МУҚАДДИМА
Замонавий маданиятни техник, техника ҳукмдорлиги, дунёвий-
электрон ёки ахборот маданияти деб аталиши бежиз эмас. «Замонавий»
ёки «янги» фан антик ёки ўрта асрлардаги фандан тубдан фарқ қилади.
Агар, илгарилари фан дунёни асл ҳолда, унга дахлсиз тарзда ўрганган
бўлса, энди эса, фан билиш, яратиш, ихтиро, лойиҳа тузиш каби янги
жараёнларни мужассамлаштириб инсон идроки ёрдамида ҳал бўладиган
илмий-техник муаммоларга эътиборни кенг жалб қилмоқда. Ҳозирги
фаннинг жўшқинлиги ҳам айнан шундадир.
Тадқиқотчиларда ҳақиқатни англашдан ташқари, инсоннинг қизиқиши
ва эхтиёжларига мос келувчи аниқ имкониятларни ҳисобга олиш ҳаракати
устун бўлмоқда.
«Агроинженерияда илмий тадқиқот» фанини талабалик, магистрлик
давридан бошлаб ўрганиш янги техник ечимларни лойиҳалаштириш ва
ишлаб чиқиш, машиналарнинг техник даражаси ва ишончлилигини
ошириш асосларини эртароқ ўрганишга ва улардан назарий ва амалий
қурол сифатида самарали фойдаланиш имконини беради.
XX асрда техник тараққиёт суръати ҳаддан ташқари ўсди. Кейинги юз
йиллар мобайнида ер юзида саноат-ишлаб чиқариш ҳажми 50 баробар
ошди, бу ўсишнинг 4/5 қисми 1950 йилдан кейинги даврга тўғри келади.
Ҳақли равишда XХ аср инсоният тарихига илмий-техника инқилоби асри
бўлиб кирди.
Техника сўзининг ўзи маҳорат ва матонатдан иборат бўлиб, ишлаб
чиқаришга боғлиқ ёки боғлиқ бўлмаган фаолиятни амалга ошириш учун
кишилар яратган воситалар мажмуасини англатади. Инсонлар жамияти
пайдо бўлиши билан амалда техника пайдо бўлди, у дастлаб кишининг
меҳнат фаолиятида ёрдам берувчи меҳнат қуроли сифатида, кейинчалик
эса, ҳар хил мақсадларда ишлатиладиган техниканинг ранг-баранг турлари
вужудга келди, шу тариқа техник маданият шакллана бошлади. Ундаги
техниканинг хусусияти шундаки: техника сунъий равишда, кишилар
томонидан табиатни ўзгартириши натижасида яратилиб, оқибатда
олдиндан яралган идеал андозалар моддийликда мужассамланди;
техниканинг оммавий хусусияти – у аввало, кишиларнинг амалий
эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиб, шу эҳтиёжларни қондиришга ҳизмат
қилади. Техниканинг муҳим кўрсаткичларидан бири муқобиллик бўлиб
маълум жамият доирасида у ёки бу техника қурилмасини жадал тарзда
ишлаб чиқаришга жорий килиши билан характерланади.
7
Техник маданият фавқулод ҳодисаси сифатида жамият ва табиат
ўртасида муносабатни таъминлайди, у ижтимоий маданият жараёнининг
ажралмас таркибий қисмидир. Техник тараққиёт инсониятнинг табиат
устидан ҳукмронлик қилишда унинг имкониятларини анча кенгайтиради,
маданий ва ижтимоий ўзгаришларни муқаррар амалга оширади.
Техникаларнинг
назорат
таъсирисиз
тараққий
этиши
экологик
муаммоларни келтириб чиқариши хам мумкин. Оқибатда инсонни
техниканинг ижро қисмига айлантириб қўяди. Бироқ барча муаммо
техникага эмас, балки инсоннинг ўзига боғлиқ.
«Техника-инсон» тизими зиддиятларининг бартараф қилиниши онгли
инсоннинг шаклланишига боғлиқ. У маданият тарзини ҳисобга олгувчи,
табиат ва инсоният муносабатларини ўзаро уйғунлаштиришга ҳаракат
қилувчи маданиятнинг бош муаммоларини оқилона ҳал қилишни
таъминловчи сифатга эга. Экологиянинг табиий ва ижтимоий муҳитни
инсон унинг генофондини, одамлар бугунги оламга мослашиш жараёни
хусусиятларини тадқиқ этувчи мустақил тармоғи «инсон экологияси»
вужудга келди. Айниқса, бу қишлоқ хўжалик соҳаси учун муҳим аҳамият
касб этади. Ҳозирги замон қишлоқ хўжалиги учун серҳосиллик ва товар
ишлаб чиқариш ҳажми асосий стратегик мақсад эмас, балки гап экологик
қонуниятларга муофиқ табиий ресурслардан оқилана фойдаланиш, атроф
муҳитни асрашдан иборатдир.
«Агроинженерияда илмий тадқиқот» фанини ўрганиш «техника-
инсон» тизими таркибидаги экологик зиддиятларнинг олдини олишга,
янги техник ечимларни ишлаб чиқаришга кенг жорий қилишга,
деҳқончилик маданиятини яхшилашга имкон беради. Техник тараққиёт
ишлаб чиқариш жараёнини ҳаракатлантирувчи қудратли кучдир.
Бугунги кунда бакалавриат ва магистратура йўналишларида “Илмий
тадқиқот асослари” ва “Агроинженерияда илмий тадқиқот” фанларини
ўқитиш жараёнларида давлат тилида чоп этилган ўқув дарсликларининг
йўқлиги талабалар ва ўқитувчилар учун анча қийинчиликлар тўғдирмоқда.
Мазкур ўқув қўлланма маълум даражада, бундай қийин-
чилиликларнинг олдини олишга хизмат қилади ва ўз ўрнида, тўпламдан
“агроинженерия” йўналишида таҳсил олаётган юқори босқич бакалавр-
ларига, магистрант ва аспирантларга мўлжалланган, ундан ўқитувчилар
ҳам кенг фойдаланишлари мумкин.
Ҳурматли
ўқувчилар,
мазкур
ўқув
қўлланма
тўғрисидаги
ўзларингизнинг фикр-мулоҳазаларингизни, тавсияларингизни қуйидаги
манзилга жўнатишларингизни сўраб қоламиз: Тошкент ш., Юнус-обод
тумани, 18-квартал, 32 уй, тел:2-22-24-48.
8
Do'stlaringiz bilan baham: |