Танланган
мавзунинг
республикада
олиб
борилаётган
илмий-тадқиқотларнинг устувор йўналишларига мослиги.
Диссертация
иши бўйича тадқиқотлар фан ва технологиялар тараққиётининг “Энергетика,
энергия ва ресурстежамкорлик” устувор йўналишига мос келади.
Мавзуни ўрганилганлик даражаси.
Пахта чигитини экувчи ва соя
уруғини экувчи сеялкаларни такомиллаштириш, фаол ва пассив иш органли
конструкцияларини яратиш, схемаси ва иш органлар параметрларини
асослаш бўйича хориж давлатларида бир қатор олимлар илмий тадқиқот
ишларини олиб борганлар. Жумладан, R.Pellens, R.Deliron, G.Baraldi,
E.Baldini, M.Carrara, G.Peri, F.Pipitone. G.Russo, A.Gaetano, G.Vivaldi,
B.Gennaro, S.Camposeo, G.Ferrara, M.Fracchiolla, A.Chami, S.Camposeo,
C.Lasorella, A.Pacifico, A.Aly, P.Montemurro, H.Michael, V.Misic,
S.Buskoflap, Л.Манов, В.Стойчев, Х.Нанков, П.М.Василенко, П.Т.Бабий,
А.С.Кушнарев,
И.Б.Беренштейн,
Я.З.Жилицкий,
Н.И.Герасимов,
В.В.Бычков, В.А.Шевкун,
Л.Н.Макаров, К.А. Манаенков, Ф.А.Мамедов,
М.М.Гасанов Ч.Ю.Михайлович, Ю.П.Констанинович, Л.Н.Александровна,
Р.А.Сергеевич ва бошқаларни мисол қилиш мумкин.
Республикамизда пахта чигитини экиш ва донли экинлар уруғини
экувчи сеялкаларни яратиш бўйича Ж.Г.Викторовна, О.К.Уримбаев,
П.Ф.Оринбаев, К.Баймаханов, Т.С.Худойбердиев, А.Тухтакузиев ва кўплаб
олимлар илмий тадкикотлар олиб боришган. Лекин қишлоқ хўжалинида
пахта чигити ва соя уруғини бир вақтда белгиланган схема асосида экувчи
сеялка яратилмаган.
Пахтачилик соҳасида пахта чигити билан соя уруғини бир вақтда экиб,
парваришлашнинг янги технологиясини яратиш устида кенг кўламда илмий
тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларнинг вазифаси этиб, соя
ўсимлигини қисқа даврда пишиб етилувчи навларини аниқлаш, ҳар бир
тупларини эгаллаган ҳажми, ғуза тупларига нисбатан баландлиги, суғориш
режимларини ўрганиш, уруғларни бир вақтда экиш схемаларини асослаш
каби муаммолар белгиланган. Бу муаммолар ўтказилаётган тадқиқотлар
натижасида ҳал бўлиши мўлжалланмоқда. Лекин бу уруғларни бир вақтда
экиш қўл мехнати билан эмас, балки бу ишларни бажарувчи техник воситани
ишлаб чиқиш билан амалга оширилади. Техник восита пахта чигити билан
сўя уруғини бир вақтнинг ўзида хар ҳил схемада экувчи ва экиш нормасини
ҳисобга олувчи комбинациялашган бўлиши керак. Мазкур илмий ишнинг
мақсади ҳам пахта чигити ва соя уруғини хар ҳил схемада экувчи
комбинациялашган техник воситасини ишлаб чиқиш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |