Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Тошкент ирригация ва мелиорация институти (тими)


Суғорма деҳқончиликда ҳар бир кубометр суғориш сувидан самарали фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади



Download 0,66 Mb.
bet4/14
Sana13.11.2022
Hajmi0,66 Mb.
#865492
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Дис хасан

Суғорма деҳқончиликда ҳар бир кубометр суғориш сувидан самарали фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини ошириш муҳим вазифа ҳисобланади.

Томчилатиб суғориш – суғоришни юқори даражада механизациялаштириш ва автоматлаштиришда сувни тежаш ва тупроқни мухофаза қилиш талабларига жавоб берадиган суғориш усулларидан бири ҳисобланади.

Суғоришнинг бу усули микро сув ўтказувчи томизгичлар орқали кичкина диаметрили қувурлар ёрдамида суғориш сувини бевосита тупроқнинг ўсимликлар илдизлари жойлашган қатламига етказиб берилишига асосланган.

Томчилатиб суғоришнинг тамойиллиги ўсимликлар талаб қиладиган сув ва озуқа моддалари миқдорини ҳар бир ўсимликнинг илдизлари жойлашган зонасига берилишидан иборат. Бу эса тупроқларнинг мақбул сув – физик ва озуқавий режимини таъминлашга имкон яратади.

Томчилатиб суғоришнинг асосий афзаллиги шундан иборатки, тупроқнинг ўсимлик илдизлари жойлашган қатламида мақбул намлик даражасини узлуксиз таъминлай олишдадир.

Томчилатиб суғориш шароитида суғориш даврида тупроқ намлигининг ошиб кетиши ва суғоришлараро даврнинг охирида тупроқнинг минимал даражада қуриб қолиши кузатилмайди.

Тупроқда намликнинг ошиб кетмасдан доимий сақланиб туриши яхши аэрацияни таъминлайди. Суғориш суви билан бирга озуқанинг берилиши тупроқда қулай озуқа режимини таъминлайди. Мақбул сув, озуқа ва ҳаво режимларининг мавжудлиги ўсимликларнинг биртекисда ўсиши ва ривожланишини таъминлайди, бу эса сезиларли даражада хосил сифатининг яхшиланиши ва ҳосилдорликнинг ортишига олиб келади.

Ғўзани томчилатиб суғориш системаси ёрдамида суғориш автоматлаштиришни кенг жорий этиш учун имкониятлар яратади, бу эса ишчи кучи ва воситалардан фойдаланишни камайтиради. Кўпчилик томчилатиб суғориш тизимида ғўзаларга озиқлантирувчи моддаларни суғориш суви билан биргаликда бир вақтнинг ўзида берилиши кўзда тутилган. Бундай усул ўғитларни анча миқдорда (50 % - гача) тежашни таъминлайди, ва ўсимликларга ўғитларни анъанавий усул, яъни сепиб тарқатиб бериш усулига нисбатан қулай озуқа режимини вужудга келтиради.Пахтани томчилатиб суғорганда мавсумий суғориш меъёрининг камайиши унинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига тескари таъсир кўрсатмайди. Аксинча, томчилатиб суғорганда уруғларнинг бир текисда униб чиқиши, ўсиш ва ривожланишнинг жадаллашганлиги кузатилган, бу эса ҳосилдорликнинг ошишини таъминлайди.


Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish