Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


АГРАР СОҲАДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet252/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
АГРАР СОҲАДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ: 
ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
 
 
Низамов
 
Ш.Р.
 

 
тадқиқотчи
 
Мутахассисларнинг фикрига кўра, қишлоқ хўжалиги соҳасида қуйидаги 
аграр ўзгаришлар (аграр инқилоб) юз берган: биринчиси, 18
-
асрда буғларнинг 
тўхташи (ер қолдиқлари) ва навбат билан турли хил экинларни етиштириш учун 
ерларни ажратиш; иккинчидан, 20 

асрда механизация, кимёвий ўғитлар ва 
пестицидларнинг ривожланишига асосланди. Ушбу инқилоблар аҳолининг 
кўпайиши ва турмуш даражасини яхшилаш, кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш 
зарурати ва фермерларнинг жамиятдаги улушининг пасайиши, аҳоли 
урбанизацияси даврига тўғри келади. Шу сабабли, ушбу инқилобларнинг 
объектив мезонларини ҳисобга оладиган бўлсак, қишлоқ хўжалигида 
контекстуал элементлар яхлитлигида янги парадигма ҳосил бўлади. Дунё 
аҳолисининг сезиларли даражада тезлашиши ва ҳудудларнинг урбанизацияси 

бу айни
ҳақиқат. Бундай шароитда озиқ
-
овқат хавфсизлигини таъминлаш доимо 
долзарб бўлиб келмоқда. Дунё аҳолиси йилига 77 млн.кишига кўпаймоқда ва 
2050 - 
йилда қарийб 10 млрд.га етиши мумкин. Сайёрамиз аҳолисининг бундай 


542 
ўсиши 2030 йилга бориб ўрта синф қатламининг икки баравар кўпайишига олиб 
келар экан.
Бироқ, Энгел қонунига кўра, уй хўжаликлари даромади ошса, озиқ
-
овқат харажатларига ажратиладиган даромад улуши фоиз сифатида камайса
-
да, 
у мутлақ даражада ошади. Шундай қилиб, вазифа икки томонлама: биз нафақат 
ўсиб бораётган дунё аҳолисини, балки индивидуал асосда кўпроқ истеъмол 
қиладиган
аҳолини ҳам боқишимиз керак.
ФАО (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ
-
овқат ва қишлоқ 
хўжалиги ташкилоти) ҳисоб 

китобларига кўра, 2050 йилда 9 миллиардга 
етадиган дунё аҳолисини тўйдириш учун озиқ
-
овқат маҳсулотларини ишлаб 
чиқариш 60 фоизга ошиши керак экан. Айрим мутахас
-
сисларнинг фикрича, 
аҳолини боқишга умид қилиш учун 30 йил давомида камайиб борадиган 
ҳудудларда
жорий ҳосилни икки баравар кўпай
-
тиришга эришиш керак бўлади. 
Аҳоли ўрта синф қатламининг ўсиши, гўшт маҳсулотларига бўлган талабни 
янада оширади. Масалан, 2014 йилда дунё бўйича 225 млн.тонна гўшт истеъмол 
қилинган
бўлиб, бу 2013 йилга нисбатан 3% га ошган. Бу ҳолат ривожланаётган 
мамлакатларда кўпроқ кузатилиб, Ҳиндистонда 2014
-
йилда 2009
-
йилга нисбатан 
50% кўп гўшт истеъмол қилинган. Бироқ, бир килограмм гўшт ишлаб чиқариш 
учун 7 килограмм дон керак бўлади. Шунинг учун, ривожланаётган ва кам 
ривожланган давлатларда бу муаммо ўта долзарб бўлиб, қишлоқ хўжалигини 
модернизация қилиш ва озиқ
-
овқат маҳсулотларини қайта ишлашнинг барча 
босқичлари ушбу мамлакатларда ўзларини боқишлари учун амалга оширилиши 
керак.
Ҳозирги
вақтда қишлоқ хўжалигида, инновацион тизимни шакл
-
лантириш 
жараёни жуда ноқулай шароитларга дуч келмоқда: илмий соҳани моддий
-
техник 
ресурслар билан етарли даражада таъминлан
-
маганлиги, юқори малакали 
ишчиларининг етарли эмаслиги, мос равишда юқори ишсизлик, қишлоқ 
аҳолисининг қашшоқлиги, турмуш даражаси
-
нинг пастлиги, аграр секторнинг 
имкониятлардан самарасиз фойдаланиши. Бу омилларнинг барчаси қишлоқ 
жойларида инвестицион жозибадорлиги даражасини камайтиради ва уларнинг 
ижтимоий
-
иқтисодий ривожла
-
нишига тўсқинлик қилади. Қишлоқ жойларда 
иқтисодий ривожланиш даражасининг пасайиши ёшларнинг шаҳарларга кўчиб 
кетишига, ишсиз
-
ликнинг ошишига ва қишлоқ аҳолиси даромадлари 
пасайишига, ижти
-
моий инфратузилманинг бузилишига олиб келади. Бироқ, 
қишлоқ
хўжа
-
лигида унумдорликни ошириш орқали қишлоқ жойларига ишчи 
кучини қайтариш учун янги технологиялардан фойдаланиш мумкин . Қишлоқ 
хўжалигида ахборот ва рақамли технологияларнинг жорий қилиниши, Осиё
-
Тинч океани минтақаси Европа Иттифоқи
ва Америка
-
нинг
етакчи 
мамлакатларида муваффақиятли қўлланилмоқда. Рақамли технологияларга 
глобал тарзда ўтиш даврида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги ва 
озиқ
-
овқат саноати учун илғор фан сиғимига эга бўлган хизматларни, жумладан 
биотехнология, ахборот коммуникация технологиялари, робототехника, аэро
-
космик саноати, атроф
-
муҳитни тиклаш
ва экотизимни лойиҳалаш каби 
соҳаларда турли юқори даромадли технологияларни жорий қилиш мумкин.
Бу ўз навбатда Ўзбекистон аграр секторини илмий
-
техник нуқтаи назардан 
жадал ривожлантиришни талаб қилади, чунки республика аҳолисининг ярми 


543 
қишлоқ
жойларда яшайди ва меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1/4 қисми қишлоқ 
хўжалиги билан шуғулланади ҳамда
ЯИМнинг деярли ярми (қайта ишлаш 
саноатини ҳам ҳисобга олганда) ушбу секторда яратилади. Сўнги йилларда 
Ўзбекистонда аграр секторни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасига 
замонавий инновацион технологияларни
жорий этиш бўйича самарали чоралар 
олиб борилмоқда. Ушбу соҳадаги муваффақиятлар рақобатбардошликни 
ошириб, мавжуд муаммолар ўз ечимини топади. Бунинг учун дунёнинг 
ривожланган мамлакатларида қўлланилаётган қишлоқ хўжалиги технологиялари 
ва инновацияларини ўрганиш ва жорий этиш талаб қилинади. Бу борада ушбу 
йўналишдаги хорижий тажрибаларни кўриб чиқамиз.
АҚШ қишлоқ хўжалиги самарадорлиги бўйича дунёда биринчи ўринни 
эгаллаб, меҳнатга лаёқатли аҳолининг атиги 2% ушбу соҳада банд. Қишлоқ 
хўжалигида фермерлар арзон нархларда кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариш 
имконини берадиган турли инновацион ечимлардан фойдаланади. Масалан, 
генетик модификацияланган уруғлардан фойдаланиш фермерларга техника, 
ёқилғи ва пестицидлардан фойдаланиш харажат
-
ларини камайтиради. AҚШда 
“Иқтисодий тадқиқотлар хизмати” (USDA) томонидан қишлоқ хўжалиги 
технологиясининг ривожланиш ўртача даражаси 30
-
50% га баҳоланмоқда. 
Бундан ташқари, йирик фермер хўжаликларида рақамли технологиялардан 
фойдаланиш даражаси кичик хўжаликларга қараганда икки
баравар юқори 
бўлиб, фаол қишлоқ хўжалиги ҳудудларида
бу кўрсаткич 60
-
80% га етади. 
Америкалик фермерлар ўртасида ўтказилган социологик сўров
шуни 
кўрсатадики, юқори тезликда интернетга уланган ва тупроқ намуналарини 
таҳлил қиладиган компьютердан 
- 98% ; 
ҳосилдорлик харитаси ва мони
-
торлардан, GPS навигация тизимларидан
-
тахминан 80%; дифференциал
-
ланган 
ўғит (кимёвий моддалар) технологиялари ва кўрсатма хариталардан 
- 60%; 
йўлдошли (спутник) тасвирлар
ва ўсимликлар вегетатив индекси таҳлилидан 

30% респондентлар фойдаланишар экан. Фермерлар фикрига кўра, 
ҳосилдорликни
хариталаш гектарига 62 долларгача,
автопилот ва GPS
-
тракторлар эса гектарига 37,5 долларгача тежаш имконини беради. Америкалик 
мутахассисларнинг фикрига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсу
-
лотлари ва озиқ
-
овқат маҳсулотларини экспорт қилиш учун киритилган ҳар 1 доллар сармоя ички 
бозорда 1,27 АҚШ долларни ташкил қилар экан. Ҳар 1 млн.доллар ҳажмдаги 
экспорт ички бозорда 8 минг ишчи ўринни таъминлаб, ЯИМнинг 8,6 фоизини 
шакллантиришда иштирок этади.
Нидерландияда “рақамли технологиялар” қишлоқ хўжалигида кенг 
қўлланилади, жумладан қишлоқ хўжалигининг турли босқичларида аниқ 
деҳқончилик ва роботлардан, шунингдек турли хил жараёнларни бошқа
-
ришда 
ёрдам берадиган “интернет буюмлар”дан фойдаланилади. Шу билан бирга, 
мамлакатдаги иш билан банд аҳолининг атиги 2 фоизи
қишлоқ
хўжалигида 
ишлайди. Ҳозирги вақтда Нидерландия озиқ
-
овқат маҳсулот
-
ларини экспорт 
қилиш
бўйича АҚШ дан кейинги 2 

ўринда туради. Ваҳоланки,
Нидерландия 
ҳудуди
АҚШдан 270 мартага кичик. Масалан, Нидерландиянинг майдони 42,5 
км.кв.ни ташкил этиб, 6 минг гектар майдонда “шиша иссиқхона”лар ташкил 
қилинган
ва унда илғор рақамли технологиялардан фойдаланилади.


544 
Исроилда ер майдонининг 20 фоиздан камроғи қишлоқ хўжалигига мос 
келади, аммо фермерлар аҳолининг 95 фоиз озиқ
-
овқат эҳтиёжларини 
қондиради. Исроилда суғориладиган сув танқис бўлиб, асосан экин 
майдонларида томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланилади. Шу билан 
бирга, Исроил ҳукумати мамлакатнинг қишлоқ хўжалигини қўллаб
-
қувватлаш 
учун
фермерларга янги технологияларни сотиб олиш ва жорий қилиш учун 40 % 
гача субсидия беради. “Ақлли” фермер хўжалигининг асосий таркибий қисмлари 
ҳисобланган
дастурий таъминот, суғориш тизимлари, ўрим
-
йиғим ускуналари 
субсидия туфайли арзонга тушади. Исроилда давлат, хусусий ва илмий 
секторлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик туфайли, қишлоқ хўжалигида янги 
технологияларни жорий этишнинг юқори суръатлари сақлаб қолинмоқда 

Корея Республикасида иқтисодиётнинг барча соҳаларида инно

вация ва 
замонавий технологияларни жорий этиш давлат томонидан ҳар томонлама 
қўллаб
қувватланади. Хусусан, Корея Республикасида қишлоқ хўжалигида 
махсус ҳароратни назорат қилиш, шамоллатиш ва томчилатиб суғориш 
мосламалари, тежамкор ва аниқ концентрацияланган суюқ ўғит
-
лардан кенг 
фойдаланилади. 
Иссиқхоналар 
компьютер 
ёрдамида 
бошқа
-
рилиб, 
автоматлаштириш натижасида ўсимликларнинг қулай ўсиши ва ривожланиши 
учун барча параметрлар тўлиқ тартибга солинади ва керак бўлганда тегишли 
созламаларни компьютернинг ўзи амалга оширади. Шу билан бирга, иссиқхона 
мутахассислари ушбу жараённи мобил телефон
-
лари орқали бошқаришлари 
мумкин. Ҳашаротларни, зараркунандаларга қарши махсус тузоққа илинтириш 
орқали жалб қилиш тажрибаси ҳам корейс мутахассилари томонидан ишлаб 
чиқилган

Ҳиндистон
фермерларнинг билимини оширишга катта эътибор
қаратиб

хусусан, “Agri Value Added Services” мобил иловаларидан кенг фойдаланади. 
Ушбу мобил илова фермерларга об
-
ҳаво, маҳсулот нархи, экинларни 
етиштиришнинг энг яхши технологиялари тўғрисида маълумот беради. Ҳар бир 
ҳудудда “аграр инновацион ва тадқиқот” марказлари ташкил этилган

Японияда 2014 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш бўйича 
робототехника ва ахборот технологияларини ривожлантиришга йўналтирилган 
“ақлли” қишлоқ хўжалиги сиёсати қабул қилинган. Масалан, “Kubota” 
компанияси дала ишларини автоматлаштириш учун 11 млн.иенага тенг автоном 
тракторлар ва пестицидларни пуркайдиган дронлар ишлаб чиқди. Шунингдек, 
2,5 млн.га гуруч далаларида 2500 та дрон хизмат қилади. “Ақлли” қишлоқ 
хўжалиги услуби асосида маҳсулот ишлаб чиқариш йилига 14% га ёки 14,7 
миллиард иенага ошиб, келгуси беш йилда деярли икки баравар 33,5 миллиард 
иенагача ўсиши тахмин қилинмоқда

Ўрганилган хорижий тажрибалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон аграр 
соҳасига рақамли технологияларни босқичма босқич жорий этиш ва инновацион 
ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича қуйидаги таклифлар 
тавсия
этилади:

Ҳиндистон тажрибасидан келиб чиқиб, мамлакат фермерлар уюшмаси 
қошида
“агро
-
инновацион
-
тадқиқот” марказини ташкил этиш ва рақамли 
технологиялар бўйича фермерлар билимини мунтазам ошириш;


545 

қишлоқ ҳудудларида юқори тезликдаги интернет хизматини 
такомиллаштириш;

мамлакатнинг ҳудудий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳосилдорлик 
хариталарини ишлаб чиқиш;

рақамли технологияларни сотиб олиш бўйича фермерларга давлат 
томонидан субсидиялар ажратиш;

туманлар таркибидаги шаҳарча ва посёлкаларда вертикал фермаларни 
жорий қилиш; 

қишлоқ
хўжалиги экинлари селекция навларини такомиллаштириш;

лалми ерларда томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланиш;

мамлакатда электротехника саноатини ривожлантириш.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   248   249   250   251   252   253   254   255   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish