Ризобиум Rhizobiaceae Conn оиласи
Ҳужайраси спора ҳосил қилмайди, асосан таёқчасимон, бир томони билан ёки икки томонида ҳосил бўлган хивчинлари воситасида ҳаракатланадиган, граммусбат, аэроб шароитларда яшайди. Ташқи муҳитга ҳужайрасидан шилимшиқ ажратиб чиқаради.
Касаллантирган ўсимлик аъзоларида тўқималарнинг шаклини ортишига, катталашишига сабаб бўлади. Ризобиум оиласи вакиллари дуккакли ўсимликлар илдизида дуккак, филобактериялар шўрадошлар оиласи баргларида ўсмалар, Агробактериялар кўпчилик ўсимлик илдизи ва поясида галлар ёки шишлар ҳосил қилади.
Бу оилага 4 та туркум киради: Rhizobium, Bradyrhizobium, Agrobacterium, Phyllobacterium.
Бу туркумлар орасида Agrobacterium вакиллари фитопатогенлар қаторига кириб, ўсимликларга салбий таъсир кўрсатади.
Agrobacterium туркуми Сооn
Шакли 0,6-1,0 х 1,5- 3,0 мкм, ўлчамда бўлиб, битта ёки учта перитрихал хивчинлар воситасида ҳаракатланади, грамманфий, спора ҳосил қилмайди. Аэроб, нитратли шароитда нафас олиши мумкин. КА озиқа муҳити юзасида қисман кўтарилиб турадиган ялтироқ жигар рангдаги колония ҳосил қилади. Углеводли озиқа муҳитида полисаҳаридли шилимшиқ ҳосил қилади. Углеродлардан целлюлозани, крахмални, агарни, хитинни ўзлаштиради.
Ўсиши учун оптимал ҳарорат 25-300 С,максимал 37 летал ҳарорат 50-520 С, оптимал рН 6,0-9,0. Агробактериялар тупроқда ҳаёт кечириб, касалланган ўсимлик қолдиқларида кенг тарқалади.
Mycobacteriaceae оиласи вакиллари қўзғатадиган касалликлар
Mycobacteriaceae оиласи вакилларининг ҳужайрасининг шакли шарсимон ёки таёқчасимон, грамммусбат, спора ҳосил қилмайди. Бу оила Corynebacterium ва Aplonobacterium туркумларига бўлинади.
Corynebacterium Lehman and Neumann туркуми
Бу туркум вакиллари одам, ҳайвон ва ўсимликлар учун патогенлар ва сапрофитлар ҳисобланади.
Corenebacntrium туркуми вакиллари грамманфий, таёқчаси қисқа, ҳаракатсиз, қисман эгилган ёки шохланган бактериялардир. Улар озиқа муҳитида четлари текис, сариқ ёки рангсиз, думалоқ колониялар ҳосил қилади. Улар ўсимликларда ўтказувчи найчаларни зарарлайдиган касалликларни келтириб чиқаради (трахеобактериоз), баъзи ҳолларда эса паренхима тўқималарини зарарлайди ( картошканинг ботиқли чиришни –Cor. sepedonicum, помидорнинг “қуш кўзи” касаллигини –Cor. michiganense қўзғатади).
Corynebacterium туркумига кирувчи бактериялар кам турдаги ўсимликларга ихтисослашган бўлиб, фақат Cor. fascians тури дуккакдошлар, атиргулдошлар оилалари вакилларини касаллантиради. Cor. insidiosum дуккаклилар оиласига кирувчи ўсимликларнинг бир нечтасида паразитлик қилади.
Сапрофит вакиллари тупроқда ва ўсимлик қолдиқларида ҳаёт кечиради. Бу туркумининг сапротроф вакилларига Cor. sepedonicum (картошкада ҳалқали чиришни) ва C.michiganense (помидорда бактериал ракни) турлари киради. Apl. stewartii тури маккажўхорида сўлиш касаллигини келтириб чиқаради.
Туркумнинг қуйидаги вакиллари турли қишлоқ хўжалик ўсимликларини касаллантиради:
Corynebacterium agropyri (O’Cara, 1916) Burkholder, 1948-Бошоқдошлар бактериози.
Corynebacterium insidiosum (Mc-Culloch) Jensen, 1934-Беданинг сўлиши.
Corynebacterium iranicum Scharif, 1961-Буғдой касаллиги.
Corynebacterium michiganense (Smith) Jensen, 1934-Помидорнинг бактериал рак касаллиги.
Corynebacterium rathayi (Smith) Dowson, 1942-Ежи сборнийнинг шира оқиш касаллиги.
Corynebacterium sepedonicum, Spieckermann and Kottnoff, 1919-Картошканинг ҳалқали чириши.
Do'stlaringiz bilan baham: |