Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ АЙЛАНМА АКТИВЛАРИНИ



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ АЙЛАНМА АКТИВЛАРИНИ
 
БОШҚАРИШНИНГ ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТЛАР ТАЖРИБАСИ 
ТАҲЛИЛИ
 
 
Суванова Д.Д. –
 
мустақил изланувчи
 
 
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва саноат 4.0 концепциясини амалга 
ошириш жараёнларида акциядорлик жамиятларининг айланма активларидан 
самарали фойдаланиш ва уни бошқариш муҳим вазифалардан биридир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 январдаги 
мурожатномасида “...биз Ўзбекистонни ривожланган мамлакатга айлантиришни 
мақсад
қилиб
қўйган
эканмиз, бунга фақат жадал ислоҳотлар, илм
-
маърифат ва 
инновация билан эриша оламиз” деган вазифани қўйдилар. Иқтисодиётнинг 
барча тармоқларида бундай вазифани бажариш учун илм
-
фанга ва инновацион 
яратишларга
ҳамда
ривожланган
хорижий мамлакатларнинг бу соҳадаги 
тажрибасини ўрганиш, халқаро ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш 
концепциясини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ишлаб чиқариш 
жараёнларини саноат
-
4.0 концепцияси шароитларида бошқариш бу 
бошқарувнинг интеграциялашган ва инновацион ёндашувга асосланган тизими 
бўлиб, у жамият бошқаруви учун зарур ахборотлар ва материалларга асосланиб, 
ишлаб чиқариш циклини қисқартириш, унга рақамли технологияларни жалб 
қилиш
орқали
меҳнат унумдорлигини янада ошириш, саноат 4.0 конценциясини 
жорий қилиш натижасида харажатларни қисқартириш, янги иш ўринларини 
ташкил қилиш, турли қарама
-
қаршиликларни камайтириш, жамиятнинг 
самарадорлигини таъминловчи ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва 
кўрсатилаётган хизматларнинг таннархларини камайтиришга қаратилгандир.
Бугунги кунда саноат 4.0 концепцияси шароитида акциядорлик 
жамиятларида хом
-
ашё ва материалларга бўлган талабни
аниқлашда, ишлаб 
чиқариш ресурсларидан фойдаланишни ва жамиятнинг заҳираларини 
бошқаришда бозор иқтисодиёти шароитларида ривожланиб келаётган 
мамлакатлар тажрибасида муҳим ўринни эгаллаб келаётган, АҚШнинг 
акциядорлик жамиятларида ишлаб чиқариш ва унинг заҳираларини назорат 
қиладиган
жамият (American Production and Inventory Control Society (APICS)) 
томонидан ишлаб чиқилган ва хозирги кунда ушбу ташкилот томонидан қўллаб 
қувватланиб
келинаётган MRP II (Manufacturing Resource Planning) стандарт 
моделидир. Бу стандарт модели APICS ташкилоти томонидан доимий ишлаб 
чиқариш тизими учун аҳборотларга зарур талабларнинг мажмуасини 


128 
ифодалайдиган 
«MRP II Standart System» 
ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу моделдан 
АҚШдаги ва Европадаги ривожланган давлатлардан Германия, Франция, Белгия 
ва бошқа давлатлардаги йирик компаниялар ўз фаолиятини, шунингдек айланма 
активларни характерловчи кўрсаткичларни режалаштириш ва улардан самарали
фойдаланишни бошқаришда қўллаб келинмоқда.
MRP II 

бу акциядорлик жамиятларининг самарали фаолияти учун 
амалиётда текширилган, доимо қўлланилиб келинаётган, илмий ва амалий 
аҳамиятга эга бўлган бошқарув ва назоратнинг тамойиллари ва усуллари 
мажмуасидир
1
. MRP II Standart System модели қўйидаги 16 гуруҳ
функция 
тизимидан иборат: 
1. Sales and Operation Planning (
Ишлаб
чиқариш
ва
сотишни
режалаштириш
). 
2. Demand Management (
Маҳсулот
ва
хизматларга
бўлган
талабни
бошқариш
). 
3. Master Production Scheduling (
Ишлаб
чиқариш
режасини
тузиш
). 
4. 
Material 
Requirement 
Planning 
(
Хом
-
ашё
ва
материалларни
режалаштириш
). 
5. Bill of Materials (
Маҳсулот
ва
хизматлар
спецификасини
ишлаб
чиқиш
). 
6. Inventory Transaction Subsystem (
Жамият
омбори
фаолиятини
бошқариш
). 
7. Scheduled Receipts Subsystem (
Хом
-
ашё
таъминоти
режасини
тузиш
). 
8. Shop Flow Control (
Ишлаб
чиқаришнинг
даражаларини
бошқариш
). 
9. Capacity Requirement Planning (
Ишлаб
чиқариш
қувватларини
режалаштириш
). 
10. Input /output control (
Хом
-
ашё
ва
тайёр
маҳсулотлар
ва
хизматларнинг
кириш
ва
чиқишини
назорат
қилиш
). 
11. Purchasing (
Ишлаб
чиқариш
жараёнини
моддий
техник
таъминлаш
). 
12. Distribution Resource Planning (
Ресурслар
тақсимотини
режалаштириш
). 
13. Tooling Planning and Control (
Ишлаб
чиқариш
жараёнларини
режалаштириш
ва
унинг
назоратини
амалга
ошириш
).
14. Financial Planning (
Жамиятнинг
молиявий
ресурсларини
бошқариш
). 
15. Simulation (
Ишлаб
чиқариш
ва
хизмат
кўрсатиш
жараёнларини
моделлаштириш
). 
16. Performance Measurement (
Акциядорлик
жамиятининг
хўжалик
фаолиятига
баҳо
бериш
).
Ушбу
интеграциялашган
MRP II тизим стандарт моделининг
акциядорлик
жамиятларининг
айланма
активларини
бошқаришда
қўйидаги
натижаларга
эришишга
олиб
келади
2
:
1. 
Акциядорлик
жамиятининг
умумий
ва
алоҳида
аниқ
ресурсларнинг
турлари

истеъмолчилардан
тушган
аризаларнинг
алоҳида
ассортименти
бўйича
хажми

бу
борадаги
режаларнинг
бажарилишини
ва
бошқа
ахборотларни
олиш

2. 
Жорий
ахборотларга
асосланиб
узоқ

қисқа
ва
аниқлаштирилган
режа
кўрсаткичларини
корректировка
қилиш
;
1
MRP II (manufacturing Resource Planning) // Gartner IT Glossary., 2018. 
2
Вальднер

Жан
-
Батист
, CIM: Principles of Computer-Integrated Manufacturing, John Wiley & Sons, 1992. 


129 
3. 
Ишлаб
чиқариш
ва
материал
ҳолдаги
моддий
бойликларни
оптималлаштириш
вазифасини
хал
қилишни
ва
акциядорлик
жамиятининг
омборхонасидаги
товар
-
моддий
бойликлар
заҳиралари
хажмини
аниқ
камайтиришга

4. 
Истеъмолчиларнинг
этиёжини
тўлиқ
қондириш
учун
мавжуд
ресурсларнинг
барча
турларидан
самарали
фойдаланишни
оптималлаштириш
ва
умумий
ишлаб
чиқариш
жараёнлари
устидан
назорат
ва
режалаштиришга

5. 
Шартномалар
шартларини
тўлиқ

ўз
вақтида
ва
сифатли
бажаришни
таъминлаш
жараёнларини
автоматлаштиришга

6. 
Умуман
акциядорлик
жамиятининг
молиявий
холатини
тўлиқ
акс
эттиришга

ноишлаб
чиқариш
харажатларини
йириқ
хажмда
қисқартиришга

7. 
Инвестиция
сиёсатини

ишлаб
чиқариш
ва
ахборотлар
технологиясини
химоя
қилишга
ва
акциядорлик
жамиятининг
аниқ
инвестицион
сиёсатини
поғоналарга
бўлиб
амалга
оширишга
имконият
яратиб
беради

Бугнги кунга келиб, ушбу моделни АҚШнинг Бостон шаҳридаги АМР 
(Advanced Manufacturing Research) гуруҳи 
- COMMS (Customer 

Orinted 
Manufacturing Management System) харидорлашган ишлаб чиқариш тизимини 
бошқариш ва
Коннектикут штатидаги Gartner Group ERP (Enterprise Resource 
Planning) гуруҳи томонидан эса жамият ресурсларини бошқаришнинг янги 
такомиллаштирилган тизимини таклиф қилишмоқда. Бу эса ўз навбатида 
акциядорлик жамиятлари томонидан уларнинг айланма активларини самарали 
бошқаришни таъминлаши кутилмоқда.
Бундан ташқари хорижиий давлатларининг молиявий менежмент 
амалиётида акциядорлик жамиятларининг умумий айланма активлари ва 
алоҳида пул активларининг қолдиғини аниқлашда турли усуллардан, 
шунингдек, “Иқтисодий асосланган заказ хажми” “ЕОQ” моделидан
(Economic 
Ordering Quantity model), “Баумол” моделидан, ушбу моделдан ҳам қийинроқ 
бўлган ”Миллер 
-
Орра” моделидан фойдаланиб келинмоқда. 
“Иқтисодий асосланган заказ хажми” “ЕОQ” модели
акциядорлик 
жамиятида айланма активларнинг таркибига кирувчи товар
-
моддий 
бойликларнинг ўртача заҳиралар хажмини оптималлаштириш алгоритмини 
ташкил этади. Бундай моделнинг асосий кўрсаткичларига, истеъмол хажми, 
мансуб товар
-
моддий бойликларни олиб келиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ 
харажатларнинг хиссаси каби кўрсаткичлар киради.
“Баумол” модели биринчи навбатда пул маблағларининг қолдиғини 
аниқлашга қаратилган бўлиб,
бу моделда жамиятдаги пул активларининг 
доимий харажат қилиниши, қисқа муддатли молиявий резерв шаклида 
сақланадиган жами пул маблағларининг хажми ва пул маблағлари қолдиғининг 
максимумдан минимумгача тушишини аниқлашга ёрдам берадиган графиклар 
ишлаб чиқилади. Графиклар маълумотларига асосан жамиятнинг пул 
активларининг қисқа муддатли моливий қўйилмаларни сотиш ёки қисқа 
муддатли банк кредитларининг хисобидан тўлидирилаётганлигининг нисбатини 
аниқлашга ёрдам беради. Бундай ҳоллардаги жараёнларни ҳособга олиб,
“Баумол” модели ёрдамида умумий харажатларни камайтириш, оптимал пул 


130 
маблағларининг келиб тушишини ва пул маблағларининг қолдиғини аниқлаш 
орқали амалга оширилиш мумкин бўлади.
Бундан ташқари жамият пул активларининг қолдиғининг оптимал хажмини 
аниғроқ ҳисоблайдиган алгоритмик модель “Миллер
-
Орра” моделидир. Бу 
моделнинг иқтисодий маъноси, жамиятнинг пул активларининг харажат 
қилинишини
таъминловчи қолдиғ ва шунга мос равишда пул активларининг бир 
меъёрда келиб тушиши суғурталанган заҳираларнинг оптимал хажмини 
аниқлашдир. Бу ерда пул активларининг минимал хажмини шакллантириш 
суғурталанган қолдиқ даражасида, максимал хажми эса суғурталанган 
қолдиқнинг
уч баравари даражасида ҳисобга олинади. Агарда пул 
активларининг даражаси максимал ахамиятга эга бўлса, ортиқча пул активлари 
қисқа
муддатли моливий инструментларни шакллантиришга инвестиция 
қилиниши
керак. Агарда аксинча бўлиб, яъни пул активларининг қолдиқ хажми 
минимум даражага эга бўлса, унда қисқа муддатли молиявий инструментларни 
сотиш, банк кредитларини жалб қилиш ва бошқа манбалар ҳисобига пул 
активларининг қолдиқ хажмини ўртача даражага олиб келинади.
Бундан ташқари жаҳон амалиётида инфляция ва бозор конъюктурасининг 
ўзгариб туриши шароитида, акциядорлик жамиятларининг айланма активлари 
таркибига кирувчи товар
-
моддий бойликларининг заҳира балансини 
корректировка қилиш жараёни, ойнинг охири ва бошига баҳонинг ўзгарган 
фарқига асосланиб, ойлик қайта баҳолаш орқали амалга оширилади. Амалиётда 
халқаро стандартларга асосан бундай корректировкани “ЛИФО” методи 
(“LIFO”), яъни “охири келди
-
биринчи кетди” деб ном олган алгоритм орқали 
аниқлаш тавсия этилади. Бу методда товар
-
моддий бойликлар ишлаб чиқариш 
жараёнига ёки сотувга уларнинг охирги келиб тушган нархи бўйича чиқарилади. 
Ушбу методдан фарқли ўлароқ “ФИФО” (“FIFO”),
методида “биринчи келди
-
биринчи кетди” деб ном олган алгоритм орқали
амалга оширилади. Бунда товар
-
моддий бойликлар биринчи келиб тушган вақтидаги нархлари бўйича ишлаб 
чиқаришга ёки сотувга чиқарилади. Бу метод инфляция ва заҳиралар 
қийматининг
харакатланишини самарали бошқариш шароитида аниқроқ баҳони 
беришга имконият туғдиради

Шундай қилиб хулоса қилиш мумкинки,
биринчидан, активлардан 
фойдаланишнинг риск даражаси, уларнинг кутилаётган даромад келтириш 
даражаси билан тўғридан –
тўғри боғланган бўлиб, хар қандай хўжалик 
фаолиятини юритиш натижасида, “Кутилаётган даромад даражаси –
риск 
даражаси” кўринишида ифода этилиши мумкин. Шунинг учун активларни 
бошқаришда риск омилининг таъсирини албатта ҳисобга олиш керак бўлади. 
Иккинчидан, акциядорлик жамиятларининг айланма активларини бошқариш, 
айланма активларни характерловчи кўрсаткичлар, яъни жамиятдаги пул 
маблағлари, хом
-
ашё, материаллар, тайёр маҳсулотлари ва дебиторлик қарзлари 
каби кўрсаткичлар эканлигидан келиб чиқиб ва ривожланган мамлакатлар 
амалиётида халқаро стандартларга асосан
“ФИФО” (“FIFO”),
методида 
“биринчи келди
-
биринчи кетди” деб ном олган алгоритм орқали товар
-
моддий 
бойликлар биринчи келиб тушган вақтидаги нархлари бўйича ишлаб чиқаришга 
ёки сотувга чиқарилиб, инфляция ва заҳиралар қийматининг харакатланишини 


131 
самарали бошқариш шароитида аниқроқ баҳони беришга имконият 
туғдиришлиги сабабли ушбу методдан фойдаланишни ҳамда жамият пул 
активларининг қолдиғини оптимал хажмини аниғроқ ҳисоблайдиган алгоритмик 
модель “Миллер
-
Орра” модели эканлигидан келиб чиқиб, жамиятнинг пул 
активларининг харажат қилинишини таъминловчи қолдиғ ва шунга мос равишда 
пул активларининг бир меъёрда келиб тушиши, суғурталанган заҳираларнинг 
оптимал хажмини аниқлашнинг аниғроқ методи деб ҳисоблаш мумкин 
бўлганлиги учун ушбу моделни тавсия қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. 

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish