Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


БИЗНЕСНИНГ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ ТУШУНЧАСИНИНГ



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

 
БИЗНЕСНИНГ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИ ТУШУНЧАСИНИНГ 
МОҲИЯТИ
 
Собиров А.О


 
ОБМ
 
тингловчиси
 
 
Рақамли трансформациянинг таърифи мунозарали бўлиб, турли 
шарҳловчилар ва назариётчиларда турли хил қарашлар мавжуд ва бу бироз 
чалкашликка олиб келиши мумкин. Ушбу чалкашлик, рақамли технологиялар 
шароитида трансформация қилиш нимани англатиши ҳақидаги қарама
-
қарши 
дунёқарашлардан келиб чиқади. Унинг қандай талқин қилиниши, ташкилотга 
аралашувнинг муҳимлигини қандай тушинишга боғлиқ. Масалан, баъзи 
амалиётчилар ташкилот учун оддий веб
-
сайтнинг жорий этилишини рақамли 
трансформация сифатида кўришлари мумкин. Бошқалар эса, буни жуда тор 
қараш
деб 
ҳисоблайдилар, 
чунки 
у фақатгина ташкилот ичидаги битта кичик ва алоҳида аралашувга қаратилган. 
Бу ерда, асосий нуқтаи назар шундан иборатки, оддий веб
-
сайт ташкилот учун 
1
https://mitc.uz - official website of the Ministry for the development of information technologies and communications 
of the Republic of Uzbekistan. 


523 
катта ўзгаришларни акс эттириши мумкин. Рақамли трансформация
веб
-
сайтдангина иборат эмас, балки у ташкилотга трансформатив
таъсир 
кўрсатадиган режали тадбирдир

Америкалик 
олим 
Эрик 
Столтерманнинг 
фикрича, 
рақамли 
трансформацияни рақамли технологиялар инсон
ҳаётининг барча жабҳаларига 
таъсир кўрсатадиган ўзгаришлар сифатида тушинилиши мумкин
1
.
Австралиялик олимлар Колин Ланкшер ва Майкл Кнобел бироз бошқача 
нуқтаи назарга эга бўлиб, улар рақамли трансформацияни жамият ёки жамоат 
қилиши
керак бўлган “саёҳат”даги учинчи босқич сифатида кўрадилар
(
биринчи 
босқич

рақамли компетентлик, ундан кейин, рақамли саводхонлик)
2
.
Рақамли трансформациянинг янада замонавий ва умумқабул
қилинган 
талқинлари Массачусетс технология институтининг Рақамли бизнес маркази 
томонидан ўтказилган, ушбу тушунча иккита алоҳида йўналишга ажратилган
тадқиқотдан бошланадиган илмий ишларда самарали тарзда умумлаштирилади. 
Ушбу тадқиқотга кўра, рақамли трансформация рақамли технологиялар орқали 
бошқариладиган лойиҳаларни қўллаш ва амалга ошириш интенсивлиги 
даражаси билан, шунингдек рақамли технологияларнинг афзалликларидан 
фойдаланиш учун ташкилот ўз ичидаги ўзгаришларни қандай бошқариши билан 
белгиланади
3
.
Бизни аслида, у тижорий бўладими ёки давлат хизматида бўладими, умуман 
бизнесда содир бўладиган рақамли трансформациянинг маъноси қизиқтиради ва 
айнан ушбу таърифлар рақамли бизнес шароитида янада тушунарлироқ бўлади.
Агар биз рақамли бизнес шароитида рақамли трансформация ҳақида 
ўйласак, рақамли технологияларга асосланган трансформациянинг мазмуни 
ва мақсадини аниқроқ англаймиз.
“Бизнеснинг рақамли трансформацияси” таърифи ривожланиб борди 
ва “рақамли трансформация” тушунчасининг ўзгаришига қараб, янада 
ривожланишда давом этмоқда. Aммо, бу янги таърифлар ҳам турлича 
ва мунозаралидир.
Бизнеснинг рақамли трансформацияси бўйича Глобал марказ бизнеснинг 
рақамли трансформациясини, унда компаниялар самарадорликни ошириш учун 
рақамли технологиялар ва бизнес моделларни қабул қиладиган (ёки қўллаш) бир 
саёҳат сифатида аниқлайди
4
.
“Қабул қилиш (ёки қўллаш)” сўзларининг қўлланилиши мунозарали 
ҳисобланади, чунки кўпгина компаниялар ўзларини лозим даражада 
ўзгартирмасдан туриб, технологияларни қабул қиладилар. Таъкидлаш 
мумкинки, рақамли трансформациянинг янада кенгроқ таърифларида таклиф 
этилганидек, компаниялар рақамли технологияларга уларни шунчаки қабул 
қилишдан
кўра, уларга мослашишга муҳтождирлар. Ҳалигача ташкилот 
сифатида уларнинг ўзлари ҳам “Бизнеснинг рақамли трансформацияси 

1
Stolterman, E. and Fors, A. (2004) Information Technology and the Good Life. Information Systems Research: Relevant 
Theory and Informed Practice. Springer, Boston, MA, 687-92. 
2
Lankshear, C. and Knobel, M. (2008) Digital Literacies: Concepts, Policies and Practices Peter Lang Publishing, Bern. 
3
Westerman, G. and others (2011) Digital transformation: a road-map for billion-dollar organizations. MIT Center for 
Digital Business and Capgemini Consulting, 1-68. 
4
Wade, M. (2015) Digital Business Transformation. IMD and Cisco, Working Paper. 


524 
самарадорликни ошириш учун рақамли технологиялар ва бизнес моделларни 
қўллаш
орқали ташкилий ўзгариш” деб, тушунишда давом этмоқдалар.
Америка бозорни тадқиқ қилиш компанияси Форрестер рақамли бизнесни 
мижозлар учун янги қиймат манбаларини яратиш ва мижозларга хизмат 
кўрсатишда тезкорликни ошириш учун рақамли технологиялардан фойдаланиш, 
деб таърифлайди
1
. Шунга қарамай, бу таъриф ҳам тамойилга “мослашиш” 
ғоясини
тушириб қолдиради ва “қабул қилиш” тамойилини сақлаб қолади.
Фикримизча, бизнеснинг рақамли трансформацияси самарадорликни ва 
тезкорликни тубдан ошириш учун рақамли технологиялар ва бизнес моделларни 
қўллаш
ёки уларга мослашиш орқали бизнесни ташкилий ўзгартиришдан 
иборат
2
.

Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish