Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тошкент Ирригация ва Мелиорация институти
,,Ер тузиш ва ер муносабатлари”кафедраси
,,Ер кадастри” фанидан
МУСТАҚИЛ ИШ.
Мавзу:Корхона, муассаса ва ташкилотларда ер кадастрининг вазифалари xамда аxамияти.
Бажарди: ЕФ ва ЕК, КПТ, 4/9гурух талабаси,
Қабул қилди:Акбаров М
Режа:
- Кириш.
- Асосий қисм.
1.Корхона, муассаса ва ташкилотларда ер кадастрининг ахамияти.
2.Корхона, муассаса ва ташкилотларда ер кадастрининг вазифалари .
3.Корхона, муассаса ва ташкилотларда ер кадастрини
ташкил этиш.
III. Хулоса.
IV.Фойдаланилган адабиётлар.
КИРИШ
Корхона, муассаса ва ташкилотларда олиб бориладиган ер кадастри мамлакат бўйича юритиладиган ягона ер кадастрининг асосий, бирламчи таркибий ќисми хисобланади. Ер кадастри маълумотлари - ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорларига ишлаб чиќариш фаолиятлари учун: туман ташкилотларига ва бошќарув органларига эса-ерлардан тўѓри фойдаланишни назоарт ќилиш хамда давлат ер кадастрини юритишга раћбарлик ќилиш учун зарурдир.
Ер кадастри айникса ќишлоќ ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари учун катта аћамиятга эгадир. Чунки бу сохаларда ер асосий ишлаб чиќариш воситаси сифатида фаолият кўрсатади.
Ќайд ќилиш жоизки, ер кадастри ќишлоќ хўжалик корхонасининг асосий хисоб турларидан бири сифатида намоён бўлади. Шу сабабли ћам у алоћида олинган холда эмас, балки оператив-техник ва бухгалтерия ћисоб-китоблари билан бирга мажмуали тарзда ќаралиши зарур. Ер кадастри халќ хўжалигидаги бошќа хисобларни ердан фойдаланувчилардаги мавжуд бўлган ер турларининг таркиби, уларнинг сифат холати, ер майдонларининг бахоси тўѓрисидаги маълумотлар билан таъминлайди. Ушбу маќсадалр учун ер кадастрининг план-харита ва ёзма-матн хужжатларидан кенг тарзда фойдаланилади. Бу эса ўз навбатида оператив-техник ва бухгалтерия хисоблари ќишлоќ хўжалик корхоналарида ерлардан фойдаланишни тавсифлайдиган иќтисодий, агротехник ва бошќа кўрсатгичларга эга эканлигидан далолат беришини кўрсатади.
Ќишлоќ хўжалик корхоналарида юритиладиган ер кадастри нафаќат хўжаликнинг ўзини, балки тумандаги барча корхона, муассаса ва ташкилотларда ћам давлат ер кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар билан таъминлаши зарур.
- Корхона, муассаса ва ташкилотларда юритиладиган ер кадастри асосий ва жорий турларга бўлинади. Асосий ер кадастрини юритишда маълумотларни ер кадастри хужжатларига илк бора туширган холда ердан фойдаланувчиларни, ер участкаси ижарачилари ва мулкдорларнинг хуќуќий, табиий хамда хўжалик холатлари тўѓрисидаги тўла маълумотлар тўпланиши зарур. Жорий ер кадастрида ердан фойдаланишдаги барча ўзгаришлар аниќаланади, шунингдек, хужжатларда ќатъий ёритиладиган бошланѓич маълумотлардаги хато-камчиликлар тузатилади. Корхона, муассаса ва ташкилотларда ер кадастрини ўтказишда унинг узлуксизлиги, объективлиги, ер кадастри маълумотларининг кўргазмалилигини таъминланиш зарур.
- Ер кадастри маълумотлари хўжаликлараро ер тузиш лойихаларини ишлаб чиќишда жуда зарур, негаки, айниќса бозор муносабатлари шароитида ер майдонларига мулкий, ижара, эгалик хуќуќларининг пайдо бўлаётганлиги, турли типлардаги ва кўринишлардаги корхона ва ташкилотларнинг вужудга келаётганлиги энг биринчи галда худуддаги мавжуд ер майдонларининг миќдори ва сифатининг холати хаќидаги маълумотларни билишни таќозо ќилади.
- Ер кадастри маълумотлари хўжаликда ер тузиш лойихаларини ишлаб чиќишда хам кенг кўламда ќўлланилади. Ер турлари ва экинларни алмашлаб экишлар жойнинг рельефига, тупроќ шароитга хамда ерларнинг мелиоратив холатига турлича талаб ќўяади. Шу сабабли, ердан фойдаланувчи субъектнинг худудида ер турлари ва алмашлаб экишларни илмий асосда тўѓри жойлаштириш учун ер турларининг таркибини билиш, турли ќишлоќ хўжалик экинларини ўстиришга ерларнинг яроќлилик даражаси тўѓрисидаги маълумотларга эга бўлиш зарур. Бундай маълумотларга эга бўлиш кўп йиллик дарахтзорлар (боѓлар, токзорлар, тутзорлар)ни барпо ќилиш, сабзавот, дала ћамда махсус алмашлаб экишларни жойлаштириш учун ер участкаларини хар тамонлама асосланган ћолда танлаш имконини беради.
- Хозирги кунда ер кадастри материаллари, айниќса ердан фойдаланганлик учун тўланадиган хаќлар (ер солиѓи, ижара хаќи, ќишлоќ хўжалиги кўрадиган зарарни ўрнини ќоплаш) миќдорларини илмий асосланган тарзда аниќалш ва белгилашда мухим аћамият касб этади. Доимий ердан фойдаланувчиларга, улар учун ажратиладиган ер майдонлари билан боѓлиќ юќори сифатли план-картографик материаллар, тупроќ, иќлим, геоботаник, агрокимёвий, мелиоратив ва бошќа маълумотлар тайёр бўлиши зарур. Ер тўѓрисидаги сифатли маълумотларни, одатда ќуйидагиларга ажратиш мумкин: давлат эхтиёжлари учун (солиќ, умумий режалар тузиш), ердан фойдаланувчилар, ер участкаси ижарачилари учун хўжалик юритиш маќсадларида барча ер майдонлари хаќдаги холисона ва хар томонлама аниќ маълумотлар.
- Шу сабабли хам фойдаланишга берилган ер майдонларининг холати хамда ќиймати тўѓрисидаги маълумотларнинг тўѓри таќсимланиши улардан амалиётда оќилона ва самарали фойдаланиш имконини таъминлайди.
Юќорида ќайд ќилинганидек, корхона, муассаса ва ташкилотларда юритиладиган ер кадастри ички хўжалик ћисоб-китобининг бир тури хисобланади. Шу сабабли республикамиздаги асосий ќишлоќ хўжалик корхоналари (асосан ширкат хўжалигида) ер кадастри юритиш туман ћокимияти ќошида ташкил этилган ер ресурслари хизматининг тўѓридан-тўѓри раћбарлигида амалий ёрдамида хўжаликнинг ер тузувчи мутахассисларига юклатилган. Бу вазифа, ќоидага биноан, олий ёки ўрта махсус ер тузиш ва ер кадастри маълумотларига эга бўлган мутахассислар ер ресурслари туман хизмати бошлиѓининг тавсиясига биноан тайинланадилар. Уларнинг асосий вазифаси – хўжалик ерларидан оќилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш ћамда давлат назоратини ўрнатишдан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |