Ўзбекистон республикаси ќишлоќ ва сув хўжалиги вазирлиги


-жадвал 2004 йилда Республика бўйича суѓориладиган майдонларни сув билан таъминлаш, суѓориш харажатлари ва унинг таннархи



Download 0,77 Mb.
bet29/83
Sana21.06.2022
Hajmi0,77 Mb.
#689550
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   83
Bog'liq
r4sxim

5.8-жадвал
2004 йилда Республика бўйича суѓориладиган майдонларни сув билан таъминлаш, суѓориш харажатлари ва унинг таннархи




Амалда суѓориладиган майдон, минг га

Шундан

Олинган ўртача ћосилдорлик, ц/га

Жами суѓориш ишларига олинган сув миќдори, минг м3

1 комплекс гектарга берилган сув миќдори, м3/га

1 ц. ћосил учун сарфланган сув миќдори, м3/га

Жами эксплуатацион харажатлар, млн.сўм

1 м3 сувни етказиш учун ќилинган харажатлар, сўм/м3

1 ц. сув ћосили учун сарфланган сув харажатлари, сўм/м3

Пахта

Ѓалла

Пахта

Ѓалла

Пахта

Ѓалла

Пахта

Ѓалла

Республика бўйича жами

4198

1385

1116

20,6

43,3

51222

12,2

592

282

179323

3,5

2074

986

Амударё ћавзаси бўйича жами

2345

754

535

22,0

41,6

32381

13,8

627

332

117065

3,6

2268

1199


87
Ќораќалпоѓистон Р.

500

91,5

60,6

10,1

24,4

8281

16,6

1639,8

678,8

9320

1,13

1845,5

763,9

Сурхондарё

326

120,0

95,0

28,6

45,0

4609

14,1

494,3

314,2

18251

3,96

1957,5

1244,1

Ќашќадарё

487

177,6

140,0

21,7

36,8

5415

11,1

512,4

302,1

41426

7,65

3920,0

2311,5

Бухоро

274

115,4

61,0

29,1

48

4021

14,7

504,3

305,7

25883

6,44

3246,2

1968,0

Навоий

132

39,4

38,0

25,9

45,8

1760

13,3

514,8

291,1

7990

4,54

2337,1

1321,6

Самарќанд

377

107,0

102,0

22,8

54,5

3704

9,8

430,9

180,3

7418

2,00

863,0

361,0

Хоразм

249

102,7

38,1

15,9

37

4591

18,4

1159,6

498,3

6777

1,48

1711,8

735,6

Сирдарё ћавзаси бўйича жами

1853

632

581

18,7

45,2

18841

10,2

545

225

62258

3,3

1801

744

Андижон

271

106,2

74,0

25,8

74

2857,3

10,5

408,5

142,4

10923

3,82

1561,7

544,5

Наманган

276

94,0

78,0

18,8

48,2

2597,7

9,4

501,2

195,5

21188

8,16

4087,9

1594,4

Фарѓона

361

115,4

105,0

18,7

50,5

4534

12,6

671,3

248,6

10303

2,27

1525,4

564,8

Жиззах

294

95,6

116,7

16,0

31,5

2661,2

9,0

565,3

287,2

8924

3,35

1895,8

963,0

Сирдарё

266

111,4

92,1

12,9

25,7

2797,9

10,5

816,6

409,9

4880

1,74

1424,3

714,9

Тошкент

385

109,2

115,0

19,7

41,1

3393

8,8

446,9

214,2

6040

1,78

795,5

381,3

Ћавзавий бошќармалар ва ирригация тизимлари эксплуатацион штатини саќлаш моддасида харажатларнинг асосий улуши штат ћодимларининг асосий ва ќўшимча иш ћаќига тўѓри келади. Суѓориш тизимларидаги штат ходимлари сони ћар 1000 гектар ер майдонига 3-6 кишини ташкил этади.
Суѓориш тизимларини ишлатишнинг ћаќиќатдаги сарфларининг ўртача 20% и капитал таъмирлаш харажатларидир. Лекин айрим К/СХТ лар бўйича улар 7% идан 40% гача бўлган доирасида тебратиб туради.
Суѓориш тизимларини ишлатиш харажатлари кўп жићатдан маћаллий шароитлар ва тизимлар типига, уларнинг техникавий ћолатига боѓлиќ бўлади. 1 гектар суѓориладиган ер майдони ћисобидаги эксплуатацион харажатлар ћажмлари Ўзбекистон суѓориш тизимлари бўйича 20 дан 70 сўмгача, бўлган доирада тебратиб туради.

5.4. Ички суѓориш тизимларининг эксплуатацион чиќимлари ва гектар суѓориш таннархи


Ички хўжалик суѓориш тизими далаларга сув бериш ва суѓоришни амалга оширишга мўлжаллангандир. Ишлаб чиќариш технологиясига кўра эксплуатацион тадбирлар ички хўжалик шаћобчасида суѓориш техникаси билан биргаликда амалга оширилади. Бунда шаћобчанинг асосий ўлчамлари кўп даражада суѓориш техникаси билан аниќланади.


Ички хўжалик мелиорация тизимлари сувдан фойдаланувчи хўжаликлар маблаѓлари ћисобига саќланади. Ички хўжалик суѓориш тизимларини ишлатиш ва ќишлоќ хўжалиги экинларини суѓориш харажатларига ћам ягона чиќимлар сифатида, ћам сарфлар мустаќил турлари сифатида ќўйилган маќсадга боѓлиќ ћолда ќараш мумкин. Суѓориш техникаси иќтисодий самарадорлигини баћолашдаги гектар суѓориш таннархини аниќлаш учун бу сарфларни комплекс тарзда ћисобга олмоќ керак. Хўжаликлардаги гектар суѓоришнинг ћаќиќатдаги таннархи эса бевосита суѓоришлар ўтказиш билангина боѓлиќ сарфлар бўйича ћисоблаб чиќилади. Улар экинларга ишлов бериш технологик карталарида ћисобга олинади. Ички хўжалик суѓориш шаћобчасини ишлатиш харажатлари (ходимларнинг мелиорация шаћобчасини саќлаш ва тозалаш бўйича иш ћаќи гидротехника иншоотларини ишлатишда фойдаланиладиган двигателлар ишига сарфланган ёнилѓи ва мойлаш материаллари, гидротехника ва бошќа иншоотлар амортизацияси ва жорий таъмирлаши) "Суѓориш бўйича таќсимланадиган сарфлар" комплекс моддаси бўйича таќсимланувчи сарфлар сифатида ћисобга олинади. Улар ўтказилган гектар суѓоришларга мутаносиб ћолда суѓориш таннархига киритилади.

88
Ички хўжалик суѓориш шаћобчасини ишлатиш ва суѓориш ўтказиш чиќимлари сарфларнинг ќуйидаги моддаларидан таркиб топади: суѓориш шаћобчаси ва суѓориш техникасига хизмат кўрсатишда банд бўлган ишчиларнинг иш ћаќи, суѓориш шаћобчаси, суѓориш техникаси насос куч ускунаси ва бошќа мелиорация фондлари амортизация ажратмалари, суѓориш шаћобчаси суѓориш техникаси ва бошќа мелиорация воситаларининг жорий таъмирлаши сарфлари, электр энергияси ќиймати, ёќилги мойлаш материаллари ќиймати, бошќа бевосита сарфлар, устама харажатлар.
Бир гектарнинг суѓориш таннархи (С) иш бирлиги сифатида калькулацияланади.
С=Ивх/Fга /пол,

бунда: Ивх-ички хўжалик суѓориш шаћобчасини ишлатиш суѓоришлар ўтказиш сарфлари, сўм.


F га пол-мавсумдаги гектар суѓоришлар га пол.
Турли экинларни суѓориш меъёрлари турлича бўлганлигидан суѓориш техникаси иши таќќослана олиши учун шартли гектар суѓориш ќабул ќилинади. 1 гектар суѓориш меъёри етакчи экин учун ќабул ќилинган меъёрдир. Республика вилоятларида суѓориш меъёри бошоќли дон экинлари учун 1000 м3, пахта, сабзавот ва бошќа сувга талабчан экин учун 1500-2000 м3 ќилиб белгиланган.
Ишлаб чиќариш маълумотларининг кўрсатишича, суѓориш таннархи даражасининг ќўлланиладиган суѓорувчи, ёмѓирлатувчи машина ва агрегатлар типига бирон бир боѓлиќлиги йўќдир. Гектар суѓориш таннархи тизимлар ва хўжаликлар бўйича хўжаликларда эса йиллар бўйича тебраниб туради. Бу аввало суѓориш техникасидан фойдаланиш даражасига боѓлиќдир.
Суѓоришнинг улушли сарфлари гектар-суѓориш, ўтказилган суѓоришлар сони (суѓоришлар ќисќалиги) шунингдек суѓоришнинг таќсимланадиган сарфлари ћажми билан аниќланади.
Ички хўжалик суѓориш шаћобчаси бўйича суѓориш улушли сарфлари ћажми катта чегараларда туради. Бундай сарфлар Ўзбекистоннинг пахтачилик хўжаликларда 5000 дан 15000 сўм/гектаргача бўлган чегараларда тебраниб туради. Сабзавотлар ва шоликор хўжаликларда бундай тебраниш янада юќоридир. Ички хўжалик тизимидаги мелиорация сарфлари даражаси кўп омиллар билан аниќланади. Бу даражада мелиорация фондлари ћажмига ва уларнинг таркибига суѓориш техникаси, экин майдонлари таркиби ћамда суѓориш режалигига боѓлиќ бўлади.
Ички хўжалик шаћобчаси бўйича мелиорация чиќимларини ќишлоќ хўжалиги маћсулот таннархига киритишда суѓоришлар ўтказиш харажатлари бевосита сарфларга киритилади. Чунки суѓориш ишлари аниќ экин бўйича муайян далада ўтказилади. Ички хўжалик суѓориш тизимини ишлатиш харажатлари бевосита сарфларга киритилади ћамда экинлар бўйича гектар суѓоришларга мутаносиб таќсимланади.
Шундай ќилиб, ички хўжалик шаћобчасини ишлатиш сарфлари ћажми ва суѓориш таннархига икки омил: суѓориш шохобчаси ва мелиорация техникасидан фойдаланиш даражаси, шунингдек уларнинг балансли ќиймати таъсир кўрсатади.
Шунинг учун машиналар, механизмлар, ускуна ва суѓориш шохобчасидан яхши фойдаланиш йўли билан, шунингдек шохобчаларни кўриш таннархини пасайтириш ћисобига ишлатиш сарфларини анча ќисќартириш ва бутун суѓорма дећќончилик самарадорлигини ошириш мумкин.

5.5. Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини аниќлаш ва сувга ћаќ тўлашни ташкил этиш




Мавжуд адабиётларда сувдан фойдаланиш самарадорлигини яќќол ва лўнда ќилиб тушунтирадиган кўрсаткичларни такомиллаштириш орќали ва суѓориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини мукаммал кўрсатадиган кўрсаткичларни ишлаб чиќиш устида ћаракат ќилинган. Бундан ташќари ћозирги пайтда хўжаликларга етказиб берилаётган сувга иќтисодий асосланган баћо ўрнатилмаганлиги учун сувни деярли текинга берилиши ундан фойдаланишнинг самарадорлигини оширишга йўл ќўймаслиги кўрсатилган. Шунинг учун ћам ушбу мавзуда сувни манбада ташкил ќилиш билан боѓлиќ бўлган харажатларни алоћида ћисобга олиш манбада ташкил ќилинган сувнинг таннархини, сувни хўжаликлар чегарасигача етказиб бериш таннархини ва нићоят сувдан фойдаланувчи хўжаликлар ичида суѓоришни ташкил этиш таннархини аниќлаш ёритилган. Мавзунинг охирги ќисмида ћар бир м3 сувнинг иќтисодий баћоси ва унинг икки ставкалик сотиш баћосини белгилаш ћаќида фикр билдирилган. Мамалакатимиз саћро ва чўлга мансуб «Арид» минтаќасида жойлашгани сабабли бу ерларда яшовчи халќларнинг ћаётий фаравонлигини, турмуш-даражасини асосан сув билан таъминлашига бевосита боѓлиќдир. Ќишлоќ хўжалиги маћсулотларининг деярли ћаммаси суѓориладиган ерларда етиштирилади, шунинг учун ћам арид минтаќасида сувнинг аћамияти беќиёсдир. Умуман олганда, бу минтаќада сувсиз дећќончиликни ривожлантириб бўлмайди.
Бизнинг мамлакатимизда сувнинг аћамияти бенићоя катта бўлишига ќарамасдан, унинг ќадрига ћамиша ћам етавермаймиз, сабабсиз сув исрофгарчилигига тез-тез йўл ќўяверамиз. Сувни тежаб сарфлайдиган суѓориш техникасини ва технологиясини аћён-аћёнда ќўллаймиз. Дећќончиликдаги суѓориш технологияси бундан минг йиллар бурун ћам эгатлар орќали амалга ошириларди, ћозир ћам худди шундай. Дећќончиликда илѓор ћисобланган АЌШ, Исроил каби давлатларда пахта далаларида томчилатиб суѓориш усулларини ќўллаш ћисобига ћар-бир гектар ерга 2-3 минг м3 сарфлаётган бир ваќтда биз 10 минг м3 ва ундан ћам кўпроќ сув сарфлаймиз. Ћозиргача суѓориладиган дећќончиликда сувдан фойдаланиш самарадорлигини аниќлашнинг такомиллашган аниќ услубини ћам ишлаб чиќќан эмасмиз.
Самарадорликни аниќлашда бир ќатор услублардан фойдаланиб келмоќдамиз. Суѓориш тизимининг фойдали иш коэффициенти ќуйидаги формуда келтирилган.

90
,
бунда: ФИКm-суѓориш тизимининг фойдали иш коэффициенти.
Wd-суѓориладиган далага етказиб берилган сувнинг ћажми.
Wм –манбада суѓориш учун олинган сувнинг ћажми.
Мазкур формула орќали бирданига бутун суѓориш тизимининг фойдали иш коэффициенти аниќлайдиган бўлса, хўжаликлараро ва хўжаликлар ички суѓориш тизимларининг самарадорлигини аралаштириб юборган бўламиз. Натижада самарадорлик коэффициенти бир мунча нотўѓри чиќади. Шунинг учун худди шу формуладан фойдаланиб, алоћида хўжаликлараро ва ички суѓориш тизимининг самарадорлиги коэффициентини топиб, кейин ћар иккаласини кўпайтириш орќали умумий суѓориш тизимидан фойдаланиш самарадорлик коэффициенти ќуйидагича топилади.

бунда: ФИКхт-хўжаликлараро суѓориш тизимининг фойдаланиш коэффициенти.
ФИКит-ички суѓориш тизимининг фойдали иш коэффициенти.
Сувдан фойдаланиш самарадорлигини аниќлашда фаќат хўжаликлараро ва ички хўжалик каналларида йўќотилган сувни аниќлаш билан чегараланадиган бўлсак, сувдан фойдаланиш самарадорлигини тўлиќ аниќлай олмаймиз. Бизнинг фикримизча, йўќотилган сувнинг умумий ћажмини аниќлашда ќуйидаги формула ќўпроќ мос келади.

бунда: СФКm-тизими бўйича сувдан фойдаланиш коэффициенти.
W-суѓориладиган майдон, га.
ФИ-фойдали истеъмол ќилинган сув, м3.
Wм-манбадан олинган сувнинг ћажми, м3.
Мазкур формуладан фойдаланиб, алоћида олинган хўжаликда ћам сувдан фойдаланиш коэффициенти топиш мумкин. Бунда формуланинг маћражини манбадан олинган сувнинг ўрнига хўжаликнинг чегарасига етиб келган сувнинг ћажми ёзилади. Бевосита суѓориладиган даланинг сувдан фойдаланиши коэффициенти эса (СФКД) ќуйидаги формуладан фойдаланиб аниќлашни тавсия ќиламиз.
СФКд
Мазкур формуладан фойдаланишнинг сабаби шундаки, бу ерда бир томонидан бутун суѓориш тизимининг фойдали иш коэффициенти ћисобига олинса, иккинчи томонидан манбадан суѓориш учун олинган сувнинг ћажми тўлиќ ћисобга олинади, булар ўз навбатида суѓориш ўтказиладиган даланинг сувдан фойдаланиш коэффициентини тўлиќ кўрсатади.
Сувдан фойдаланиш самарадорлигини янада тўлароќ аниќлаш учун мазкур сувни суѓориш даласига етказиб келиш харажатларини ћам ћисобга олиш зарур, деб ћисоблаймиз. Бунинг учун эса суѓориш сувининг таннархини аниќлаш бирмунча мураккаб бўлганлиги учун ќуйидаги этапларга бўлиб аниќлашни тавсия ќиламиз. Сувни манбаларда ташкил ќилиш билан боѓлиќ бўлган харажатларни алоћида ћисобга олиб, манбада ташкил ќилинган сувнинг таннархини аниќлаш керак.
Бунда 1 м3 с.т ёки 1 м3 с.т бир м3 сувнинг таннархи, сўм,
Мm.х-манбада ташкил ќилинган сувнинг ћажми билан боѓлиќ бўлган харажатларнинг ћажми, сўм; Wм-манбада ташкил ќилинган сувнинг ћажми м3.
2. Сувни хўжаликлар чегарасигача етказиб бериш билан боѓлиќ харажатлардан келиб чиќиб, сувнинг етказиб бериш таннархини алоћида ћисоблаш керак. Бунда 1 м3 с.е яъни 1 м3 с.е-бир м3 сувни хўжаликлар чегарасигача етказиб бериш таннархи, сўм, тийин.
Ех-сувни хўжаликларгача етказиб бериш харажатлари, сўм, тийин.
Wе-хўжалик чегарасигача етказиб берилган сувнинг ћажми, м3
3. Хўжаликлар ичида суѓоришни ташкил этиш таннархини ћам ћисобга олиниши керак. Бунда 1 м3 с.с.т. яъни бир м3 суѓориш сувининг таннархи, сўм, тийин.
Сх-суѓориш билан боѓлиќ бўлган харажатлар сўм, тийин.
Ћар учала турдаги харажатлардан келиб чиќиб аниќланган сув таннархларини ќўшиб тизим бўйича бир м3 суѓориш сувининг таннархи аниќланади. Бунда 1 м3 с.т.т 1 м3 с.т. 1 м3 с.с.т.
Агарда мазкур формуладан фойдаланиб суѓориш тизими бўйича бир м3 сувнинг тўлиќ таннархини аниќлай олсак, сув ресурсларининг иќтисодий баћосини топиш йўлидаги биринчи ќадамни ќўйган бўламиз. Сувдан фойдаланиш самарадорлигини аниќлаш бўйича ћал ќилишни лозим бўлган навбатдаги масала ћар бир м3 сарф ќилинган сувнинг маћсулот бериш имконини аниќлашдир. Буни амалга ошириш учун биз ќуйидаги услубларни таклиф ќиламиз.
1) 1 м3 с.с.. ,
бунда: 1 м3 с.с. бир м3 сувнинг самарадорлигини ялпи маћсулот ќиймати орќали, сўм.
Ямќ-ялпи маћсулот ќиймати, сўм
м-манбадан олинган сувнинг ћажми, м3.
2) 1 м3 с.с.д. ,
бунда:1 м3 с.с.д- м3 сувнинг самарадорлигини ялпи даромад орќали, сўм .
Яд- ялпи даромад сўм.
3) 1 м3 с.с.ф. ,
бунда: 1 м3 с.с.ф-бир м3 сувнинг самарадорлиги соф фойда ћисобига сўм.
Сф-соф фойда.
Юќорида келтирилган сувдан фойдаланиш коэффициенти, бир м3 сувга сарфланадиган ташкилий, транспорт харажатлари ва хўжаликнинг ўзида суѓориш учун ќилинадиган харажатларни ћамда ћар бир м3 сувдан олинадиган самарани ћисобга олиб унинг иќтисодий баћосини ќуйидагича аниќлашни таклиф ќиламиз.
1 м3 с.и.б ,


бунда: Хm -сувни бирламчи манбада ташкил ќилиш билан боѓлиќ бўлган давлат харажатлари.
Хе-сувнинг харажатлар чегарасига етказиб бериш учун сарфланадиган давлат харажатлари.
Сх-хўжалик ћудудида суѓориш билан боѓлиќ бўлган ички хўжалик харажатлари.
Фм-сув хўжалик ташкилотлари олиши мумкин бўлган меъёрий фойда.
Е-асосий фондлар ќийматига пропорционал равишда олиниши зарур бўлган меъёрий фойда.
К-фойда сиѓимини ћисобга олувчи коэффициент.
Фо-маћсулот бирлигига тўѓри келадиган асосий ва айланма фондларнинг ќиймати.
Ћозирги кунда ћар м3 оќар сув учун белгиланган 4,5 тийинлик тўлов ва ер остидан олинадиган сувга 6 тийинлик тўлов сув хўжалигида сарфланадиган харажатлардан келиб чиќиб аниќланмаган. Бу тўловлар умумий харажатларнинг 10 % ини ћам ташкил этади.
Шунинг учун ћам, бизнинг фикримизча, суѓоришда фойдаланиладиган сувнинг самарадорлигини оширишнинг энг асосий омили суѓориш тизимини эксплуатация ќилиш харажатларидан келиб чиќиб, хўжаликларга етказиб берилган сувни сотиш масаласи ћисобланади.
Ћозирги кунда суѓориш суви учун сарфланадиган харажатлар давлат бюджети ћисобига амалга оширилади.
Суѓориш сувининг текинлиги истеъмолчилардан сувни тежаб-тергап ва юќори самара билан фойдаланишларига ќизиќтирмайди, натижада жуда кўп сувлар каналларга шимилиб кетади, хўжалик ћудудига етиб келган сувлар ћам ћар доим самарали фойдаланмайди.
Бизнинг фикримизча, бозор иќтисодиёти ќонуниятларидан келиб чиќиб, суѓориш сувини фойдаланувчиларга сотишни ташкил ќилиш керак. Суѓориш сувига баћо беришда товар-ресурс сифатида эмас, балки хўжаликларнинг сув олиш нуќтасигача сувни етказиб бериш учун давлат томонидан сарфланган харажатлардан келиб чиќиб белгилаш керак. Бунда сувнинг унинг ќийматидан эмас, балки таннархидан келиб чиќиб белгиланиши керак. Бунда сувнинг сотиш баћоси унинг таннархидан баланд бўлиши керак. Сувнинг баћоси билан таннархи ўртасидаги фарќ сув хўжалиги тизимидаги корхонанинг фойдасини ташкил ќилади. Бундай корхоналар меъёрий фаолияти кўрсатиши учун рентабеллик даражасини 25-30 % бўлиши керак. Суѓориш сувига баћо белгилашда 2 ставкали тарифдан фойдаланишимиз мумкин. 1 ставка манбадан олинган ва хўжалик ћудудига етказиб берилган ћар бир м3 сувга ћаќ тўлаш.
2 ставка ћар бир гектар суѓориладиган ерга ќатъий баћо ўрнатилиши керак.
Хулоса
Маћсулот баћосида фаќат унинг ќийматигина акс этмасдан, балки маћсулот алмаштириш шартлари, яъни сотувчи ва ћаридор ўртасидаги талаб эћтиёж муносабатлари ћам акс этади. Шунинг учун нарх-наво ќийматнинг юзага чиќиш шакли бўлиб ќолади. Ќишлоќ хўжалиги маћсулотларининг нархи ќишлоќ хўжалигининг барча ћудудлар ва туманларида ќишлоќ хўжалигининг барча корхоналари томонидан, бу маћсулотларни ўртача шарт-шароитларда ишлаб чиќаришга кетган харажатларни ќоплаш ва хўжаликни бошќариш учун зарур бўлган ижтимоий зарурий харажатларнинг ўрнини тўлдириш ћамда зарур бўлган соф фойдани олишга ќараб белгиланиши керак.
Ишлаб чиќаришдаги аћамиятига кўра таннарх режали ва ћаќиќатдаги таннарх бўлади, режали таннарх меъёрлар бўйича ћисобот таннархи эса корхонанинг ћаќиќатдаги сарфлари бўйича ћисобланади. Тўла таннархга ишлаб чиќариш таннархи ва маћсулотни саќлаш, сотиш, ташиш, йўќотиш ва бошќа харажатлар киради. Харажатлар йиѓиндиси бевосита ва билвосита харажатлардан ташкил топади.
Сувдан фойдаланувчи хўжаликларга берилган сув таннархи манбадан сув олиш ва хўжалик чек нуќталарига етказиб бериш учун сарфланган харажатлар йиѓиндисидан келиб чиќиб аниќланади. Сувдан фойдаланиш самарадорлиги сув истеъмолчиларининг эришган фойдасини сарфланган сувнинг ћажмига бўлиш орќали аниќланади.



Download 0,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish