Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тошкент ирригация ва мелиорация



Download 0,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/33
Sana31.05.2023
Hajmi0,71 Mb.
#946776
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
2n1w4wAQUOa4woeRzYsVK8tLyqu7UuIg56meXJet

1.29-расм. 
Конструкциясига 
қараб 
 
саноатда 
ишлаб 
чиқариладиган жадал ишловчи 
иссиқлик алмаштиргичларнинг турлари



74 
Биомассанинг мосламада маълум вақт туриши катта аморти-
зацион харажатни келтириб чиқаради. Ундан фойдаланишнинг 
муҳим унумдорлиги тушиб кетади ва уларни ишлатиш чоғидаги 
фойдали иш коэффициенти камаяди. 
Биореакторлардаги бижғитиш технологик режимига таъсир 
қилмасдан иссиқликни қайта бериш қурилмалари рекуператорнинг 
габаритларини кичрайтириш ҳисобига иссиқлик алмашиниш 
жараѐнидан самарали фойдаланиш мумкин. 
Юқорида санаб ўтилган камчиликлардан келиб чиққан ҳолда 
биомассанинг анаэроб қайта ишлашнинг ўзига хос хусусияти 
қовушқоқлиги, юқори адгезияга (таркибининг тез ўзгаришига) 
мойиллиги, рекуператорнинг иссиқлик алмашиш юзасига ва БГҚ 
равон ишлашини таъминланишини қийинлаштиришидир. 
Демак, биореакторларнинг ҳарорат ҳолати қанча юқори бўлса, 
улар чегаравий ҳароратда ва ҳарорат ҳолатини сақлаб туриш қийин 
бўлади. Бундан биореактордаги иссиқлик ҳолатини сақлаб туриш 
учун сарфланаѐтган энергиянинг юқори ҳисобланади.
Органик чиқиндиларнинг метан гази ҳосил бўладиган биж-
ғитиш мураккаб микробиологик жараѐндир. Шунинг учун 
бижғитиш жараѐнини амалга оширувчи микроорганизмларга зарур 
шароитларни таъминлаш биогаз олиш қурилмаси самарали 
ишлашининг асосий шарти ҳисобланади. 
Анаэроб жараѐннинг оптимал кўрсаткичларидан бири 
жараѐнда 
иштирок 
этаѐтган 
маҳсулотларнинг 
тозалиги 
ҳисобланади. Амалиѐт-да молхона ва паррандахоналарда органик 
чиқиндиларнинг ҳамда шаҳар оқова сувларини бир ерга йиғиш, 
уларга қайта ишлов бериш-нинг бир неча усуллари бор. Маълумки, 
замонавий органик чиқин-дилар йиғилиш жойларида улар навларга 
ва турларга бўлиниб, сўнгра қайта ишлашга берилади. Қайта 
ишлашнинг энг осон ва арзон усулларидан бири очиқ ҳавода 
ѐндириш ҳисобланади. Ёндиришда биомасса таркибидаги органик 
модда тўлиқ оксидланиши билан боради. Бунинг натижасида ҳосил 
бўладиган тенглама умумий ҳолда Д.Бойлс томонидан қуйидагича 
талқин қилинади: 
О
х
Н
у
С
z
(органик чиқинди)+[
х
+
у/
4
–z/
2]О
2

х
СО
2
+
у/

2
О (1.27) 
бу ерда: 
х

у

z
– органик чиқиндилар таркибидаги асосий
элементлар. 


75 
Органик чиқиндиларни ѐндиришдан ҳосил бўладиган 
иссиқлик ҳам унча юқори бўлмайди ва ѐнувчи абсолют қуруқ 
моддага нисбатан таркибига қараб 18 … 24 ГДж/т гача иссиқлик 
ажралади.
Бундан ташқари, органик чиқиндиларни энг арзон ѐндириш 
усули очиқ оловда ѐқиш ҳисобланади. Сўнгги вақтлардаги экологик 
ва эпидемиологик талаблар органик чиқиндиларни очиқ ҳавода 
ѐндиришни атмосферага чиқарилаѐтган иссиқхона газларини 
камайтириш мақсадида қатъиян ман этилганлиги сабабли, фақат 
хавфсизлик нуқтаи назардан ѐндирилиши лозим бўлган чиқиндилар 
ѐндирилмоқда.
Тажрибаларимиз ва узоқ йиллик кузатувларимизда органик 
чиқиндиларнинг ҳар қандай турига “охири”гача ишлов беришларда 
катта эҳтиѐткорлик талаб этилиши кераклиги кўзга ташланмоқда. 
Ҳар қандай чиқинди кул ҳолатига келтирилиши (“ўлик” ҳолатга) 
табиий биологик айланишлар мувозанатининг бузилишига сабаб 
бўлиб қолади. Замонавий техника ва технологиялар ҳар қандай 
органик чиқиндиларнинг нафақат физико-биологик, кимѐвий 
таркибини нисбатан катта бўлмаган харажатларсиз ўзгартириш 
қобилиятига эга. Лекин органик чиқиндилар таркибидаги табиат 
учун зарур бўлган микро ва макро элементлар экобиологик 
занжирни узиб талофатларга олиб келиши, бу билан экологик 
мувозанат бузилишига инсонлар сунъий сабабчи бўлиб қолиши 
мумкин. 
Маълумки, таркибида 35% дан юқори намлик мавжуд органик 
чиқиндилар ѐқишдан олдин қуритилади ѐки замонавий усуллардан 
фойдаланиб (ѐнувчи органик чиқиндини остидан ҳаво босими 
бериб туриб муаллақ тутиб), қуритиш давомида ѐқиладиган 
қозонларда 50% намликгача бўлган органик моддалар тўғридан-
тўғри ѐндирилади. Бундай қозонхоналарнинг иқтисодий самараси 
жуда паст ҳисобла-нади. Агар ѐндириш давомида табиатга 
чиқариладиган захарли газларни инобатга олинса, бу усуллар 
табиатни асрашда ортга чекинишнинг “ривожланиши” дейилади. 
Органик чиқиндиларни йиғилиш жойларида сақлаб туриш 
атмосферага патоген микрофлоранинг чиқишини бир неча юз бара-
варгача 
орттиради 
ва 
уларга 
ишлов 
беришни 
кескин 
оғирлаштиради.
Юқорида келтирилганидек, органик чиқиндиларга анаэроб 
ишлов бериш ҳозирги замон талаби бўлиб унда ҳосил бўладиган 


76 
маҳсулот нафақат юқори сифатли органик ўғит ва тикланадиган 
энергия олишга имкон берибгина қолмай, деградацияланган мелио-
ратив ҳолати ѐмонлашган ерларнинг ҳосилдорлигини ошириш 
ҳамда сув танқислигида ердаги намликни меъѐрида сақлашни 
таъминлаш-нинг асосини ташкил қилади.
Органик чиқиндилар йиғилиш жойларида кўпчилик ҳолларда 
намлик 
етарли 
даражада 
бўлганлиги 
туфайли 
микроорганизмларнинг ривожланиши учун замин яратилади.
Биомасса таркибидаги микроорганизмлар тез кўпайиши орга-
ник чиқиндилар йиғилиши билан уни парчалай бошлайди. Бунда 
парчаланиш жараѐнини бошқариш лозим бўлади. Чунки органик 
чиқиндининг ҳаволи жойда парчаланиши аэроб микроорганизмлар 
билан борса, ҳавосиз муҳитда анаэроб микроорганизмлар билан 
боради. Микроорганизмларнинг органик чиқиндиларни хаотик 
парчалаш даврида (аэроб парчаланиш) унинг таркибидаги рН, нор-
донлик ва аччиқлик муҳити ортади. Бундай ҳолатларда органик чи-
қиндиларнинг асосий кўрсаткичи улар таркибидаги учувчи ѐғли 
кислоталарнинг (УЁК) миқдори ҳисобланади. УЁК миқдори нисба-
тан юқори бўлган органик чиқинди (биомасса) эскирган, таркиби 
бузилган ҳисобланиб, мўътадил ишлаб турган биогаз олиш қурил-
маларига (биореактор) солинса, унинг иш жараѐни бузилади. 
Бунинг асосий сабаби юқорида келтирилганидек биомассанинг 
йиғилиб қолиш жойларида бир-бирига мутаносиб бўлмаган турли 
хилдаги микроорганизмларнинг хаотик ривожланиши ҳисобланади.
Биомассанинг биореакторларга солиш жараѐнида дастлабки 
тайѐрлаш ўрасида (идишида) туриб қолиб эскириши уларнинг 
анаэроб жараѐнга таъсири ҳақида адабиѐтларда маълумотлар 
деярли йўқ. В.С.Дубровский ҳаммуалифлари [7] билан ўтказган 
тажриба 
ва 
таҳлиллари 
натижаларида 
20 
дан 
ортиқ 
тадқиқотчиларнинг шу йўналишда ўтказган тадқиқот ишларини 
солиштириб, органик чиқиндиларни анаэроб ишлов бериш учун 
яроқлилик даражасини тадқиқотлар учун олинган вақтдаги 
эскирганлигини хулосалайдилар. Бунда 50% тадқиқотчи органик 
чиқинди қанча эски бўлса, анаэроб жараѐн учун шунча 
муваффақиятсиз ҳисобланиши, қолган қисми эса олинган биогаз 
миқдорига таъсири сезиларли бўлмаганини таъкидлайдилар. Демак, 
биомассанинг 
биореакторларга 
олиш 
олдидан 
эскириши 
тўғрисидаги тадқиқотларда бир хулосага келингани йўқ. 


77 
А.Г.Пузанков, В.С.Дубровский, Б.Ф.Рахматовларнинг ва 
тадқиқотларимизда органик чиқиндиларни биореакторларга 
солишдан олдинги ҳолатини ўрганиб, анаэроб жараѐнга қанча тез 
жорий этилса, шунча кўп қулайликларни келтириши маълум 
бўлганлигини аниқлади. Анаэроб жараѐннинг асосий талабларидан 
бири 
чиқиндилар 
таркибидаги 
микроорганизмлар 
турли 
бактериялар 
шаклидаги 
ўзгаришларни 
ѐқтирмаслиги 
ва 
чиқиндиларнинг очиқ атмосферада туриб қолиши эколого-
эпидемиологик таъсирларни орттиради. Молхона чиқиндиси 
ҳайвонлар дефекациясидан кейин қанча тоза (свежий) солинса, 
биореакторлардаги мўътадил жараѐн шунча бузилмайди ва ишга 
тушириш даврида “муваффақиятсиз ишга тушириш” деган нохуш 
ҳолатларнинг олди олинади.
В.Баадер ҳаммуаллифлари билан ўтказган тажрибаларида 
УЁКнинг биореактордаги оптимал ҳолатини 600 …1500 мг/л деб 
хулоса қилади. Бошқа бир амалиѐтчи [61] учувчи кислоталарнинг 
оптимал миқдорини 2000 … 3000 мг/л да деса, яна бошқа 
амалиѐтчи 
[43] 
18000 
мг/л 
атрофидалигини 
айтади.
В.С.Дубровский 75 л ва 75 м
3
ли биореакторларда чўчқа гўнгида 
ўтказган анаэроб ишлов бериш таҳлилларида УЁК миқдорининг 
биогазга бўлган нисбатини келтириб (1.30-расм), гўнгнинг 
дастлабки таркибидаги УЁК миқдорини 3000 мг/л атрофида биогаз 
чиқиши мўътадил бўлиши ва энг юқори қийматга эришганини 
айтади ҳамда УЁК миқдори бир неча сутка ўзгаришсиз юқори 
кўрсаткичда бўлса, биогаз миқдори кескин тушиб кетади, 
дейди.бундан ташқари қисқа вақт ичидаги УЁК миқдорининг 
кўпайиши биогаз чиқиш миқдорини ва унинг таркибидаги метан 
миқдорини ўзгартирмаганлиги ҳақида маълумотлар келтиради. 
Бунинг асосий сабаби биореактордаги метаноген бактериялар 
ацетатни ўз фаолиятида ишлатиб, унинг кўпайишига йўл 
қўймаганлигида дейиш мумкин.
В.С.Дубровский 75 м
3
ли биореакторда чўчқа гўнгида ўтказган 
тажрибаларида 20% КЮД вақтида (1.30-расм) ҳам, УЁК нинг 
юқори концентрацияларида (УЁК миқдори ўртача 5005 мг/л) ҳам 
биогаз ажралиши нисбатан юқорилигини қайд этади ва унинг 
таркибидаги метан газининг 65% даги таркибини келтиради. Бу 
кўрсаткич чўчқа чиқиндилари учун ѐмон кўрсаткич эмас. 
Тажрибалар учун 1994 йил март ойида Тошкент ирригация ва 
мелиорация институтининг Тошкент вилояти Ўрта чирчиқ 


78 
туманида жойлашган Ўқув илмий марказига қарашли фермада 
боқилаѐтган соғин сигирлар гўнгидан олиб келиниб, 4 … 6
0
С 
ҳароратда музлаткичда ва табиий об-ҳаво (12…30
0
С) шароитларида 
бир неча ойгача сақлаб қўйилди. Сақлаб қўйилган гўнгнинг 
(эскиришини) ҚОМ ўзгаришини биогаз ажралишига боғлиқлигини 
кўриш мақсадида биомассани биореакторга солмасдан тажрибалар 
ўтказилганда 
унинг 
таркибидаги 
ҚОМларнинг 
ўз-ўзидан 
парчаланиш тезлигининг вақт ўтиши билан камайиб бориши 
кузатилди. 

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish