Жумладан: ...Албатта, рақамли иқтисодиётни шакллантириш керакли 


590 
инфратузилма, кўп маблағ ва меҳнат ресурсларини талаб этишини жуда яхши 
биламиз. Бироқ, қанчалик қийин бўлмасин, бу ишга бугун киришмасак, қачон 
киришамиз?! Эртага жуда кеч бўлади. Шу боис, рақамли иқтисодиётга фаол 
ўтиш –
келгуси 5 йилдаги энг устувор вазифаларимиздан бири бўлади
1
... 
Айни дамда кўпгина банклар ўз хизматларини рақамли каналлар орқали 
кўрсатмоқда. Бу банкларнинг инфратузилмаси рақамли банк тизимига ўтиш 
учун оптималлаштирилган
ҳолда олиб боришини талаб қилади. Ўзи рақамли 
трансформациялаш деб
-
рақамли технологияларни қўллаш асносида мавжуд 
бизнес
-
моделларни такомиллаштириш, шунингдек фаолият самарадорлигини 
оширишга тушунилади
2

Бу каби банклар сони кундан кунга ошиб бормоқда улар 
ўз офисилари ва банкоматларига эга бўлмаган банклар ҳисобланади. Бу борада 
улар ананавий банкларга қараганда яхшироқ фаолият кўрсатишаяпди ва ўз 
мижозларига кенг турдаги хизматлар ва қўшимча номолиявий хизматлар 
кўрсатиш билан уларни янада кенгроқ жалб қилиб, банк хизматларига бўлган 
хохиш истагларини чуқурроқ ўрганишаябди
3

“Nafin” банки Мексикада давлат тасарруфидаги молиявий институт 
ҳисобланади. Мазкур банкнинг 2001 йилдаги факторинг улуши Мексика бўйича 
2% ни ташкил қилган бўлса, 2004 йилда факторинг амалиёти тўлиқ электрон 
шаклга ўтгандан сўнг бу кўрсаткич 60% га ошган
4
. 2009 йилга келиб бу 
программада 700 дан ошиқ йирик банк мижозлари қатнашган бўлиб улардан 
36% давлат секторидаги корхоналар бўлса қолган 64% хусусий сектор вакиллари 
бўлган. Умуман олганда 2001 йилдан то 2013 йилгача бўлган даврда 
$24 млрд.доллардан ортиқ электрон факторинг операциялари мазкур банк 
томонидан амалга оширилган
5

Банк хизматлари бозорини кенгайиши шу жумладан факторинг 
хизматларини ривожланиши бу банк секторинг трансформациялаш жараёнига 
ўтиш даврига тўғри келмоқда. Ҳозирги вақтда факторинг хизматлари 
ривожланиб замонавий технологиялар ёрдамида факторинг компаниялари, 
тижорат банклари ва “Финтех
-
компаниялари” ёрдамида амалга оширилмоқда. 
Мамлакатимизда бу жараёнга ҳозирги вақтда тўла қонли ўтилмаганлиги банк
-
молия институтларимиз олдида кенг қамровли ислоҳотларни амалга 
оширишидан далолат бермоқда.
Изланишларимиз
 
давомида тижорат банкларининг трансформациялаш 
жараёнида факторингни роли бўйича изланишлар олиб борган
ва
ўз 
мақолаларида акс еттирган олимлар фикрларини ҳам ўргандик. Жумладан: 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Оий Мажлисга Мурожаатномаси “Халқ сўзи” 
2020 йил 25 январь № 19 
2
Кощеев В.А., Цветков Ю.А.,
(2018). 
“Цифровая трансформация банковского сектора”
электорнный ресурс: 
https://cyberleninka.ru/article/n/tsifrovaya-transformatsiya-bankovskogo-sektora  
3
Россия Федерациясида Тинькофф банки бунга мисол бўла олади. Зеро бу банкнинг биронта офис ё шахобчаси 
мавжуд эмас хамма операциялар масофавий амалга оширилади. Ҳозирги вақтда бу банк мижозлари сони 10 млн 
га етган. ( 
https://www.tinkoff.ru/) 
4
L. Klapper (2005) “The Role of Factoring for Financing Small and Medium Enterprises” World Bank Policy Research 
Working Paper 3593, May 2005
5
J. C. Moreno-
Brid, E. P. Caldentey and others. (2017) “Changing Challenges in the Modernization of Development 
Banks in Latin America: The case of Nacional Financiera, Mexico’s key Development Bank” 
https://www.networkideas.org/wp-content/uploads/2017/05/02_2017.pdf  


591 
Ермоленко О.М ўзининг мақоласида тижорат банкларининг рақобатбардошлиги 
даражасини ошириш, хизмат кўрсатиш кўламини кўпайтириш ва бунга қўшимча 
равишда факторинг хизматларини ҳам ривожлантиришни таъкидлаб ўтган
1
. Яна 
шуни айтиб ўтиш керакки муаллиф ўз мақоласида молиявий глобализациялашув 
жараёнида турли хил иқтисодий инқирозлар юз бериши жараёнида тижорат 
банклари томонидан бериладиган кредитлар шартларини мураккаблашиб 
бориши билан факторинг хизматлари ролини кенгайтириш кераклигини 
таъкидлаган.
Ҳозирги кунда рақамли трансформациялаш тижорат банкларини 
харажатларини 10
-
15% камайтиришини, катта рақамлар (биг дата) технологияси 
кредит бериш асносида ҳар бир мижознинг максимал даражада ўрганишни ва 
даромадларнинг асосий қисми нобанк хизматлари орқали келади
2
. Шу ўринда 
айтишимиз жоизки нобанк хизматлар деганда факторинг амалиёти ҳам киради.
Banner N., ўзининг мақоласида факторинг трансформациялаш жараёнида 
аллақачон мобил телефонлар орқали онлайн тизимга ўтганини таъкидлаган 
бўлса у ўз фикрини давом еттириб: факторинг амалиётида иштирок этадиган 
банк, мол етказиб берувчи ва харидор (дебитор) ўртасидаги муносабатларни 
ижобий ва салбий томонларни ҳам таҳлил қилган
3
.
T.Filipova 
ўзининг 
мақоласида 
электорон 
факторинг 
тизимини 
автоматлаштирилган онлайн платформанинг умумий системаси деб қабул 
қилишни
таъкидлаган
4
. Бунда асосий эътибор дебиторлик қарзларини ундириш 
жараёнида бухгалтерия ҳисоботи ва ҳужжатлар тўпламини минимумга 
қисқартириш
ва энг асосийси маъмурий харажатларни қисқартириш 
кераглигини айтиб ўтган.
R.Pillai, P.
Zaterli, ўзларининг мақоласида факторингни замонавий ҳолатини 
таҳлил қилганлар
5
. Жумладан: пул оқимлари ва ҳисоб
-
китобларнинг электрон 
тарзда бажарилиши, харидлар тўғрисидаги маълумотлар рақамлашган сари 
факторинг амалиёти кичик ва ўрта бизнесда ҳам қўллаш имкони мавжудлигини 
таъкидлаб ўтилган. Яъни муаллифлар рақамли иқтисодиётга ўтиш асносида қуйи 
биснес вакиллари ҳам факторинг хизматларидан кенг фойдаланишига урғу 
берганлар.
Ўрганилган адабиётлардан хулоса қиладиган бўлсак: факторинг амалиётини 
трансформациялаш жараёнида электрон платформага ўтиши факторинг 
шартномаси қатнашувчилари учун бир қатор қулайликлар яратади. Жумладан: 
ҳужжатлар
алмашинуви, юзма
-
юз музокаралар ва унга кетадиган вақт ва 
1
Ермоленко О.М., (2015). “Тенденции и преспективы развития факторинговых услуг в условиях трансформации 
банковского сектора”, электорнный ресурс: 
http://naukarus.com/suschnost-problemy-i-perspektivy-faktoringovogo-
finansirovaniya-v-rossii-v-2015-god 
2
Макаренко
Г. (2019). “Как инновация изменят банковскую отрасль Роcсии” электронный ресурс: 
https://trends.rbc.ru/trends/innovation/5d63fd8f9a7947e067daea90  
3
Banner N. (2016).“Fintech Factoring: The World’s Oldest Method of Finance Goes Online”., electronic resource

https://www.abfjournal.com/%3Fpost_type%3Darticles%26p%3D47106 

Filipova.T. (2017). “Current trends in the development of factoring in Bulgaria” 
electronic resource: 
https://conf.ztu.edu.ua/wp-content/uploads/2017/01/309.pdf 
5
Pillai R., Zaterli P. (2017). 

4 Next-Gen Fintech Models Bringing the Small Business Credit Gap

., electronic resource: 
https://www.cgap.org/blog/4-next-gen-fintech-models-bridging-small-business-credit-gap


592 
харажатлар қисқаради, энг муҳими бу каби инновацион платформалар 
хавсизлиги билан ананавий факторинг амалиётидан мақбулроқ ҳисобланади.
Рақобат даражасини ошиши тижорат банкларида хизматлар кўламини 
кенгайишига олиб келади. Тижорат банкларида факторинг хизматларини 
ривожланиши нафақат банклар балки корхона ва ташкилотларга ҳам фойдали 
ҳисобланади

Банкларни трансформациялаш бу
-
рақобатни кучайтиради ва тижорат 
банклари ўртасида хизмат кўрсатиш бўйича талаб ва таклифни мослашишига 
ундайди, бошқа томондан рақобат қилишдаги устунлиг уларнинг молиявий 
ҳолатига
ҳам таъсир қилади. Бу борада сотувчилар учун асосий факторлар: 
ресурслар ва харажатларни қисқартириш, маҳсулотларни дифференциациялаш, 
тижорат банклари учун бу платформада битимлар
хавсизлигини кафолатлаб 
томонлар ўртасидаги тўғридан
-
тўғри электрон алоқа тизимини ўрнатишга 
бўлган комплекс чора
-
тадбирлардир.
Ҳозирги
вақтда анънавий факторинг амалиётидан кўра дунё тажрибасида 
электрон факторинг амалиёти оммалашмоқда.
Электорон факторинг платформасида битта операцияга кетадиган вақт 80 
кунни ташкил қилади. Қўйидаги расмда факторинг амалиётини электрон шаклда 
бажариш босқичларини кўриш мумкин: (1
-
расм).

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   276   277   278   279   280   281   282   283   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish