Ўзбекистон республикaси иқтисодий тaрaқҚиёт


ICO (Initial Coin Offering



Download 8,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/448
Sana23.07.2022
Hajmi8,4 Mb.
#842576
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   448
Bog'liq
Raqamli iqtisodiyot

ICO (Initial Coin Offering

криптотокенларни молиявий бозорларга бирламчи жойлаштириш) нималиги 
ҳақида қисқача маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Буни тушуниш учун 
аттракционлар паркини тасаввур қилинг. Унинг кириш қисмида парк эмблемаси 
туширилган жетонни ҳарид қиласиз ва турли кўнгилочар ўйинлар ва 
аттракционлар учун у билан тўлов қиласиз. Блокчейнлар билан ишловчи турли 
лойиҳалар (масалан, маълумотларни сақлашга ихтисослашганлар) ҳам ана 
шундай жетонлар чиқаради. Улар танга ёки 
токен 
деб аталади. Ҳаридор ана 
шундай токени ҳарид қилиб, унинг ёрдамида лойиҳанинг бирор
-
бир хизмати, 
айтайлик, маълумотлар базасидаги ўз маълумотларини сақлаш жойи ҳажмини 
ошириш учун тўловни амалга оширади. Агар бундай лойиҳа оммалашса, 
токенларнинг ҳам қиймати ошади. Блокчейн
-
лойиҳалар токенлар чиқарганда, 
уларни одамлар ҳарид қилиши учун молиявий бозорга жойлаштиради. Бу 
криптотанга –
токенларни бирламчи тизимга жойлаштириш

 ICO - Initial Coin 
Offering
дир. 
Gnosis Limited 
компаниясининг “
Токенларни сотиш шартлари
” деб 
номланган хужжатида унинг хуқуқий томонлари ҳар қандай молиявий ускуна 
каби жуда чуқур ёритилган, аммо ундаги иқтисодий томонлар, салбий таъсирлар 
ва мураккабликлар деярли йўқ (атрофлича кўриб чиқилмаган). 
Молиявий инжинеринг соҳасидаги мутаҳассислар учун ҳам бундай 
масалаларни чуқур ўрганиб чиқиш унчалик осон эмас. Шуни алоҳида таъкидлаш 
керакки, агарда токенлар янги криптовалюталарнинг токенлари бўлмасалар, 
ICO 


254 
да фойдаланиладиган токенларнинг криптовалюталар билан ҳеч қандай умумий 
томони йўқ. Яъни, криптовалюта –
оммавий блокчейннинг ички ҳисоб бирлиги 
бўлса, токенлар –
инвесторнинг компания томонидан пулга алмаштириладиган 
рақамли активидир. Криптовалютани майнинг ёрдамида топадилар, токенлар 
эмиссиясини эса уни чиқарган ташкилот ёки компаниялар амалга оширадилар. 
Криптовалюта билан токеннинг асосий фарқи шундаки, токенда блокчейн ҳам, 
ҳамён ҳам йўқ, лекин криптовалютада буларнинг иккаласи ҳам бор. 
ICO 
бирор 
бир лойиҳага пул жалб қилиш учун чиқарилади ва сотилади, пул тўлаб, контракт 
вазифасини бажарувчи токенлар сотиб олган инсонларга эса токенлар ўрнига 
нимадир бериш таклиф этилади. Демак, инвестор криптовалюта ёки токенлар 
учун келажакда ниманидир олиш ҳуқуқига эга бўлади. Унинг келажакда нима 
олиши, стартап лойиҳанинг қанчалик муваффақиятли чиқишига боғлиқ бўлади. 
Деярли барча 
ICO
ларни ташкил қилиш жараёни бир хилда амалга оширилади: 
яъни, ташкилотчилар электрон ҳамённинг адресини билдирадилар ва маълум 
бир
шартлар асосида унга пул жўнатишни таклиф қиладилар. Маблағлар 
йиғилиб бўлинганидан сўнг, инвесторларнинг электрон ҳамёнларига рақамли 
акцияларни жўнатадилар. Токенлар харидорларнинг 
ICO
га жўнатган пуллари 
миқдорига пропорционал равишда тақсимланадилар. Албатта токен сотиб олган 
инвестор уни кейинчалик сотиб фойда олишни ёки 
ICO 
ташкил қилган компания 
ҳизматларидан фойдаланиб, нималаргадир эришишни режалаштиради. 
Токенларни сотиш, уларни сотиб олинган жойида амалга оширилиши ёки унга 
қизиққан ҳаридорга молиявий бозорда биржалар воситасида сотилиши мумкин. 
Токенларни муомалага чиқариш учун мўлжалланган маҳсус платформалар ҳам 
мавжуд, масалан, уларнинг ичида энг оммавийлари 


Download 8,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   448




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish