Буни ҳар бир гуруҳ учун ишлаб чиқишда уни ялпи марж таҳлилига асослаш керак, чунки нархлар ҳар бир минтақада фарқ қилади. Ҳизматларгабуюртмаберишбуйичамаълумотлар Ҳизматлар қандай эълон қилиниши, сотилиши ва реклама қилинишини тасвирлаб беринг. Мижозлар ҳизматларга қаерда ва қандай қилиб буюртма беришлари мумкин. Асосий мавсумларда ким биринчи ўринга чиқади? Масалан "ким биринчи буюртма берса шу хўжалик биринчи ҳизматдан фойдаланади" қоидаси мавжудми ёки аъзор бўлмаганларга нисбатан аъзо хўжаликларга биринчи ҳизмат кўрсатиладими. Буюртма бериш тартиби ҳар қандай кооператив ёки хўжаликда ҳар қил бўлиши мумкин. Маркетинг режаси: Станцияда 2016-йил янги интенсив боғдорчилик тажриба учаскаси барпо қилингандан шу кунгача худудда ягона хисобланган. Қорақалпоғистон Республикасида биринчи ташкил топган интенсив мақоми бу тажриба участканинг бутутн худудга танилишин таъминлаб келмоқда. Охирги йиллар давомида йиғилган малака ва тажрибалар станциянинг кўплаб ҳамкорлар билан алоқаларни йулга қўйиш имкони яратилди. Хозирда станция тарафдан таклиф қилинаётган махсулот ва ҳизмат тўрларига етарли даражада мижозлар топилади. Бундан ташқари янги мижозларни жалб қилишда станция қуйдаги стратегияларига эга.
А) Агротехник ҳизматларни мижозларга тарғиб етишда қуйдаги рекламалардан фойдаланилади:
Ижтимоий тармоқлар, масалан Телеграм дастурида жория қилиш ва махсус буклетлар таёрлаш ва ўларни тарқатиш;
Қишлоқ хўжалиги йуналиши буйича маҳаллий “Кегейли турмысы газетасида эълонлар чиқариш;
Мижоз бўлиши мумкин бўлган хўжаликларни тажриба участкасига амалий фаолиятларни кўришга шақириш;
Дала кунлари ва намойишлар ташкил қилиш.
Б) Маҳаллий қишлоқ хўжалиги ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш орқали
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ Хўжалиги Вазирлиги билан ҳамкорликларни жадаллаштириш;
Фермер хўжалиги ва Деҳқон хўжаликлари кенгаши ва Таморқа эгалари билан ҳамкорлик қилиш;
Бошқа қишлоқ хўжалиги машина трактор парклари (МТП) билан ҳамкорликни йулга қуйиш.
Тақдим этилаётган ҳизматларнинг нархи асосан ишлов бериладиган гектар эрга қараб ҳисобланади.
Ҳизматларга буюртма олиш йуллари: Доимий ҳамкор хўжаликларига:
Ички шартномаларни имзолаш орқали
Ҳизматлар амалга оширишдан камида бир ой олдин буюртма берилиши керак
Йил бошида, феврал ойининг охирида, бўлимда доимий ҳамкор хўжаликлар учун 1 ойга ҳизмат кўрсатиш режаси ишлаб чиқилади.
Бошқа хўжаликларга (мижозларга):
Мижозларга ҳизматларни тўғридан-тўғри станция идорасига мурожаат қилиш ёки телефон орқали буюртма бериш мумкин. Мижозларга ҳизмат кўрсатиш туманлар бўйлаб тақсимланади. Бундай ҳолда, буюртма мижозларнинг жойлашуви яқинлигига қараб белгиланади. Асосий мақсад вақтни тежаш ва ёқилғи харажатларини камайтириш, шунингдек, мижозларга самарали ва арзон ҳизмат кўрсатишдир.
Техник ҳизмат кўрсатишда кооператив аъзоларининг устуворликлари:
Техник ҳизматларни кўрсатишда доимий ҳамкорларга ўз вақтида устуворлик берилади;
Бошқа хўжаликларга нисбатан арзон нархлар таклиф этилади.